UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56«Бухоро» Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Йиғинда «Андижон» ва «Локомотив» футболчилари ҳам бор  1 10:31Неймар 9 ойлик танаффусдан сўнг «Ал Ҳилол» машғулотларига қайтди  1 10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  9 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  5 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  3 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  38 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  4 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  18 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2 00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  8 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  1 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  7 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  5 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  3

Международный

Австрия

Чемпионат Европы. Группа F . 1-тур

14/06/2016, 21:00

2
:
0
Тугади

Венгрия

Адам Салаи - 63', Золтан Штибер - 87'

Стадион: Matmut Atlantique, 34424 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
33'  Александар Драгович
60'  Златко Юнузович (Марсель Забитцер)
65'  Марк Янко (Рубин Окоти)
66'  Александар Драгович
78'  Мартин Харник (Алессандро Шепф)
63'  Адам Салаи
63'  Ласло Кляйнхайслер
69'  Адам Салаи (Тамаш Пришкин)
80'  Ласло Кляйнхайслер (Золтан Штибер)
80'  Кристиан Немет
87'  Золтан Штибер
87'  Тамаш Пришкин
89'  Кристиан Немет (Адам Пинтер)
  • 90+5'
    ЎЙИН ТУГАДИ! Венгрия терма жамоаси Австрияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди!
  • 90+3'
    Учрашув якунланиб бормоқда, Австрия ҳеч бўлмаса битта гол урмоқда, дарвозада Кирай турибдику)
  • 90'
    Яна беш дақиқа футбол кўрамиз
  • 90'
    Ўзгариш. Венгрия. Немет ўрнига Пинтер тушди
  • 89'
    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ШТИБЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕР! 0:2 ТАМОМ ВЕНГРИЯ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ! Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган футболчи тўпни осонлик билан унинг устидан ташлаб қўйди
  • 86'
    Фиола тўқнашувда оёғини шикасталб олди, ҳозирча майдондан ташқарида у
  • 84'
    Венгриялик ҳимоячилар 40 ёшли Кирайга деярли иш қолдиришмаяпти, зарбалар йўлига ўзларини ташлашмоқда ҳимоячилар
  • 82'
    Австрия 10 киши бўлиб қолгач деярли ҳужум қила олмаяпти, Венгрияни эса мана шу ҳисоб қониқтиради
  • 80'
    Немет сариқ карточка олди
  • 79'
    Ўзгариш. Венгрия. Кляйнхайслер ўрнига Штибер тушди
  • 77'
    Ўзгариш. Австрия. Харник ўрнига Шопф тушди
  • 74'
    Джуджак бурчак тўпини амалга оширди, Альмер тўпни қайтарди, қайтган тўпни яна Джуджак жарима майдонига узатди, яна Альмер ))
  • 73'
    ЗАРБАААААА! Сабицернинг зарбаси ўта ноаниқ кетди!
  • 73'
    Гузмич огоҳлантирилди
  • 69'
    Ўзгариш. Венгрия. Салаи ўрнига Прискин тушди
  • 67'
    Хавфли вазият! Бир киши кам бўлиб қолган Австрия ҳужум қилди, аммо Арнаутович қоида бузди
  • 66'
    ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Биринчи бўлимда сариқ олган Драгович ҳозир ҳужумда қоида бузгани учун майдондан четлатилди...
  • 64'
    Ўзгариш. Австрия. Янко ўрнига Окотио тушди
  • 61'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АДАМ САЛАИИИИИИИИИИИИИИИИИИИ! 0:1. Кляйнхайслернинг пасидан сўнг Салаи тўпни эгаллаб дарвозабоннинг ёнидан дарвозага гол урди
  • 60'
    Австрия бурчак тўпига эга бўлди. Тўп ёнида Фукс
  • 58'
    Ўзгариш. Австрия. Юнузович ўрнига Сабицер тушди
  • 56'
    Юнузович майдонни тарк этаяпти шекилли, шифокорлар унга ёрдам беришди ва алмаштирилмоқда
  • 54'
    ЗАРБААААААААААА! ДЖУДЖААААААААК! 30 метрлардан йўллаган кучли зарбаси Алмер томонидан қайтарилди, Алмерга ҳам баракалла!
  • 53'
    Жарима майдонига узатилган тўп Габор Кирайга насиб қилди, тўп ҳа деганда Кирай қўриқлаётган дарвозага кирай демаяпти
  • 52'
    Арнаутович бу сафар чап қанотда ўз пайдо бўлди, унинг тўп узатиши рақибларга насиб қилди. Австрия рақибдан кўра хавфлироқ ва кўпроқ ҳужум қилмоқда
  • 51'
    Золтан Геранинг зарбаси кучли аммо ноаниқ чиқди
  • 50'
    Жамоалар очиқ ўйин намойиш этишмоқда, шундай давом этсин ишқилиб
  • 48'
    Хавфли вазият! Алабанинг чап қанотдан узатган тўпини Арнаутович дарвозага йўллай олмади!
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+1'
    Тугади, дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча иккита ноль, 15 дақиқа дам оламиз ва худди шу ерга қайтамиз
  • 45'
    Бош ҳакам яна бир дақиқа футбол кўрмоқчи
  • 44'
    Биринчи бўлимда гол кўрмаймиз шекилли
  • 41'
    ЗАРБАААААААААААА! Қандай қилиб? Балаж Джуджак жарима майдонига кириб бориб зарба берди, ноаниқ!
  • 39'
    Хавфли вазият! Арнаутович чап қанотдан тезкорлик билан жарима майдонига кириб борди ва шерикларига узатди, Харникнинг зарбаси жудала ўхшамади, ғалати зарба эди бу
  • 36'
    Томонлар эконом режимда ўйнашмоқда шекилли
  • 35'
    ЗАРБАААААААААААААА! ЮНУЗОВИИИИИИИИИЧ! КИРААААААААААЙ! Златконинг зарбаси аниқ бўлди, аммо Габор Кирай ажойиб сейв намойиш этди!
  • 33'
    Энди Венгрия жарима тўпини амалга оширади, Джуджакнинг етказиб берган тўпини Салаи дарвозага йўллади, ноаниқ
  • 33'
    Александр Драгович сариқ карточка олди
  • 32'
    ЗАРБА! Алабанинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
  • 31'
    Юнузовични йиқитишди, Гузмич қоидани бузди. Дарвозагача 30 метр масофа бор...Алаба тепадими? Дарвозада 40 ёшли Гирай
  • 29'
    "Иштонли дарвозабон" тўпни ўз жарима майдонидан ўйинга киритиб берди, рекордчи посбон
  • 27'
    Юнузович рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам эса ўйин давом этиши керак деб ҳисоблади
  • 25'
    Устунлик Австрия томонида, мана шу жамоа кўпроқ ҳужум қилмоқда.
  • 24'
    Арнаутович ва Фиола тўқнашуви бўлиб ўтди. Марко рақибига "агар яна менга нисбатан қўпол ўйнасанг мендан кўрасан" деди шекилли
  • 22'
    ЗАРБААААААААА! Золтан Гера жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида. Жамоалар асосан узоқдан зарба беришмоқда
  • 20'
    Очиғи хавфли вазиятлар жуда ҳам кам, ўйин темпи пастроқ
  • 17'
    Йўқ қойил, Юнузович шифокорлардан ёрдам олиб яна майдонга қайтди! Давом этамиз
  • 15'
    АХХХХХХХХХХ! Золтан Гера ўзи билмаган ҳолда Юнузовичнинг оёғига тепиб юборди, менимча у майдонни тарк этади...
  • 12'
    Учрашув бир хил темпда давом этмоқда. Жамоалар асосан тўпни марказда ушлаб туриб ҳужумга ўтишга уринишмоқда
  • 10'
    ЗАРБАА! Мана бу Кляйнхайслер уялмас экан, яна зарба берди))))
  • 8'
    ЗАРБАААААААААААААА! АЛАБААААААА! Арнаутовичдан тўпни қабул қилган Давид жарима майдони ичидан кучли зарба берди, Габор Кирай ўз ўрнида!
  • 5'
    Австрия бош мураббийи Марсель Коллер ўрнидан туриб олган, Венгрия устози Бернд Шторк ҳам захира ўриндиғи ёнида уёқдан буёққа юрибди, асаблар асаблар асаблар...
  • 4'
    ЗАРБА! Венгриядан жавоб зарбаси. Кляйнхайслернинг зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди, шу футболчининг фамилияси жуда ҳам қийин экан, бошқа зарба бермасиней)))
  • 1'
    ЗАРБАААААААААААААА! Дарвоза устуни!!! Давид Алаба! "Бавария" футболчининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтди!
  • 1'
    Ўйин бошланди!
  • Баҳсни франциялик Клемен Турпен бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Мезбон мамлакатнинг ягона ҳаками
  • Навбат Австрия давлат мадҳиясига
  • Венгрия давлат мадҳияси
  • Айтганча учрашувни сизлар учун Нарзулла шарҳлаб боради
  • Жамоалар майдонда. Биз тарихий ўйин гувоҳи бўламиз. Сабаби энг қари футболчи майдонга тушди...
  • Иккала жамоа аъзолари майдонга тушишга тайёр туришибди. Учрашув бошланишига оз қолди
  • Бордодаги стадионга мухлислар тўлиб тошган, улар орасида аёллар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда
  • Олдинги рекорд германиялик Лотар Маттеусга тегишли эди - 39 ёш 91 кун
  • Ярим соатдан сўнг венгриялик дарвозабон Габор Кирай Европа чемпионатларида майдонга тушган энг қари футболчи бўлади (40 ёш 74 кун)
  • Венгрия: Кирай, Кадар, Лонг, Гузмич, Фиоло, А.Нодь, Геро, Жужак, Кляйнхайслер, Немет, Солои.
  • Австрия: Альмер, Фухс, Кляйн, Драгович, Хинтереггер, Алаба, Баумгартлингер, Харник, Юнузович, Арнаутович, Янко.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионати давом этади. "H" гуруҳи 1-тури доирасидаги Австрия - Венгрия ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика