UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  0 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  3 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  6 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12

Международный

Бельгия

Ромелу Лукаку - 48', Аксель Витсель - 61', Ромелу Лукаку - 70'

Чемпионат Европы. Группа E . 2-тур

18/06/2016, 19:00

0
:
3
Тугади

Ирландия

Стадион: Matmut Atlantique, 39493 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
48'  Ромелу Лукаку
48'  Кевин Де Брёйне
49'  Томас Вермален
57'  Мусса Дембеле (Раджа Наингголан)
61'  Аксель Витсель
61'  Тома Менье
64'  Янник Феррейра-Карраско (Дрис Мертенс)
70'  Ромелу Лукаку
70'  Эден Азар
82'  Ромелу Лукаку (Кристиан Бентеке)
42'  Джефф Хендрик
62'  Джеймс Маккарти (Джеймс Макклин)
72'  Уэсли Хулахан (Эйден Макгиди)
79'  Шейн Лонг (Робби Кин)
  • Учрашув якунланди. Белгияни йирик ғалаба билан табриклаймиз! Сайтимиздан узоқлашманг, кейинги учрашувларни ҳам биз билан кузатинг.
  • 88'
    Жамоалар шу ҳисоб етарли деб ҳисоблашмоқда шекилли, ўйин "ўлиб бормоқда".
  • Лукаку Европа чемпионатлари тарихида Белгия таркибида дубл қайд этган биринчи футболчи бўлди.
  • 82'
    Белгия таркибида дубл қайд этган Ромелу Лукаку ўрнига майдонга Кристиан Бентеке тушди.
  • 80'
    Захирадан тушган Дрис Мертенс дарвоза томон жуда ноаниқ зарба берди.
  • 78'
    Ирландия таркибида Шейн Лонг ўрнига Робби Кин майдонга тушди.
  • 70'
    Гоооооооооооллллл, Лукакуууу, 3:0. Менье тўпни рақиблардан олиб қўйди ва тезкор қарши ҳужумни бошлаб берди, Азар эса уни фантастик тарзда давом эттирди ва Лукакуга гол уришдан кўра урмаслик қийин бўлган вазиятга чиқарди.
  • 64'
    Белгия таркибида Карраско ўрнига Дрис Мертенс майдонга тушди.
  • 61'
    Гооооооооооллллл, Витцелллл, 2:0. Аксел Витсел ўзи бошлаган ҳужумни охири ўзи гол билан якунлади. Томас Меньенинг ажойиб "подача"сини кўкка совурмади.
  • 59'
    Брэди зарба берди, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
  • 56'
    Майдонда Дембеле жароҳат олиб ўтирибди, Ирландия футболчилари ўйинни тўхтатмай давом этишди. Дембеле чиндан ҳам жароҳат олганми ёки бу муғомбирликми бизга қоронғу.
  • 49'
    Томас Вермален огоҳлантирилди.
  • Белгия иккинчи бўлимни ажойиб руҳда бошлади.
  • 48'
    Гооооооооооллллл, Лукакууу, 1:0. Де Брюйне етказиб берган тўпни Лукаку айланма зарба билан дарвозага йўллади.
  • Жунайтжон Чақир ҳуштагини чалиб биринчи бўлимга якун ясади.
  • 42'
    Ирландиядан Жефф Хендрик огоҳлантирилди.
  • 42'
    Зарбааа, бурчакдан узатилган тўпга Алдервейрелд бош билан аниқ зарба берди, Хулахан дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди.
  • 41'
    Ўйин темпи охирги 10 дақиқа давомида тушди.
  • 33'
    Де Брюйненинг чап қанотдан узатган тўпига Лукаку ета олмади.
  • 30'
    Менье кутилмаган қарор қабул қилди ва ўнг томондан тўпга оёғининг ташқи томони билан зарба берди. Бироз ноаниқ.
  • 29'
    Де Брюйненинг зарбаси аниқ, лекин кучсиз чиқди. Рэндолф тўпни ушлаб олди.
  • 26'
    Айни пайтга келиб тўп билан муомала қилиш 67 - 33 %
  • 25'
    Карраско ажойиб имкониятда иккинчи уринишдан гол урди, лекин тўпга чиққунча Янник ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
  • 22'
    Алдервейрелд кутилмаганда тўпни рақибларга ошириб қўйди ва хатосини ўзи тузатди.
  • 21'
    Зарбааа, Азар ҳеч ким ҳалақит қилмаётган жойда дарвоза томон ноаниқ зарба берди. Эден жуда қулай имкониятни қўлдан чиқарди.
  • 19'
    Ирландлар бурчакдан кейин бош билан зарба берди, Куртуа эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 17'
    Де Брюйне жаримани жуда хавфли ижро этди. Тўп ҳеч кимга тегмай дарвоза устини ёнгинасидан ўтиб кетди.
  • 16'
    Жефф Хендрикнинг ҳаволатиб узатган тўпи анча ноаниқ кўриниш олди.
  • 12'
    Учрашувдаги илк бурчак зарбасини Белгия олди, лекин самарсиз.
  • 10'
    Дембеле ўз дарвозабонига хавфли тўп узатди, бахтига Лонг тўпга ета олмади.
  • 7'
    Шейн Лонг Алдервейрелддан қанотда ўзиб кетди, лекин ҳужум ривожи ўхшамади.
  • 5'
    Каррасконинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Рэндолф ушлаб олди.
  • 3'
    Белгия позицион ҳужумга ўтишга уринмоқда.
  • Учрашув бошланди, уни белгияликлар бошлаб беришди. Биз ҳам бош-ла-дик!
  • Ҳар икки давлат мадҳиялари янграб ўтди. Энди эса жамоа сардорлари ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олишади.
  • Жамоалар ўзаро жами 14 бор ўйнашган. Ғалабалар сони Белгияда биттага кўпроқ, 5:4.
  • Биринчи турда ҳар икки жамоа ҳам қисман кутилмаган натижа қайд этган эди. Мусобақа фаворитлари қаторига киритилган Белгия Италиядан мағлуб бўлган бўлса, ирландлар Златан Ибрагимович жамоадошлари билан дуранг натижага имзо чекишган.
  • Бельгия: Тибо Куртуа, Тоби Алдервейрельд, Томас Вермален, Ян Вертонген, Аксель Витцель, Кевин Де Брюйне, Ромелу Лукаку, Эден Азар, Янник Феррейро-Карраско, Томас Менье, Мусса Дембеле.
  • Ирландия: Даррен Рэндолф, Шеймус Коулмен, Жон О'Ши, Киран Кларк, Стефан Уорд, Жефф Хендрик, Глен Уилан, Жеймс Маккарти, Робби Брэди, Уэс Хулахан, Шейн Лонг.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Евро-2016 2-тури доирасида "E" гуруҳи вакиллари Белгия ҳамда Ирландия терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Ушбу баҳсни биз билан бирга кузатиб боринг. Учрашув 18:00да бошланади.
Яндекс.Метрика