UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  9 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13

Испания

Барселона

Жерар Пике - 56'

Примера Дивизион . 31-тур

02/04/2016, 23:30

2
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Карим Бензема - 63', Криштиану Роналду - 85'

Стадион: Camp Nou, 98902 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
27'  Луис Суарес
29'  Хавьер Маскерано
56'  Жерар Пике
56'  Иван Ракитич
59'  Иван Ракитич
74'  Иван Ракитич (Арда Туран)
10'  Серхио Рамос
18'  Даниэль Карвахаль
63'  Карим Бензема
78'  Карим Бензема (Хесе)
81'  Криштиану Роналду
84'  Серхио Рамос
85'  Криштиану Роналду
85'  Гарет Бэйл
90'  Гарет Бэйл (Лукас Васкес)
  • Учрашув якунланди! Бўлди! "Реал" бир киши кам бўлиб ҳам "Барселона"ни меҳмонда мағлуб этди!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
  • 90'
    "Реал": Бэйл ўрнига Вазкез майдонга тушди.
  • 88'
    "Барселона" энди бир киши кам бўлиб қолган рақибга босим уюштиради. Улар катта куч билан олдинга боришмоқда...
  • 87'
    Суарезни майдондан чиқариб ташласа ҳам бўлади. Ҳозирги вазиятда Суарез жарима майдончасида йиқилди. Аммо унга қадар айнан Суарез рақиб футболчини очиқчасига туртиб юборганди ва табиийки қоидани бузганди. Ҳакам эса буни ўз вақтида пайқади. Луис Суарез бу вазиятда жуда жирканч ўйнади...
  • 85'
    ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! РОНАЛДУУУУУУУУУУУ!!!! Реал" бир киши кам бўлиб "Барселона" дарвозасини ишғол қилмоқда. Карвахаль-Хесе-Бэйл-Роналду "квартети" уюиштирган чиройли ҳужумни Криро жуда чиройли якунлади. Роналду тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва бемалол ўз иши, яъни голни киритди. "Барселона" ҳимоячилари бу вазиятда "гап сотиб" ўтиришганди...
  • 83'
    Серхио Рамосга иккинчи сариқ карточка ва четлатиш. "Реал" буёғига ўйинни бир киши кам бўлиб давом эттиради.
  • 82'
    Бэйлда яна бир имконият юзага келди. Бу сафар уэльслик футболчининг зарбаси Браводан ўтиб кетди, аммо дарвоза томон отланаётган тўпни Альба бартараф этиб қолди.
  • 81'
    "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланди. Бэйл киритган голни эса ҳакам инобатга олмади. Бу вазиятда ҳакам қоида бузилди деб топди негадир.
  • 80'
    Роналду бир ҳимоячини ортда қолдириб дарвозага зарба бермоқчи бўлди. Аммо Маскеранонинг ажойиб тўпга ташланиши зарба йўлига ғов бўлди. Роналду олдида Хесега тўпни узатиш варианти бор эди. Бироқ Роналду бу, у ўзини севади...
  • 78'
    "Реал": Карим Бензема ўз ўрнини Хесега бўшатиб берди.
  • 74'
    "Барселона": Иван Ракитич ўрнига Арда Туран майдонга тушди.
  • 72'
    Арда Туран майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда.
  • 71'
    "Барселона" ўйинни назорат қилмоқда. "Реал" эса қарши ҳужумла рақибни "ушлаш"га ҳаракат қилмоқда.
  • 69'
    Бэйлнинг зарбасини Браво қайтаришга муваффақ бўлди. Акс ҳолда "Реал" ҳисобда олдинга ўтиб оларди.
  • 68'
    "Барселона" яна бурчак зарбасини амалга оширди. Бу сафар Ракитич ошириб берган тўпни рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.
  • 65'
    Карим Бензема киритган тўп "Реал"нинг "Камп Ноу"даги 100-голи сифатида тарихдан ўрин олди.
  • 64'
    Ана энди бу ўйин ўз номига мос тарзда кечмоқда. Жамоалардан шу каби шиддаткор ўйинни давом эттиришларини кутиб қоламиз.
  • 62'
    ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КАРИМ БЕНЗЕМА!!!!! Марсело-Кроос-Бензема ижросидаги комбинацион ҳужумни Карим "чалқанча" услубдаги голи билан якунлади - 1:1. Ажойиб ҳужум ва заргарона гол! Кучлар тенг!
  • 60'
    Пикенинг бу голи "Реал"га урган иккинчиси бўлди. Шакиранинг турмуш ўртоғи дастлабки голини 2009 йилдаги тўқнашувда киритганди. Ўшанда "Барселона" 6:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.
  • 58'
    Ракитич майдон марказида қоидани бузгани учун огоҳлантириш ишлаб олди.
  • 58'
    "Барселона" уйғонди. Пикенинг голи энди "Реал"ни уйғота оладими? Роналдудан етакчилик қобилиятини ишга солиши кутилади. Чунки айнан шундай паллада жамоага етакчининг ўрни сезилади.
  • 56'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ПИКЕ! "Барселона" кетма-кет амалга оширган бурчак зарбасини бу галгисини самарали якунлади. Ракитич ошириб берган тўпни Пике боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0. Пепе бу вазиятда Пикега жавобгар эди. Аммо португаль ҳимоячиси Пикени "ёпа" олмади.
  • 55'
    Месси ниҳоят мен шу ердаман деб жавоб берди. Мессининг жарима майдончаси олдидан тепган жуда чиройли ва заргарона зарбасини Кейлор Навас фантастик сейви орқали бартараф этиб қолди. Қойил, браво Навас! Бўларкан-у!
  • 53'
    Тўғриси, майдонда Месси, Ронулду, Неймар, Бэйл каби юлдузлар ҳаракат қилишаётгани сезилмаяпти. Қани улар?
  • 51'
    Карим Бенземага бирозгина тезлик ва совуққонлик етишмади. "Реал"нинг иккинчи таймдаги дастлабки хавфли ҳужуми самарали якунланиши мумкин эди. Бироқ Бензема тўпни дарвозага йўллай олмади.
  • 50'
    Учрашув темпи ўйин атрофидаги муҳитга, стадиондаги ажойиб атмосферага умуман мос тарзда кечмаяпти. Жамоалар кутилгандек фаол ҳаракат қилишмаяпти.
  • 48'
    Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кетди.
  • 47'
    Суарезга нисбатан Рамос қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси. "Барселона" футболчилари эса барварига ҳакамдан Рамосга иккинчи сариқни кўрсатишини талаб қилишмоқда.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди! Жамоалардан қизқиқарли ўйин ва кескин қаршилик кутиб қоламиз.
  • Биринчи тайм тугади. Ҳозирча зерикарли ўтаётган "класико"да ҳисоб ноль-у, ноль... Гол урадиган мард топилмаяпти...
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 44'
    "Реал"да бурчак зарбасидан сўнг яна бир имконият пайдо бўлди. Рамос тўпни тепаман деб Ракитичнинг белини мўлжалга олди.
  • 43'
    "Реал"да гол уриш учун ажойиб имконият! Карим Бензема жарима майдончаси ичидан тўпни дарвозага йўллашда хато ўйнади. Каримжоннинг тепган тўпи "ўзбекча" чиқди, яъни осмонга кетди...
  • 42'
    Дани Алвеш жарима майдончаси олдидан кучли зарба йўллади. Аммо Алвешнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
  • 40'
    "Барселона" ҳужуми марказдан чап қанотга кўчганди. Аммо Альба ҳужумда ҳимояга қайтган Роналдуга қарши қоидани бузди. Бу класико, бу ўйинда Роналду ҳимояланишга ҳам мажбур бўлади.
  • 38'
    Ҳеч қайси жамоа катта куч билан ҳужумга ўтмаяпти. Нимани кутишмоқда?
  • 36'
    Катта ўйинда ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ. Дунёнинг энг кучли футболчилари ҳозирча нима билан машғул бўлишмоқда, тушунарсиз... Қани Месси? Қани Роналду? Неймар, Бэйл ва Суарез ҳақида гапирмадик...
  • 34'
    Ўйин тезлиги бироз ошди. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда.
  • 32'
    "Реал" ташқил қилаётган ҳужум Бенземанинг тўп узатишдаги хатоси туфайли узилиб қолди. "Барселона" тўп назоратини яна ўз қўлига олди.
  • 30'
    Криштианунинг жарима зарбасидан тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади.
  • 29'
    "Реал"нинг ҳужуми пайтида Бэйлга нисбатан Маскерано қўполлик ишлатди. Маскерано сариқ карточка билан сийланди. Роналду учун эса имконият! Кузатамиз....
  • 27'
    Пепе ва Суарез тўқнашувида мезбонлар ҳужумчиси ҳимоячини қўли билан юзига зарба берди ва ҳакам бу вазият учун Суарезни огоҳлантирди.
  • 26'
    Роналду майдонда борлигини эслатиб қўймоқчи бўлди ва жамоасинининг ҳужумини ўзи ташкил қилди. Криштианунинг ажойиб ҳаракати ва кучли зарбаси чиройли чиқди. Аммо Браво бу хавфни бартараф этишни уддасидан чиқди.
  • 25'
    Месси жарима майдончаси ичида йиқилди ёки йиқитилди. Ҳакам бу вазиятда Месси ўзи йиқилди деб топди.
  • 24'
    "Барса"нинг навбатдаги ҳужумини Суарез узиб қўйди. Бугун Луис Суарез негадир ҳяжонлаётгандек туюлмоқда. Уругвайлик ҳужумчи жуда кўп хатога йўл қўймоқда.
  • 22'
    Тўп деярли "Реал" жамоаси футболчиларида турмаяпти. Меҳмонлар асосан тўпсиз ҳаракат қилишмоқда. Бу кутилганди. Аммо "Реал" бу қадар кўп вақт тўпсиз қолиб кетиши барибир кутилмаган ҳолат.
  • 20'
    Пепенинг хатоси ва Ракитич жамоасининг ҳужумини ривожлантирди. Иккинчи темпда тўп яна Ракитичга келиб тушди ва хорват кучли зарба билан дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Аммо Кейлор Навас ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди. Браво Кейлор! Пепенинг хатоси жамоасига қимматга тушишига сал қолди...
  • 19'
    Лионель Месси ижросидаги жарима зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди.
  • 18'
    Карвахаль қўполлиги учун огоҳлантирилди. Хавфли нуқтадан эса "Барса" жарима зарбасини амалга оширади.
  • 16'
    "Реал"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумида Модрич фаоллик кўрсатди. Айнан хорватиялик футболчининг узатиб берган тўпига Бэйл зарба бермоқчи бўлди. Бироқ ҳимоячилар унинг бу ҳаракатини зарарсизлантира олишди.
  • 14'
    Учрашувнинг 14-дақиқаси. Бу дақиқада эса стадионга йиғилган барча ишқибозлар Йохан Кройф хотирасига бағишлаб қарсак чалишди. "Барселона" афсонаси Кройф айнан 14-рақамда ҳаракат қилган.
  • 14'
    Ўйин тўлиқ "Барселона" назорати остида. "Реал" ҳозирча фақат узун паслар орқали ҳужумга ўтмоқчи. Аммо уларнинг режалари ҳозирча наф келтираётгани йўқ.
  • 12'
    Рамос ҳақли эътироз билдирганди. Бироқ ҳакамга ортиқча гап гапириш шарт эмас. Бу фақатгина футболчининг ўзига зарар.
  • 11'
    Учрашув бош ҳаками Эрнандес Рамосга эътирозлари учун сариқ карточка кўрсатди.
  • 10'
    Хавфли вазият!!!! "Барселона"нинг жуда хавфли ҳужуми! Неймар ҳимоячилардан узиб кетди ва тўпни қулай вазиятга чиқиб борган Суарезга оширди. Луис эса деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила билмади. Такрорий лавҳада эса Неймар ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани кўриниб қолди. Рамос бу вазият бўйича ҳакамга эътироз билдирди.
  • 8'
    "Реал" ҳозирча ҳужум уюштиргани йўқ. Пикега эса ҳимоя марказида бугун Маскерано шериклик қилмоқда. Матье сал аввал жароҳат олганидан хабардорсиз.
  • 7'
    Режиссёрлар Зизуни кўрсатишди. "Реал" бош мураббийи жуда асабий ҳолатда шогирдларига эътироз билдирди.
  • 6'
    "Барселона" жарима зарбасини амалга оширди. Аммо Неймар ва унинг шериклари ўйлаб қўйган режа бу сафар иш бермади.
  • 5'
    Тўп доимгидек майдон эгаларида, яъни бугун мезбон "Барселона" жамоаси. "Реал" ҳозирча ўз майдончаси олдида рақибни кутиб олишга шайланмоқда.
  • 4'
    "МАТЧ" ТВ канали ўйинни 4 дақиқасидан бошлаб трансляция қилишни бошлади. Унга қадар нима бўлгани ҳақида аниқ бир нарса дея олмаймиз. Ўйин давом этмоқда...
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ! Навбатдаги "эль класико" старт олди. Месси ва Роналду тўқнашувининг навбатдагиси бошланди. Ҳар иккала жамоага ҳам омад тилаймиз!
  • Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги биринчи даврадаги учрашувида "Барселона" Мадридда йирик 4:0 ҳисобида ғалаба нашидасини сурганди. Бугун "Реал" ўша беллашув учун қасос олишга ҳаракат қилишига шубҳа йўқ!
  • Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда...
  • Кўпчилик интиқлик билан кутаётган супер баҳс бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Жамоалар турнир жадвалида нечинчи поғонада боришаётганидан қатъий назар, ушбу тўқнашув ҳар доим қизиқарли ва ўта кескин курашларга бой тарзда кечади. Принципиал жамоаларнинг ажойиб ўйинига гувоҳ бўламиз.
  • "Реал": Кейлор Навас, Пепе, Рамос, Роналду, Кроос, Бензема, Бэйл, Марсело, Каземиро, Карвахаль, Модрич.
  • "Барселона": Браво, Пике, Алвеш, Альба, Маскерано, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Месси, Саурез, Неймар.
  • Ассалому алайкум қадрли "Эль Класико" мухлислари! "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг. Афсусланмайсиз!
Яндекс.Метрика