UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  3 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  9 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  36 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2

Испания

Эспаньол

Примера Дивизион . 18-тур

02/01/2016, 20:00

0
:
0
Тугади

Барселона

Стадион: Estadi Cornella-El Prat, 28975 томошабин

Бош ҳакам: Jose Luis Gonzalez

45'
90'
22'  Альваро Соберон
31'  Хави Лопес
42'  Жоан Жордан
60'  Бурги (Жерар Морено)
60'  Виктор Альварес
79'  Жоан Жордан (Абрахам Гонсалес)
89'  Папакули Диоп
22'  Хавьер Маскерано
71'  Иван Ракитич (Серхи Роберто)
86'  Неймар
90'  Жерар Пике
  • ЎЙИН ТУГАДИ. Каталония дербисида дуранг қайд этилди
  • 90+2'
    Хавфли вазият! Неймар жарима майдони ичига кириб бориб тўпни Суаресга оширди, Луис эса зарба бера олмади...
  • 90+1'
    Хавфли вазият! Мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Хави Лопезнинг паси ноаниқ чиқмаганида борми, гол бўларди
  • 89'
    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди
  • 88'
    ЗАРБАААААА! Месси! Белгиланган жарима тўпини Лео амалга оширди, ноаниқ
  • 88'
    Пап Диоп сариқ карточка олди
  • 86'
    "Барса" "босаяпти" ҳозирча фойда йўқ
  • 85'
    Неймар огоҳлантирилди
  • 83'
    Луис Суарес ҳужумда қоида бузди, Алваро Гонсалес майдонда ётибди
  • 82'
    "Барса" футболчилари катта куч билан олдинга ўтмоқда, гол уришни исташмоқда
  • 81'
    "Барселона" жарима тўпини амалга оширди, Неймар тўпни тўхтата олмади
  • 80'
    "Эспаньол" сафида Марко Асенсио бошқалардан ажралиб турибди, аммо бир ўзи ҳеч нима қила олмаяпти
  • 79'
    Ўзгариш. "Эспаньол". Жордан ўрнига Абрахам тушди
  • 75'
    ЗАРБАААА! Чап қанотдан Альбанинг пасидан сўнг Неймар акробатик тарзда дарвозага зарба берди, Паоло Лопез ўз ўрнида
  • 73'
    "Барселона"нинг бурчак тўпи, Бускетснинг йўллаган зарбаси Пикега тегиб майдонни тарк этди
  • 72'
    Ўйин тенг давом этмоқда. Ҳеч бир томоннинг катта устунлиги йўқ
  • 69'
    Ўзгариш. "Барселона". Ракитич ўрнига Серхи Роберто майдонга тушди
  • 67'
    Ўйинда исталган томон ҳисобни очиши мумкин, баҳс шундай давом этмоқда
  • 64'
    "Эспаньол" бурчак тўпига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Диоп дарвоза томон йўллади, жуда ноаниқ
  • 62'
    ЗАРБА! Мессининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
  • 61'
    Виктор Альварес огоҳлантирилди
  • 60'
    "Эспаньол". Бургуи ўрнига Херард Морено
  • 58'
    Мана "Эспаньол"нинг ҳужуми, берилган зарба сал қолса голга айланарди, Бургуи бу вазиятда фаол ўйнади
  • 56'
    "Барселона" бутун жамоа билан ҳужумда ўйнамоқда, мезбонлар эса қарши ҳужумда
  • 54'
    ЗАРБАААААА! Устун! Луис Суарес! Иньестанинг қойилмақом пасидан сўнг Луис 2 метрдан зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди!
  • 52'
    Хавфли вазият! Эрнан Перез жарима майдонига кириб бориб чап оёқда зарба берди, зарба озгина ноаниқ чиқди
  • 51'
    ЗАРБА! Мессининг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
  • 51'
    "Барселона"нинг ҳужумлари кескинлашиб бормоқда, голнинг ҳиди келмоқда...
  • 49'
    Иньеста гол урди, бироқ унга тўп узатган Луис Суарес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди, шу боис гол инобатга олинмади
  • 47'
    Хавфли вазият! "Барселона"нинг чап қанотдан ташкил қилган ҳужуми гол бўлиши мумкин эди, ҳимоячилар яхши ўйнашди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45'
    Неймарни йиқитишди, ҳакам ўйин вақти тугагани учун бўлимни якунлаб қўя қолди
  • 44'
    Биринчи бўлим якунланиб бормоқда
  • 44'
    ЗАРБА! Иньеста жарима майдони ташқарисидан чап оёқда кучли зарба берди, Ноаниқ
  • 43'
    Хавфли вазият!!! Мессининг ажойиб пасидан сўнг Иньеста жарима майдони ичида зарба бера олмади, у йиқилиб тушди, ҳакам пенальти белгилаш учун асос йўқлигини кўрсатди
  • 42'
    Жоан Жордан сариқ карточка олди
  • 41'
    Меҳмонлар кетма-кет иккита бурчак тўпи тепишди
  • 40'
    Дани Алвес ҳужумга ўтди, ўнг қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
  • 37'
    Ўйин кескин вазиятларга бой бўлмоқда, дерби бўлгани учун ҳам футболчилар бир бирларини айяшмаяпти
  • 35'
    ЗАРБА! Месси жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди
  • 33'
    Мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди, тўп дарвозага боргани йўқ
  • 31'
    Хави Лопез огоҳлантирилди
  • 30'
    Ўйин у қадар қизиқарли ўтаётгани йўқ. Ҳужумлар сони жуда кам
  • 28'
    "Барса"нинг узоқ давом этган тўп узатишидан сўнг тўп "Эспаньол" дарвозабони қўлига бориб тушди
  • 25'
    Хавфли вазият! Бурчак тўпидан сўнг Браво тўпни қайтарди, тўп дарвоза тўрига кетаётганига Пике бир амаллаб жамоасини голдан қутқарди
  • 23'
    "Барселона" ҳимоячилари бир амаллаб тўпни қайтариб юборишди
  • 23'
    Алваро Гонсалес ва Маскерано огоҳлантирилди
  • 22'
    "Эспаньол" футболчилари бурчак тўпи ишлаб олишди.
  • 21'
    Ушбу стадиондаги ўйинларнинг 21-дақиқасида Дани Харкенинг хотираси учун қарсак чалиб турилади...
  • 21'
    Неймар чап қанотда жарима тўпи ишлаб олди. Мессининг оширган тўпини Суарес дарвозага йўллади, ўйиндан ташқари ҳолат
  • 19'
    Хавфли вазият! Суарес-Неймар-Месси-Неймар комбинациясидан сўнг Суарес зарба бера олмади
  • 17'
    "Барселона" тўп назоратини қўлга олди, тўп анча вақтдан буён шу жамоа аъзоларида сақланиб турибди
  • 15'
    "Барселона"нинг ҳужуми...Неймар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
  • 13'
    "Эспаньол"нинг узоқ давом этган ҳужуми яна зарбаси тугади
  • 10'
    Луис Суаресга нисбатан Пап Диоп хавфли ўйнади, ҳакам қоида бузилмади деб ҳисоблади
  • 8'
    Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Суарес жарима майдонига кириб келди ва Альбага оширди, Хордининг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!
  • 7'
    Фелипе Кайседо тезкор қарши ҳужумга ўтди, бироқ Маскерано тўпни ундан олиб қўйиб ҳужумни тўхтатди
  • 5'
    "Барселона" ҳозирча умуман ҳужумга ўтгани йўқ. Фақат "Эспаньол" ҳужум қилмоқда
  • 2'
    Учрашувни мезбонлар, "Эспаньол" футболчилари иккита ҳужум билан бошлашди. Бироқ аниқ зарба берилгани йўқ
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ! "Эспаньол" оқ-кўк йўл йўл, "Барселона" қизил-кўк рангли формада ўйнайди
  • "Барселона" – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич, Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
  • "Эспаньол" – Лопес, Альваро Гонсалес, Альварес, Лопес, Роко, Асенсио, Диоп, Перес, Жордан, Бурги, Кайседо.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Эспаньол" - "Барселона" ўртасидаги Каталония дербисининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика