UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  4 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  0 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  7 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1 20:05"Комо" "Ювентус" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:48Mirabror Usmanov Cup-2024. Дарвозабон 2 та гол урган ўйинда Тожикистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди  1 19:29Энцо Зидан тез орада фаолиятини якунлайди  6 19:02"Манчестер Сити" Доннаруммани қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда  0 18:30АПЛ янги мавсумда фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш қилди  0 18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  17 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  5 17:23Кантона Ямалга тан берди  4

Испания

Реал Мадрид

Примера Дивизион . 12-тур

21/11/2015, 21:15

4
:
0
Тугади

Барселона

Луис Суарес - 11', Неймар - 39', Андрес Иньеста - 53', Луис Суарес - 74'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 80500 томошабин

Бош ҳакам: Давид Фернандес Борбалан

45'
90'
23'  Хамес Родригес
51'  Серхио Рамос
56'  Хамес Родригес (Иcкo)
59'  Марсело (Даниэль Карвахаль)
83'  Даниэль Карвахаль
84'  Иcкo
11'  Луис Суарес
11'  Серхи Роберто
28'  Хавьер Маскерано (Жереми Матьё)
31'  Даниэл Алвес
39'  Неймар
39'  Андрес Иньеста
53'  Андрес Иньеста
53'  Неймар
56'  Иван Ракитич (Лионель Месси)
74'  Луис Суарес
74'  Жорди Альба
77'  Андрес Иньеста (Мунир Эль-Хаддади)
90'  Серхио Бускетс
  • Ушбу ғалаба билан "Барса" мухлисларини табриклаймиз! Биз билан бирга бўлганингиз учун раҳмат! Кейинги ўйинларда кўришгунча соғ бўлишга мажбурсиз! Эътиборингиз учун раҳмат!
  • Ва ниҳоят ўйин якунланди! "Барселона" меҳмонда "Реал" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди!
  • 90+2'
    Бускетс Бенземага нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 90'
    Икки дақиқа қўшиб берилди тўхталишлар учун.
  • 89'
    Роналдунинг боши билан берган зарбасини Браво яна қайтарди! Қойил!
  • 89'
    Мунирга тажриба етишмади. Акс ҳолда бешинчи голни кўришимиз мумкин эди
  • 88'
    Бенземанинг зарбасииии. Рекошет... Омад келмаса ҳам қийин экан...
  • 84'
    Иско Неймарга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди! Қизил карточка! Бу ҳаракат учун камида учта ўйинга дисквалификация қилиш лозим Искони!!!
  • 83'
    Карвахаль Неймарга нисбатан қўпол ўйнагани сариқ карточка ишлаб олди.
  • 79'
    Бенземага омад етишмади ҳозир. Унда ажойиб вазият юзага келганди...
  • 77'
    Иньеста ўрнига Мунир эл-Хаддади майдонга туширилди. Ҳааа, ёш футболчиларни мана шундай пайтда синаб олмаса яна қачон майдонга тушириш мумкин?!
  • 74'
    Яна гол! Суареснинг бирга бир вазиятда берган зарбаси ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди... Йўқ йўқ, узр! 4:0 эмас, 0:4! "Барселона" "Реал" майдонида айнан шу ҳисобда ғалаба қозонмоқда!
  • 72'
    Рамос ҳозир мезбонларни яна бир муқаррар голдан қутқариб қолди. Агар у ҳозир тўпга оёғини тиқиб қолмаганида Суарес ижросида яна бир гол кўришимиз мумкин эди!
  • 69'
    Йўўўўўққ! Бу ростдан ҳам Роналдуми? Ҳа, 3 метрдан гол кирита олмаган ушбу футболчи айнан Роналду эди. Бравога яна бир марта браво деб қоламиз!
  • 66'
    Вааааааууу!!!! "Барса" футболчилари "Реал" жарима майдончаси ичида "квадрат" ўйнашмоқда!
  • 63'
    Бэйл нимадандир норози... Ҳаа, унинг айтишича тўп ҳозир Пикенинг қўлига тегди.
  • 63'
    "Барселона" яна олдинга ўтмоқда. Яна гол кўрамизми?
  • 61'
    Карвахалнинг берган зарбаси ҳавфли кўриниш олди. Бироқ, бунинг фойдаси йўқ...
  • 59'
    "Реал"да яна ўзгариш. Марсело ўрнига Карвахаль ўйинни давом эттирадиган бўлди.
  • 57'
    "Барса" да ҳам ўзгариш. Месси майдонга туширилди! Ракитичнинг ўрнига.
  • 56'
    Иско Хамесни ўрнига майдонга тушди
  • 55'
    Суареееесссс!!! Сал қолса тўртинчи голни кўришимиз мумкин эди. Афсуски, уругвайлик футболчига аниқлик етишмади.
  • 52'
    ГООООЛ! ГОООООЛ! ГООООЛЛЛ!!! Иньеста! 0:3! Неймар унга тўпни қойилмақаом тарзда ташлаб берганди!
  • 52'
    Зарбааааа! Неймар! Жарима зарбасини Навас маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди!!!
  • 51'
    Серхио Рамос Серхи Робертога нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 50'
    Умуман, мадридликлар иккинчи бўлимни фаол бошладилар.
  • 48'
    Хамесдан чиройли зарба. Аммо, ушбу зарбани Браво майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 47'
    Марсело сал қолса ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Унга бироз аниқлик етишмади ушбу вазиятда...
  • 46'
    Демак, иккинчи бўлимни бошладик. Кўрамиз, вазият қай даражада кўриниш оларкин!
  • Иккинчи бўлим бошланмоқда!
  • Биринчи бўлим якунланди. Дам оламиз!
  • 45+2'
    УХХХХХХХ...... Сал қолишига сал қолди. Сал қолганида ҳозир "Барса"нинг учинчи голини кўришимиз мумкин эди. Марсело жамоаси жонига оро кирди!
  • 45'
    Биринчи бўлим учун ҳакам икки дақиқа қўшиб берди.
  • 43'
    Тўп назорати каталонияликларда. "Реал" футболчилари эса прессинг уюштирмоқдалар...
  • 39'
    ГОООООЛЛЛ!!!! Неймаррррр!!! Иньестанинг ажойиб пасидан сўнг бразилиялик футболчи ҳисобни 2:0 га етказмоқда! Бу ерда ўйиндан ташқари ҳолат борасида баҳс мунозаралар юзага келиши мумкин. Майли, ўйиндан сўнг бу ҳақида батафсил гаплашамиз. Муҳими гол ҳисобга олинди.
  • 34'
    Энди икки хорватияликлар ўртасида тўп учун кураш: Модрич ва Ракитич. Ҳакам иккала футболчини ҳам ўзларини босиб олишга чақирди.
  • 31'
    Бир дақиқа олдинги вазият учун Алвесга сариқ карточка. Ҳақли равишда кўрсатилди ушбу карточка!
  • 30'
    Роналду ва Алвес ўртасидаги навбатдаги тўқнашув. Тўп учун курашда аввалига Роналду ҳимоячидан ўтиб кетди. Алвес эса бу орада уни йўлини тўсишга ҳаракат қилди. Португаликлик футболчи эса бу пайт Алвесни тирсак зарбаси билан "сийлади".
  • 28'
    "Барса" таркибида ўзгариш. Маскерано ўрнига Матьё майдонга тушди. Аргентиналик футболчи жароҳати сабабли майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
  • 28'
    "Реал" олдинга ўтмоқда. Жанг бошланадиганга ўхшамоқда. Демак, кутамиз ва кузатамиз!
  • 25'
    Бу орада Робертонинг яна бир ноаниқ зарбасини томоша қилдик.
  • 24'
    Жарима тўпини эса жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Аммо, лекин, бироқ, коста-рикалик посбон ўз ўрнида!
  • 23'
    Хамес Родригес Неймарга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
  • 21'
    Варан майдон марказида Кусаресга нисбатан, йўғей, Суаресга нисбатан қўполлик ишлатди.
  • 18'
    "Реал" олдинга ўтганди. Бироқ, Роналду ҳужум пайтида Дани Алвесга нисбатан қўполлик ишлатди.
  • 14'
    Ракитичнинг берган зарбаси жуда юқори кетди... Унгача эса Иньестадан заргарона пас гувоҳи бўлдик!
  • 11'
    Зарбааааа! ГОООООООЛЛЛЛ! Суарееееес!!!! Ҳисоб очилди дўстлар! Серхио Робертонинг етказиб берган тўпини уругвайлик ҳужумчи Навас дарвозасига йўллаб жамоасини олдинга олиб чиқмоқда!
  • 9'
    Роналдуууу! Браво, браво! Португалиялик футболчи ўнг қанотдан ажойиб тарзда ёриб кириб зарба берганди.... Чилилик посбондан ажойиб сейв!
  • 7'
    Энди қарши ҳужум. Бензема ушбу вазиятга очиқчасига пенальти ишлашга ҳаракат қилганди. Бироз ўхшамади :)
  • 6'
    Зарбаааа! Неймааар! Хавфли вазияяяяттт... Бразилиялик футболчига бироз аниқлик етишмади!
  • 2'
    Мезбонлар ўйинни фаол бошладилар. Айниқса мезбонларнинг Роналду исмли футболчисидан бугун Мадрид клуби мухлислари кўп нарса кутишаётганлари аниқ!
  • 1'
    Демак бошладик! Тайёрмисиз? Биз тайёр!
  • "Барселона": Браво, Алвеш, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Иньеста, Серхи Роберто, Ракитич, Неймар, Суарес.
  • "Реал": Навас, Данило, Рамос, Варан, Марсело, Кроос, Модрич, Хамес, Бэйл, Роналду, Бензема
  • Hola Uzbekiston!!! Ассаломууууу алайкум Ўзбекистон! "Эль Классико"дан матнли трансляциямизни бошлаймиз!
Яндекс.Метрика