UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Тен Хаг: "Мавсум стартида МЮ очколар йўқотиши мумкин"  0 13:44Тен Хаг Рэшфорд ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  1 13:26"Манчестер Сити"га "Бавария" футболчиси керак  0 12:59Гвардиола "Ман Сити"да қайси чизиқни кучайтириш кераклигини айтди  4 12:39"Ювентус" 15 млн. еврога Шуталони сотиб олиши мумкин  0 11:01Уэйн Руни Англия терма жамоаси бош мураббийи ким бўлиши кераклигини айтди  4 10:41ESPN АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиларини аниқлади. Холанд 2-ўринда, Палмер эса 14  1 10:20Ямаль "братишка"сини Олимпиада олтин медали билан табриклади  12 09:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Тожикистонга Анвар Раҳимов олиб боради  2 09:35Суперлига. "Динамо" охирги маротаба Фарғонада қачон ғалаба қозонган эди?  1 09:10"Пахтакор" "Насаф"ни 5 та ўйиндан бери мағлуб эта олмаяпти. Шацких Бердиевдан устун келадими?  22 08:35Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин тенг курашлар остида ўтди"  0 08:05Асрор Алиқулов: "Бизга бу ўйинда иккинчи куч етишмади"  0 07:35Суперлига. Бугун Қаршида турнинг марказий ўйини бор  13 07:15Баҳодир Жалолов, Абдумалик Халоков, Акбар Жўраев ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида қатнашадиган спортчиларимиз рўйхати  12

Англия

Манчестер Юнайтед

Антони Марсьяль - 8'

Премьер-лига . 36-тур

01/05/2016, 18:05

1
:
1
Тугади

Лестер

Уэс Морган - 17'

Стадион: Old Trafford, 75275 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
8'  Антони Марсьяль
8'  Антонио Валенсия
53'  Джесси Лингард
57'  Майкл Каррик
62'  Джесси Лингард (Хуан Мата)
66'  Уэйн Руни
75'  Маруан Феллени (Андер Эррера)
82'  Маркус Рэшфорд (Мемфис Депай)
17'  Уэс Морган
17'  Дэнни Дринкуотер
58'  Дэнни Дринкуотер
67'  Синдзи Окадзаки (Демарай Грей)
77'  Джеффри Шлупп (Марк Олбрайтон)
86'  Дэнни Дринкуотер
88'  Рияд Марез (Энди Кинг)
  • 90+4'
    ЎЙИН ТУГАДИ! "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" 1:1. Англия чемпиони номи бугун маълум бўлмайдиган бўлди
  • 90+2'
    Каспер Шмейхель ҳозир жамоасини голдан қутқарди, ҳимоячиларнинг хатосини тўғрилади
  • 90'
    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди
  • 89'
    Депайнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпни Руни дарвозага йўллади, яна Каспер ўз ўрнида!
  • 88'
    ЗАРБА! Руни зарба берди, тўпни Шмейхель қайтарди!
  • 88'
    Рияд Махрез ўрнига Кинг тушди
  • 86'
    ОПППППППППААА! Дринкуотер қизил олди, у жарима майдонига кириб кетаётган Депайни йиқитгани учун иккинчи сариқни олди ва майдонни тарк этди
  • 85'
    Иккала жамоа ҳам негадир ўйин темпини туширишди
  • 82'
    Рэшфорд ўрнига Мемфис Депай тушди
  • 80'
    Стадион мезбонлардан гол кутмоқда
  • 79'
    Иккала томон галма галдан ҳужумга ўтмоқда, дастлаб МЮ ҳужумни охирига етказа олмади, кейин Ульоанинг зарбаси ўхшамади
  • 78'
    ЗАРБААААААА! Рунининг ажойиб пасидан сўнг Смоллинг боши билан зарба берди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди!
  • 77'
    Шлупп ўрнига Олбрайтон тушди
  • 77'
    Марсьяль жуда ҳам фаол ўйнамоқда, унинг зарбаси Уэс Морганга тегиб майдонни тарк этди
  • 76'
    "Лестер" ҳозир битта гол урса чемпион бўлишини билиб турибди, шу боис қарши ҳужумларга урғу бермоқда
  • 75'
    Феллайни (воллейбол ўйнагани учун) майдонни тарк этди Андер Эррера тушди
  • 73'
    Марсьяль ҳозир гол уриши уммкин эди, аммо зарба беришни чўзиб юборди, кейинги вазиятда эса Феллайни тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳужум тўхтади
  • 71'
    ЗАРБАААААА! Рияд Махрез ўнг қанотдан тўпни қабул қилиб олиб марказга ўтди ва чап оёқда кучли зарба берди, Де Хеа тўпни қайтарди!
  • 68'
    Агар бугун "Лестер" юта олмаса чемпионлик масаласи кейинроққа қолди. Масалан, эртага чемпионлик расмийлаштирилиши мумкин. Бунинг учун "Челси" "Тоттенхэм"га ютқазмаса бўлгани
  • 67'
    Оказаки ўрнига Грэй тушди
  • 67'
    Руни Махрезни йиқитгани учун сариқ олди
  • 65'
    Руни ҳалиям ўша ҳимоячилар олдида ўйнамоқда, ҳужумда фойдалироқ эмасмикин?
  • 64'
    ЗАРБА! Дринкуотер жарима тўпини амалга ошириб берди, ҳаволатиб узатилган тўпни Ульоа боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!
  • 64'
    Меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, Махрез тўп ёнида.
  • 63'
    Охирги 10 дақиқада яна ташаббус МЮ томонига ўтди, "Лестер" ҳимояланмоқда
  • 62'
    Лингард ўрнига Мата тушди
  • 60'
    ЗАРБА! Рунининг зарбаси ғалати чиқди
  • 61'
    Биринчи таймда тўп билан муомала қилиш 72:28 эди, ҳозир 60:40 экан
  • 58'
    Дринкуотер ҳам огоҳлантирилди
  • 57'
    Каррик сариқ олди
  • 55'
    Лингард узоқ масофадан дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди.
  • 53'
    Иккинчи бўлимда ўйин тенглашди, биринчи таймда МЮ катта устунликка эга бўлганди
  • 52'
    Лингард огоҳлантирилди
  • 51'
    ЗАРБА! Бурчак тўпидан сўнг Ульоа боши билан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
  • 51'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Симпсон ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва дарвоза томон зарба берди, Оказаки тўпга ета олмади!
  • 50'
    Фукс чап қанотдан ҳаволатиб пас берди, кичкинагина Оказаки Смоллингга нисбатан қўполлик қилди
  • 48'
    ЗАРБА! Марсьяль жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб зарба берди, ноаниқ!
  • 47'
    ЗАРБА! Бурчак тўпидан сўнг яна ўша Морган, яна ўша боши билан тўпни дарвозага йўллади, Де Хеа бу сафар тўпни ушлаб олди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+1'
    Биринчи тайм тугади. Ҳозира 1:1. Иккинчи бўлим бунданам дашхат бўлади, кетиб қолиш йўқ)
  • 45+1'
    Луи Ван Гал худди уйга вазифасини қилмаган болага ўхшаб ўйин вақтида нимадирлар ёзиб ўтирибди...
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 44'
    Эрик Кантонани кўрсатишди, соқолини ўстириб олган "Қирол Эрик"ни кўпчилик таниганмикин? Билмасам
  • 43'
    Бурчак тўпидан сўнг Хут тўпни қайтариб юборди
  • 43'
    Валенсия, йўқ бу Испания клуби эмас бу Антонио Валенсия, МЮ вакили бурчак тўпи ишлаб олди
  • 42'
    Мезбонлар катта ташаббусга эга бўлишмоқда, кетма кет ҳужумлар, зарбалар
  • 40'
    МЮ ҳужумга ўтмоқда, Феллайни Канте билан курашди, Нголо Канте унинг олдида кичкинагина, уятчанг футболчи экан)
  • 39'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Де Хеа қийинчилик билан қайтарди, Махрез тўпни эгаллаб Рохони алдашга уринганида йиқилди, ҳакам "тур ўрнингдан" деди
  • 38'
    УХХХХ! Махрез ўнг қанотдан чап оёқ билан тўпни жарима майдонига узатди, Ульоанинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Зарбадан кўра пас чиройли чиқди
  • 35'
    МЮ бурчак тўпига эга бўлди. Блинднинг узатган тўпини Феллайни боши билан дарвозага йўллади, Шмейхель тўпни ушлаб олди
  • 33'
    Кристиан Фукс ҳозир Лингарднинг оёғини босиб олди, тўйда келинни оёғини босиш керак, бу ерда футбол ўйнаш керак Кристиан!
  • 29'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Лингард ҳозир дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, Симпсон унга қаршилик қилди, Шмейхель ўз жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтариб юборди
  • 28'
    Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
  • 26'
    "Лестер"нинг барча 11 нафар футболчиси майдон марказидан орқада рақиб ҳужумларини қайтаришга уринмоқда
  • 24'
    Ўйин давомида устунлик ҳамон "Юнайтед" томонида, гол ўтказган вазиятдагина "Лестер" ҳужумга ўтди холос, қолган вақтда тўп МЮда
  • 22'
    Руни жарима тўпини амалга оширди, жонли девор тўпни қайтарди
  • 21'
    Фукс Марсьяльни жарима майдони ёнида йиқитди, хавфли жарима тўпи!
  • 20'
    Учрашув қизигандан қизиб бормоқда, атига 20 дақиқа ортда қолди холос
  • 17'
    Дринкуотер жарима тўпини амалга оширди, Уэс Морган боши билан Де Хеа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 1:1
  • 17'
    ГООООООООООООООООООООООЛ! МОРГАААААААААААААН! 1:1
  • 16'
    Шлупп ҳозир чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ унинг паси шерикларига етиб боргани йўқ
  • 13'
    ЗАРБАААААААААААААА! ЛИНГААААРД! Феллайни томонидан ташлаб берилган тўпни Жесси яқин масофадан дарвозага йўллади, Шмейхель бу сафар жамоасини қутқарди!
  • 12'
    ЗАРБА! Оказаки ҳозир ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, сал қолишига, сал қолди!
  • 11'
    ФАКТ! "Лестер" ушбу мавсумда биринчи бор дастлабки 10 дақиқада ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди
  • 10'
    Бугунги ўйинни кўриш учун "Олд Траффорд"га кўплаб машҳур юлдузлар келишган. Ҳозирча Эрик Кантона, Гари Линекерни кўрдик
  • 8'
    Ўнг қанотдан Антонио Валенсия жарима майдонига тўпни ҳаволатиб узатди, ҳимоячилар таъқибидан четда қолган Марсяль осонлик билан Каспер Шмейхель қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 1:0
  • 8'
    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРСЯЛЬ 1:0
  • 6'
    РУНИ! Йўқ Уэйн зарба бермади, ҳужумчи ҳозир деярли ҳимоячилар билан бир чизиқда ўйнамоқда...Ҳм, бу ҳам Луи ван Галнинг фалсафаси шекилли
  • 5'
    "Тоттенхэм" клуби вакиллари бугун МЮга мухлислик қилишлари аниқ, улар "Лестер"нинг мағлубиятини кутишмоқда
  • 4'
    Лингард ва Рашфорд рақиб дарвозаси томон хавф солишди, Маркуснинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
  • 3'
    МЮ дастлабки дақиқаларда "Лестер"ни ўз жарима майдонига "қамаб" қўйди, ҳозирча чемпионлик ўйинидан дарак йўқ
  • 2'
    Манчестерда ёмғир ёғмоқда... бу кимнинг кўз ёшлари экан? "Лестер"ними ёки МЮнинг?
  • 1'
    Биринчи ҳужумни мезбонлар амалга оширишди, Марсяльнинг жарима майдонига узатган тўпини Хут қайтариб юборди
  • 1'
    Ўйин бошланди! Кеттик!
  • Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда, мухлислар уларни олқишлашмоқда... ажойиб муҳит, ажойиб ўйин кутиб қоламиз
  • "Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Блинд, Рохо, Каррик, Феллайни, Лингард, Руни, Марсяль, Рашфорд.
  • "Лестер": Шмейхель, Симпсон, Хут, Морган, Фукс, Махрез, Канте, Дрикуотер, Шлюпп, Оказаки, Ульоа.
  • Жиддий гапларга ўтсак, бугун "Лестер" клуби ташкил топганидан буён илк бор Англия чемпиони бўлиши мумкин. Бунинг учун атига 3 очко етарли бўлади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Олд Траффорд" стадионидан репортажимизни бошлаймиз. Бугун Англиянинг, нималар деяпмиз бутун дунёнинг энг машҳур стадионларидан бирида "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" учрашуви бўлиб ўтади. Биз учрашувни мана шу стадионнинг ўзидан туриб ёритиб борамиз... деб ёзармиз яқин келажакда, яхши ният қилдик холос))
Яндекс.Метрика