UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  4 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  0 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  0 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  0 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  1 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  2 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  17 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  73 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2

Англия

Манчестер Юнайтед

Премьер-лига . 19-тур

28/12/2015, 21:30

0
:
0
Тугади

Челси

Стадион: Old Trafford, 75275 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
30'  Морган Шнедерлен
39'  Крис Смоллинг
70'  Маттео Дармиан (Кэмерон Бортвик-Джексон)
77'  Хуан Мата (Мемфис Депай)
81'  Бастиан Швайнштайгер
81'  Дэйли Блинд (Фил Джонс)
90'  Уэйн Руни
27'  Джон Оби Микел
70'  Виллиан (Рамирес)
72'  Эден Азар
90'  Оскар (Рубен Лофтус-Чик)
  • 90+3'
    Ўйин тугади! 0:0. Қизиқарли кечган баҳсда ҳисоб очилмади.
  • 90+2'
    Ўзгариш. "Челси". Оскар ўрнига Лофтус Чик тушди
  • 90+1'
    "Челси" футболчилари худди дурангдан қониқаётгандек ўйнамоқда
  • 90'
    3 дақиқа, 3 дақиқа қўшиб берилди, бу Луи Ван Галнинг сўнгги 3 дақиқаси бўлиши мумкин
  • 88'
    Ўйин тугаб бормоқда... ҳисоб очилгани йўқ.
  • 85'
    ЗАРБААААААААА! Бортвик Жексонинг чап қанотдан оширган тўпини Руни дарвозага йўллади, ноаниқ!
  • 83'
    Айни пайтда тўпни назорат қилиш бўйича МЮ устун: 68:32
  • 81'
    Ўзгариш. МЮ. Блинд ўрнига Фил Жонс тушди
  • 81'
    Огоҳлантириш. "МЮ". Швайнштайгер
  • 80'
    Ўйин тугашига 10 дақиқа қолди, бугун ягона гол барчасини ҳал қилиши мумкин
  • 79'
    Рамирес қарши ҳужумга ўтди, бироқ Шнайдерлин тўпни ундан олиб қўйди
  • 78'
    МЮ қанотлардан ҳужум қилишда давом этмоқда. Ҳозирча Лондон клуби ҳимоячилари худди девор сингари тўпни қайтаришмоқда
  • 76'
    Ўзгариш. "Манчестер Юнайтед". Мата ўрнига Депай тушди
  • 74'
    Хавфли вазият! Руни ҳимоячилар хатосидан сўнг ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ Уэйн ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
  • 73'
    Огоҳлантириш. "Челси". Эден Азар
  • 70'
    Ўзгариш. "Манчестер Юнайтед". Дармиан ўрнига Камерон Бортвик-Жексон тушди
  • 69'
    Ўзгариш. "Челси". Виллиан ўрнига Рамирес тушди
  • 68'
    Очиғи ўйин темпи тушиб кетди. МЮ футболчилари тўпни эгаллаб туришибди, лекин ҳужум йўқ
  • 64'
    Мухлислар ўйиндан қониқишмаяпти, ҳуштакбозлик бошланиб кетди
  • 62'
    ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ!!! Неманья Матич ҳозир дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб ... тўпни осмонга қараб тепди!
  • 60'
    Ўйиннинг бир соати ортда қолди, ҳозирча гол йўқ, лекин учрашув зерикарли кетаётгани йўқ
  • 57'
    Бугун дарвозабонлар куни эканлиги аён бўлиб бормоқда. Ҳозирча ҳужумчилар уларни ожиз қолдира олишмаяпти
  • 56'
    ЗАРБААААААААААААА! ДАХШАТЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Мартиал чап қанотда тўпни дарвоза майдончаси ичига узатди, Эррера 2 метрдан зарба берди, Тибо Куртуа эса дахшатли сейвни амалга оширди!
  • 54'
    Тўп Рунига тушган заҳоти унинг ёнига Зума келиб ҳужумчига халал бермоқда
  • 52'
    "Олд Траффорд"да Сэр Алекс Фергюссон ўйинни томоша қилмоқда, бу одатий ҳолга айланиб қолган
  • 50'
    Руни - Терри дуэлида тажрибали ҳимоячи устун келди, МЮ катта куч билан ҳужумга ўтмоқда.
  • 48'
    ЗАРБАААААААААААААА! ДЕ ХЕАААААААААА! МАЛАДЕС! Педронинг чап оёқда йўллаган зарбасини Де Хеа қайтарди, қайтган тўпни Аспиликуэта дарвозага йўллади, бу сафар ҳам посбон ўзини кўрсатди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+1'
    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0. Иккинчи бўлимда голлар кўрамиз деб умид қиламиз
  • 45+1'
    Энди Педро Эррерага нисбатан қўпол ўйнади, икки испанияликнинг тўқнашув бўлди
  • 45+1'
    Виллиан жарима тўпини амалга оширди, унинг зарбаси тўғри Де Хеанинг қўлига бориб тушди
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 44'
    Бу сафар Блинд Азарни йиқитди. Бельгиялик футболчини қандай қилиб бўлса ҳам тўхтатиб қолишмоқчи
  • 42'
    ЗАРБА! Эррера тўпни жарима майдонига узатди, Руни зарба бера олмади, қайтган тўпни Швайнштайгер дарвоза йўллади, ноаниқ
  • 41'
    Жамоалар тез ҳужум қилишмоқда ва кўплаб хатолар кўзга ташланмоқда, оддий тўп узатишларга хатолар бўлмоқда
  • 40'
    Виллиан жарима тўпини амалга оширди, Зуманинг дарвоза томон йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди
  • 39'
    Огоҳлантириш. Крис Смоллинг
  • 38'
    Ҳозир Швайнштайгер зарба беришга яқин келганди, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди
  • 36'
    Ўйин бироз тенглашгандек туюлмоқда. Лондон клуби ҳам ҳужумга кўпроқ ўтмоқда
  • 33'
    Виллиан тўпни жарима майдонига узатди, Зуманинг зарбаси ноаниқ чиқди
  • 33'
    Эррера Азарни йиқитди, жарима майдони ёнида жарима тўпи белгиланди
  • 31'
    Виллиан жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди
  • 30'
    Огоҳлантириш. Морган Шнайдерлин
  • 29'
    "Челси"нинг қарши ҳужуми, Педронинг паси ноаниқ чиқди. Энди МЮнинг қарши ҳужуми, Янг тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар ўз ўрнида
  • 29'
    ЗАРБАААААААААААААААААА! РРРРРРРРРРРУУУУУУУУУУУУУУНИ! 30 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Куртуа қайтарди!
  • 27'
    Огоҳлантириш. Жон Оби Микель
  • 25'
    Ташаббус "қизил иблислар" томонида Гус Хиддинк шогирдлари асосан ҳимояланишмоқда ва қарши ҳужумдан бахтларини излашмоқда
  • 22'
    Мартиал рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деди
  • 20'
    Ўйин шиддати бироз тушди, жамоалар тўпни майдон марказида сақлаб туришибди
  • 16'
    ЗАРБААААААААААААААААААААААА! Дарвоза устуни!!! Мартиал чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозага зарба берди, тўп яқин устунга тегиб майдонни тарк этди!
  • 14'
    Педро ҳимояга қайтиб тўпни нариги қанотдаги Оскарга ошириб берди, бразилиялик футболчининг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди
  • 12'
    Эррера-Швайнштайгер-Дармиан комбинацияси италиялик футболчининг ноаниқ паси билан тугади
  • 11'
    Айни пайтда тўпни назорат қилиш бўйича МЮ катта устунликка эга: 73:27
  • 9'
    ЗАРБАААААААААА! Рунининг пасидан сўнг Шнайдерлин узоқ масофадан кучли зарба берди, салгина ноаниқ!
  • 7'
    Унинг узатган тўпи яна рақиб ҳимоячиларига насиб қилди
  • 7'
    МЮ бурчак тўпи ишлаб олди. Блинд тўпни жарима майдонига узатиб беради
  • 5'
    Ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди! Давом этинглар, шундай давом этаверинглар!
  • 4'
    ЗАРБАААААААААААА! ДЕ ХЕАААААААААААААА! Қойил! Бурчак тўпидан сўнг Терри боши билан дарвозага зарба берди, Де Хеа ажойиб реакция кўрсатиб тўпни қайтарди!
  • 3'
    Блинд бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Дастлабки дақиқаларда устунлик мезбонлар томонида
  • 3'
    ЗАРБАААААААААААААА! МАТАААААААА! Жарима майдони ичидан Матанинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Ҳисоб очилиши мумкин эди!
  • 2'
    Илк дақиқалардан мезбонлар ҳужумга ўтишди
  • 1'
    ДИҚҚАТ! ЎЙИН БОШЛАНДИ! Иккала жамоага ҳам омад!
  • Учрашув бошланишига оз вақт қолди. Стадиондаги мухлислар қўлида "Van Gaal Out, Mourinho In" деб ёзилган баннерлар бор
  • Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Дармиан, Мата, Янг, Шнайдерлин, Швайнштайгер, Эррера, Марсьяль, Руни.
  • Челси – Куртуа, Зума, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Азар, Педро, Оскар, Матич, Виллиан, Оби Микел.
  • "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу саҳифада кузатиб боринг.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика