UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Англия

Сток Сити

Боян Кркич - 19', Марко Арнаутович - 26'

Премьер-лига . 18-тур

26/12/2015, 17:45

0
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Britannia Stadium, 27426 томошабин

Бош ҳакам: Kevin Friend

45'
90'
19'  Боян Кркич
19'  Глен Джонсон
26'  Марко Арнаутович
46'  Гленн Уилан (Марко Ван Гинкел)
49'  Боян Кркич
65'  Джердан Шакири (Маме Бирам Диуф)
75'  Джефф Кэмерон (Чарли Адам)
25'  Эшли Янг
46'  Мемфис Депай (Уэйн Руни)
82'  Андер Эррера (Андреас Перейра)
83'  Андреас Перейра
  • 90+3'
    Ўйин тугади. "Сток Сити" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди. Шу тариқа МЮ кетма-кет тўртта ўйинда имкониятни бой берди
  • 90+2'
    ЗАРБАААА! Хуан Матанинг 4 метрдан йўллаган зарбасини Батленд қайтарди! Ушбу дарвозабон ҳам энг яхши бўлишга ҳақли эди
  • 90'
    Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 88'
    Бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси деб Боян Кркич тан олинди
  • 86'
    "Сток Сити"нинг қарши ҳужуми, Боян Кркичнинг зарбаси кучсиз чиқди, Де Хеа ўз ўрнида
  • 85'
    ЗАРБААА! Мартиалнинг ажойиб зарбасини Батленд қайтарди!
  • 84'
    Ўйин шарҳловчиси 1999 йил аллақачон "Гарри Поттер" эртакларига айланганини айтиб ўтди
  • 83'
    Ҳозиргина майдонга тушган Перейра огоҳлантирилди
  • 82'
    МЮда ўзгариш. Андер Эрреранинг ўрнига Андрес Перейра тушди
  • 81'
    Чарли Адам узоқ масофадан кучли зарба берди, анча ноаниқ кетди
  • 80'
    Хавфли вазият! Жонсон-Кркич комбинацияси Бояннинг зарбаси билан тугади, Де Хеа тўпни қайтарди!
  • 79'
    Ван Гал ҳозирча фақат Рунини майдонга туширди, бошқа алмаштириш қилгани йўқ
  • 78'
    МЮда ҳужумда Уэйн Рунининг бир ўзи юрибди, ёрдам керак унга, ёрдам
  • 77'
    Боян Кркич рақиб жарима майдонига ёриб кирди, ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.
  • 75'
    "Сток Сити"да ўзгариш. Кэмерон ўрнига Чарли Адам тушди
  • 72'
    Руни рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Мезбонлар вақтни жуда очиқчасига чўзишмоқда
  • 68'
    Мана мезбонларнинг узоқ кутилган ҳужуми. Арнаутовичнинг зарбаси ноаниқ кетди
  • 67'
    Ўйин у қадар қизиқ кечаётгани йўқ. "Сток Сити" ҳимоячилари тўпни дуч келган томона тепиб юбориб вақтдан ютишмоқда
  • 65'
    "Сток Сити"да ўзгариш Шакири ўрнига Мам Бирам Диуф тушди
  • 63'
    ЗАРБАААААААА! Руни ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Феллайни 3 метрдан зарба берди, Батленд навбатдаги бор жамоасини қутқарди!
  • 61'
    Арнаутович дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганида кутилмаганда тўпни босиб олди ва йиқилиб тушди
  • 57'
    Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар ҳужумга ўта олишмаяпти
  • 55'
    ФАКТ! Уэйн Руни бу стадионда охирги 5та ўйинда умуман гол ура олмаган
  • 52'
    "Сток Сити" иккинчи бўлимни асосан ҳимояда ўтказмоқда, мураббий қарши ҳужумда ўйнамоқчи шекилли
  • 51'
    МЮ ҳужумкорликни оширди, Феллайни анча фаол. Бурчак тўпи ишланди. Аммо тўп жарима майдони ичига етиб боргани йўқ
  • 48'
    Боян Кркич симуляция учун огоҳлантирилди, у рақиб жарима майдонида ўхшатиб йиқилди
  • 46'
    "Сток Сити"да Гленн Уэлан ўрнига Марко ван Гинкел тушди
  • 46'
    МЮ сафида Депай ўрнига Уэйн Руни тушди
  • 45+3'
    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 2:0 "Сток Сити" олдинда, иккинчи бўлимда Руни тушса керак
  • 45+2'
    Мата тўпни жарима майдонига узатди, Андер Эррера тўпга ета олмади, Батленд ўз ўрнида
  • 45'
    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 45'
    МЮ кетма кет учта бурчак тўпи тепди, ҳеч қайсиси самарали бўлгани йўқ
  • 44'
    ФАКТ! Марко Арнаутович "Боксинг дей"да гол урган илк австриялик футболчи
  • 43'
    Биринчи бўлим тугаб бормоқда. Очиғи бугунги баҳс Луи Ван Галнинг МЮдаги охирги ўйинига ўхшаб бормоқда
  • 41'
    ЗАРБА! Мартиаль жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ
  • 38'
    Кетма кет икки марта амалга оширилган бурчак тўпи самарали бўлмади
  • 38'
    МЮ яна бурчак тўпи тепади. Феллайни ва Смоллинг каби баланд бўйли футболчилар тайёр
  • 37'
    ФАКТ! Боян Кркич "Боксинг дей"да кетма-кет икки йил гол урган иккинчи испаниялик футболчи. Биринчиси Хуан Мата
  • 35'
    ЗАРБА! Арнаутович ҳозир дублга эришиши мумкин эди, австриялик футболчи бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди
  • 34'
    Мартиаль ажойиб актёр эканини кўрсатди, МЮ мухлислари ҳам бу ерда ҳужумчига сариқ кўрсатиш кераклигини таъкидлашмоқда
  • 32'
    Бурчак тўпи самарасиз бўлди, "Сток Сити" тўпни назорат қилишга уринмоқда
  • 31'
    Питерсга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. МЮ бурчак тўпи тепади
  • 28'
    Луи Ван Гални кўрсатишди, орқароқда Уэйн Руни ўтирибди, кайфияти ёмон
  • 27'
    МЮ футболчилари шошишмоқда. Бу табиий, жамоа ютқазмоқда. Ҳозир Депай жарима тўпини амалга оширди, тўпни Батленд қайтарди!
  • 25'
    Жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпни Марко Арнаутович 22 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди 2:0!
  • 25'
    ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! 2:0
  • 25'
    Огоҳлантириш. Эшли Янг
  • 22'
    Мезбонлар тинмай ҳужум қилишмоқда, бу сафар тўп Эшли Янгнинг қўлига тегди. Жарима майдони ёнгинасида хавфли жарима тўпи!
  • 20'
    "Сток Сити" яна гол урмоқчи. Арнаутович сал қолса Де Хеани яна ранжитарди.
  • 18'
    Депай ўз жарима майдони ёнида қўпол хатога йўл қўйди, тўпни эгаллаб олган Глен Жонсон марказдаги Боянни кўрди, Кркич осонлик билан гол урди - 1:0!
  • 18'
    ГОООООООООООООООООООООООЛ! 1:0
  • 17'
    Мемфис Депай жарима тўпини амалга оширди, Батленд яна тўпни қайтарди
  • 16'
    Шакирининг оширган тўпи ҳимоячиларига тегиб қайтди, йўлланган зарба дарвозага етиб бормади
  • 14'
    Шакири ўнг қанотда Блиндга тўпни бермади, швейцариялик футболчи рақибни бир неча марта алдади, охири Эррера бунга чидай олмай қоида бузди
  • 12'
    Бугун МЮ сафида Маруан Феллайини ҳужумчи ортида ўйнамоқда. Руни захирада
  • 9'
    Питерс жарима тўпи ишлаб олди. Арнаутовичнинг зарбаси ноаниқ кетди!
  • 8'
    ЗАРБА! Андер Эрреранинг зарбаси аниқ лекин кучсиз чиқди, посбон ўз ўрнида
  • 7'
    Хавфли вазият! Жек Батленд Депай билан тўп учун курашда хатога йўл қўйди, ҳимоячи уни қутқарди
  • 5'
    Жуда кучли шамол эсмоқда, Де Хеа тўпни ўйинга киритишда ҳам муаммога дуч келди. Тўп бир жойда туришни "истамаяпти"
  • 4'
    ЗАРБА! Боян Кркич негадир 30 метрлардан ўнг оёқда кучли зарба берди, ўта ноаниқ
  • 3'
    Мезбонлар илк ҳужумни ташкил этишди. Арнаутовичнинг жарима майдони ичига узатган тўпи ҳеч кимга насиб қилмади. Бурчак тўпидан сўнг Филипп Волльшайд ноаниқ зарба берди
  • 2'
    Учрашув у қадар шиддатли тарзда бошланмади. Жамоалар рақибни ўрганишмоқда
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Бугун МЮ устози Луи Ван Гал Уэйн Рунини захирада қолдирди. Таъкидлаш лозимки, ҳужумчи ўз фаолиятида учинчи марта "Боксинг дей"да захирада қолди. Бундан олдин 2002, 2011 ва 2015 йилларда Руни шу кунги ўйинни асосий таркибда бошламаган экан
  • "Бриттаниа" стадионида бўлиб ўтадиган ўйинни Кевин Френд бошчилигидаги ҳакамлари бошқариб боришади.
  • "Манчестер Юнайтед": Давид де Хеа, Крис Смоллинг, Фил Жонс, Дэйли Блинд, Эшли Янг, Маруан Феллайни, Майкл Кэррик, Андер Эррера, Хуан Мата, Мемфис Депай, Антони Марcьяль
  • "Сток Сити": Жек Батлэнд, Глен Жонсон, Райан Шоукросс, Филипп Волльшайд, Жефф Кэмерон, Эрик Питерс, Гленн Уилан, Иброҳим Афеллай, Жердан Шакири, Марко Арнаутович, Боян Кркич.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Сток Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Яндекс.Метрика