Международный
Узбекистан Анзур Исмаилов - 59' |
Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа H . 9-тур 24/03/2016, 18:00 0
:
1
Тугади
|
Филиппины |
Стадион: Bunyodkor Stadium, 34000 томошабин
45'
90'
-
90+3'Ўйин тугади. ҒАЛАБА МУБОРАК
-
90'Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
-
89'Филиппин ҳам шу натижага розидек гўё
-
88'ЗАРБААА! Соҳибовнинг зарбасини ҳам Этериж қайтарди!
-
87'Иккинчи голни урамизми? Барча кутмоқда
-
85'Рақиб посбони бугун ҳар қанақасига қаҳрамон
-
84'ҚАНДАЙ ҚИЛИИИИИИИИИИИИИИБ! Гейнрихнинг зарбаси устунга тегди, иккинчи зарба ҳимоячига тегди, Сергеев эса 4 метрдан осмонга қараб тепди!
-
82'Сардор Рашидов ўрнига Марат Бикмаев тушди
-
81'Марат Бикмаев майдонга тушишга тайёр
-
77'Ўйин темпи анча тушиб кетди. Рақиб қарши ҳужумга ўтишга уринмоқда
-
75'Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 34000 томошабин келди
-
72'Меҳмонлар жарима тўпини амалга оширишди, Лобанов тўпни ушлаб олди
-
71'Филиппиннинг қарши ҳужуми, Лобанов жарима майдонини тарк этиб боши билан тўпни қайтарди
-
70'Рейчелт ўрнига Деннис Вильянуэва тушди
-
67'Гейнрих-Сергеев-Аҳмедов комбинациясидан сўнг Одил зарба берди, озззззгинагина ноаниқча!"
-
66'ВОООООООООООООООООООЙ! Сардор Рашидовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди, вой вой!
-
65'Гейнрихнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
-
64'Иаин Рэмзи ўрнига Кенширо Дэниелс тушди
-
64'ЗАРБАААААААААААА! Сергеев ноаниқ зарба берди
-
63'Голдан кейин ҳам жамоамиз олдинга бормоқда, бу табиий ҳол
-
60'Гейнрихнинг ажойиб пасидан сўнг Анзур Исмоилов боши билан ниҳоят рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:0
-
59'ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АНЗУР ИСМОИЛОВ! 1:0
-
59'Гейнрих ўзи жарима тўпи ишлади ва уни амалга оширди
-
58'Саша майдонга тушди! Бурчак тўпи тепади!
-
56'Сервер Жепаров ўрнига Александр Гейнрих тушди
-
55'Хавфли вазият! ФИлиппиннинг ҳужуми! Патинонинг зарбасини Лобанов ушлаб олди!
-
54'Нил Этериж ортда қолган вақт давомида майдондаги энг яхши ўйнаган футболчи бўлди
-
54'ЗАРБААААААААА! Аҳмедовнинг зарбасини яна посбон қайтарди!
-
53'Элдор Шомуродов ўрнига Жасур Ҳасанов тушди
-
52'Жарима тўпи амалга оширилди, Сергеев боши билан ноаниқ зарба берди
-
51'Одил Аҳмедов жарима тўпи ишлаб олди. 27 метрлардан жарима тепамиз
-
51'Одил Аҳмедов жарима тўпи ишлаб олди. 27 метрлардан жарима тепамиз
-
50'Жасур Ҳасанов майдонга тушишга тайёрланмоқда
-
49'Филиппинлик футболчилар кичкинагина бўлса ҳам жуда ҳам чаққон эканлар
-
47'ЗАРБА! Одил Аҳмедовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди!
-
46'Иккинчи бўлим бошланди
-
45+1'Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0
-
45'Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
-
45'ЗАРБААААААААААААААА! ЭЛДОР ШОМУРОДОВНИНГ зарбасини Этериж қайтарди!
-
42'ЗАРБАААААААААААА! Аҳмедовнинг яна бир зарбасини дарвозабон қайтарди!
-
40'ЗАРБАААААААААААА! ОДИЛ АҲМЕДООВВВВВВВ! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Одил дарвозага йўллай олмади!
-
38'ЗАРБААААААААААААААА! ҚАНДАЙ ВАЗИЯТТТТТТТТТТ! Жепаров 3 метрдан дарвозага гол ура олмади! Дарвозабон қутқарди!
-
34'Филиппин бош мураббийи Томас Дули майдон четида битта футболкада турибди...ҳаво жуда совуқ
-
32'Денисовнинг зарбаси ноаниқ кетди
-
30'Хавфли вазият! Денисовнинг чап қанотдан узатган тўпи дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
-
28'ЗАРБА! Рашидовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
-
25'Ҳужумлар самарали тугамаяпти
-
23'Рашидов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб зарба берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Бурчак тўпидан сўнг Тўхтахўжаевнинг зарбаси кучсиз чиқди
-
20'Меҳмонлар зарба беришди, жуда кучсиз зарбани Лобанов ушлаб олди
-
19'ЗАРБА! Одил Аҳмедовнинг кучли зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди
-
18'Ташаббус тўлиқ Ўзбекистон томонида, ҳужумлар кетидан ҳужумлар
-
16'ЗАРБА! Аҳмедовнинг пасидан сўнг Жавоҳир Соҳибов зарба берди, озгина ноаниқ!
-
14'ЗАРБА! Рэмзининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Лобановга насиб қилди
-
13'Хавфли вазият! Чап қанотдан Жепаровнинг оширган тўпини Шомуродов дарвозага йўллай олмади!
-
13'Хавфли вазият! Чап қанотдан Жепаровнинг оширган тўпини Шомуродов дарвозага йўллай олмади!
-
10'ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Портерия Кримецни атайин тепгани учун майдонни тарк этди. 80 Дақиқа давомида Ўзбекистон кўп бўлиб ўйнайди
-
8'Рақиб футболчиси Мартин Штубл огоҳлантирилди
-
7'ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!! Сергеев бирга бир вазиятга чиқиб борди аммо тўпни дарвозабонга қараб тепди!
-
5'Меҳмонлар илк бор тўпни Лобанов дарвозаси ёнига олиб келишди, хавфни ҳимоячилар қайтаришди
-
5'Меҳмонлар илк бор тўпни Лобанов дарвозаси ёнига олиб келишди, хавфни ҳимоячилар қайтаришди
-
2'ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Сардор Рашидов ишлаган жарима тўпини Сервер Жепаров амалга оширди. Кримецнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!
-
1'Ўйин бошланди!
-
Ўзбекистон давлат мадҳияси
-
Филиппин давлат мадҳияси
-
Ўзбекистон ва Филиппин терма жамоаларини кутиб олинг!
-
10 дақиқа қолди стадион 90 фоиз тўлди. Жонли тўлқинлар бошланиб кетди. Муҳит ажойиб
-
Учрашув бошланишига оз қолди
-
"Бунёдкор" стадиони тўлиб бормоқда. Ҳаво анчагина совуб қолганига қарамай мухлислар оқими тўхтамаяпти
-
Стадион ташқарисида билетфурушлар 20 минг сўмлик чиптани 10 минг сўмдан сотишмоқда... Ана бўмасам
-
Ўйин бошланишига 40 дақиқа қолганида стадион 60 фоизга тўлди
-
Иккала жамоа чигалёзди машғулотлари учун майдонга тушиб келишди
-
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон ва Филиппин ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляицясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.