UZ

Сўнгги янгиликлар

06:05ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Атлетик Бильбао" 3:1   0 02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  17 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0

Международный

Узбекистан

Александр Гейнрих - 51'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа H . 3-тур

03/09/2015, 19:00

0
:
1
Тугади

Йемен

Стадион: 15000 томошабин

45'
90'
45'  Javokhir Sokhibov
46'  Сервер Дьепаров (Александр Гейнрих)
51'  Александр Гейнрих
55'  Элдор Шомуродов (Джасур Хасанов)
88'  Игорь Сергеев (Санжар Турсунов)
90'  Sardor Rashidov
11'  Emad Mansoor (Ahmed Abdulhakim Ahmed Al Hemyari)
50'  Mudir Abdurabu
64'  Aiman Al Hagri (Yasser Ba Suhai)
77'  Fuad Al Omaisi (Ahmed Alos)
89'  Mudir Abdurabu
  • Барчага ғалаба муборак бўлсин, хизматингизда Нарзулла Сайдуллаев бўлди.
  • 90+4'
    ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон Яманни мағлуб этди - 1:0
  • 90'
    Ўйиннинг асосий вақти тугади
  • 89'
    Сардор Рашидовга вақтни чўзгани учун
  • 87'
    Игорь Сергеев ўрнига Санжар Турсунов тушди
  • 87'
    Мудир Ал Радеи, иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди
  • 86'
    Вакилларимиз тўпни ўзларида сақлаб туришибди, ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти
  • 83'
    Ўйин тугаб бормоқда, ҳисоб 1:0...
  • 80'
    Денисов жарима майдонига ёриб кириб зарба берди, наониқ, рақиб жарима майдони ичида талпа бўлди, ҳакамлар келиб барчасини жойига қўйишди...
  • 79'
    Ўзбекистон саккизинчи бурчак тўпини амалга оширди, яна доимгидек
  • 78'
    Яманликлар футболчиси майдонда ётибди, унга ёрдам кўрсатилмоқда. Вақт чўзишми? Билмадим?
  • 77'
    Яманликлар сафида ўзгариш. Фуад Солиҳ Ал Омаиси ўрнига Аҳмад Абдуллоҳ Алос тушди
  • 75'
    Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, доимгидек ноаниқ, Жасур Ҳасановнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
  • 74'
    ЗАРБААААААААААА! Одил Аҳмедовнинг жарима майдони чизиғи устидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди!
  • 72'
    Рақиб посбони сал қолса жамоасини қийин аҳволга солиб қўяди, у бурчак ёнида Гейнрих билан тўпни талашди, аммо тўп вакилларимизга келиб тушгани йўқ, дарвоза бўш эди.
  • 70'
    Яманликлар бир муддат тўпни ўзларида сақлаб туришди
  • 67'
    САША!! МАЛАДЕС! Бурчакдан тўғри дарвозага зарба берди, дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди!
  • 65'
    ЗАРБА! Ҳасанов чапдан олдинга бориб Гейнрихга тўпни ташлади, Сашанинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди!
  • 64'
    Аиман Ал Хагри ўрнига Ёсир Аҳмад Басуҳаи
  • 64'
    Сергеев ўнг қанотдан тўпни марказга узатди, Гейнрих тўпга зарба бера олмади
  • 62'
    Аҳмад Абдулҳаким Ал Сарори узоқ масофадан ўзини синаб кўрди, ўта ноаниқ зарба
  • 59'
    Гейнрих қанотда ўз финтларини амалга оширмоқда, мухлислар хурсанд!
  • 58'
    Виталий Денисовнинг аути худди бурчак тўпидек кўриниш олмоқда, жуда хавфли
  • 56'
    Гейнрих яна жарима тўпини амалга оширди, тўпни дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Ҳасанов яна жарима майдонига узатди, посбон ўз ўрнида.
  • 55'
    Элдор Шомуродов ўрнига Жасур Ҳасанов тушди
  • 54'
    Бурчак тўпини амалга оширдик, ноаниқ чиқди
  • 52'
    "Пахтакор" стадионида аааанчадан буён бундай муҳит музатилмаган эди, голдан кейин стадион бамисоли портлади! Яна гол керак, яна
  • 51'
    Чамаси 20 метрлардан белгиланган жарима тўпини Гейнрих чиройли тарзда ўз услубида дарвозага йўллади! 1:0! Бўларкану!
  • 51'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! САШАААААААААА! 1:0!
  • 50'
    Мудир Ал Радеи
  • 48'
    Сардор Рашидовнинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб дарвозага борди, дарвозабон тўпни ушлаб олди!
  • 47'
    Жарима тўпи биз тепамиз
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 46'
    Жамоамизда ўзгариш, Сервер Жепаровнинг ўрнига Александр Гейнрих майдонга тушди
  • 45+3'
    Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0, танаффус
  • 45+2'
    Жавоҳир Соҳибов, огоҳлантирилди
  • 45+1'
    Жарима тўпини биз тепдик, яманликлар ҳужум қилишди, Анзур Исмоилов ҳужумни тўхтатди
  • 45+1'
    Денисовни жарима майдони ёнида йиқитишди, жарима тўпига эга бўлдик.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 44'
    Рашидов ўнг қанотда икки рақибни алдаб олдинга ўтиб йиқилиб тушди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаган деб топди. Жепаровнинг зарбаси манзилга етиб бормади
  • 42'
    Ўйиндаги учинчи бурчак тўпини ҳам Жепаров амалга оширди, бу сафар ҳам ҳимоячи тўпни қайтарди.
  • 41'
    Лобанов илк бор тўпни ушлади, ҳа бу аниқ маълумот.
  • 39'
    Зарба кетидан зарба! Денисовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Аҳмедов ноаниқ тарзда йўллади
  • 38'
    Хавфли вазият! Денисов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўп Сергеевдан ўтиб кетиб Шомуродов томон борди, ҳимоячилар бўш қолган дарвозани яхши ҳимоя қилишди!
  • 36'
    Сервер Жепаров жарима тўпини амалга оширди, яна ўша ҳимоячилар, Сергеевни жуда яхши қўриқлашмоқда
  • 35'
    Эслатиб ўтамиз, ўйинда танловда иштирок этиш мумкин http://championat.asia/uz/news/92589
  • 35'
    Эслатиб ўтамиз, ўйинда танловда иштирок этиш мумкин http://championat.asia/uz/news/92589
  • 33'
    Энди бунинг акси бўлди Аиман Ал Хагри ҳужумда Кримецни йиқитди, қизиқ ҳолат
  • 32'
    Кримец Аиман Ал Хагрини йиқитди, жарима тўпидан сўнг тўпни Исмоилов қайтарди
  • 31'
    Стадионга йиғилган мухлислар жонли тўлқинни юзага келтиришмоқда, бу гол қани дегани бўлса керак)
  • 30'
    ЗАРБААААААААААА! ТЎСИН! Жепаровнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси тўсинга тегиб майдонни тарк этди!
  • 27'
    Дебютант Элдор Шомуродов анчагина яхши ўйнамоқда, ҳозир у тўпни Сергеевга узатди, бироқ ҳимоячилар бу ҳужумни ҳам қайтаришди
  • 26'
    Сардор Рашидовнинг 25 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди
  • 25'
    Шомуродов рақиб жарима майдонида зарба бера олмади, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди!
  • 25'
    Жепаровнинг тўп узатишини ҳимоячи қайтарди
  • 24'
    Рашидов бурчак тўпи ишлаб олди, ўйинда биринчиси бу
  • 22'
    Рашидовга шифокорлар ёрдам кўрсатишди, ўйин давом этади
  • 20'
    Хавфли вазият! Сергеев тўпни Рашидовга узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди, қайтан тўпни Денисов дарвозага йўллади, тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
  • 18'
    Ислом Тўхтахўжаев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўпни ҳимоячилар қайтарди!
  • 16'
    Элдор Шомуродов энди ўнг қанотга ўтди, унинг фаоллигидан сўнг тўпни олиб қўйдик, Жепаровнинг паси Сергеевга етиб боргани йўқ
  • 13'
    ЗАРБА! Рашидовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси, ноаниқ кетди!
  • 12'
    Энди рақиб посбони майдонга ётиб олди, ҳакам унинг ёнига бориб "ўрнингдан тур" деди шекилли, Али Айяш дарров туриб олди
  • 11'
    Терма жамоамизнинг аксар ҳужумлари чап қанотдан ташкил этилмоқда, бу ерда Шомуродов ва Денисов фаол
  • 10'
    Яманликлар сафида ўзгариш. Тавфик Али ўрнига Аҳмад Абдулҳаким Ал Сарори тушди
  • 7'
    ЗАРБАААААААААААА! Сардор Рашидовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди!
  • 6'
    Яманлик Тавфиқ Алига шифокорлар ёрдам кўрсатишди, у майдонга қайтмайди шекилли
  • 5'
    Стадионда жонли тўлқин! Мухлисларга гап йўқ!
  • 4'
    Ислом Тўхтахўжаев рақиб вакили Фуад Солиҳни йиқитди, ҳакам Исломни аяди
  • 3'
    Филиппин терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мальдив оролларини мағлуб этди - 2:0.
  • 2'
    Жепаров қанотдан тўпни жарима майдонига ҳаводан узатди, Шомуродов боши билан зарба берди, кучсиз ва ноаниқ чиқди.
  • 2'
    Терма жамоамизнинг илк ҳужуми ўхшамади, Одил Аҳмедов тўпни эгаллаб олдинга интилди, аммо пас ноаниқ чиқди
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Терма жамоамизнинг барча аъзолари бир бўлиб айлана ҳосил қилиб бир бирларига омад тилашди! Олға йигитлар!
  • Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига! Барчамиз бирагаликда куйлаймиз!
  • Яман давлат мадҳияси янграмоқда
  • Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон кўк, Яман эса қизил рангли формада ўйнайди
  • Иккала жамоа ФИФА мадҳияси остида майдонга тушиб келишмоқда...
  • Ҳозирча стадионга 15 мингга яқин томошабин келди...ташриф давом этмоқда, мухлислар клубимиз қўшиқлар айтишни бошлаб юборишган
  • Ўйин бошланишига 11 дақиқа вақт қолди, жамоалар машғулотни якунлаб кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди...оз қолди...
  • Иккала жамоанинг ўйинолди машғулотидан фотогалереяни томоша қилинг. http://championat.asia/uz/news/92707
  • Ўртоқлик учрашуви. Филиппин - Мальдив ороллари 2:0 LIVE
  • Мана бизнинг азаматлар ҳам майдонга тушишди, стадион уларни олқишлар билан кутиб олди. Гейнрих барчага салом йўллади, Саша ўз стилида)
  • Айни пайтда ЖЧ-2018 саралашидаги гуруҳдошимиз Филиппин терма жамоаси ўз майдонида Мальдив ороллари билан ўртоқлик учрашувини ўтказмоқда. Ҳозирча Филиппин 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
  • Яман терма жамоасининг барча футболчилари, Ўзбекистондан фақат дарвозабонлар машғулотда тушиб келишди
  • Бироздан сўнг жамоалар ўйинолди машғулот ўтказиш учун майдонга чиқиб келишади, стадионда Севара Назархон ижросидаги "Улуғумсан ватаним" қўшиғи...
  • ЯМАН: 1.Муҳаммад Иброҳим Али Айяш, 3.Муҳаммад Фуад, 4.Мудир Ал Радеи, 5.Фуад Солиҳ Ал Омаиси, 7.Волид Моҳд Ал Ҳубаиши, 10.Аиман Ал Хагри, 12.Аҳмад Али Ал Хифи, 14.Ҳамада Аҳмад Ал Зубаири, 17.Тавфик Али, 19.Муҳаммад Али Боқшан. Захира: 2.Мутаз Қаид, 8.Воҳид Муҳаммад, 13.Ала Аддин Маҳди, 15.Осама Анбар, 16.Ёсир Аҳмад Басуҳаи, 18.Аҳмад Абдуллоҳ Алос, 21.Аҳмад Абдулҳаким Ал Сарори, 22.Салим Саид, 23.Самир Солиҳ.
  • ЎЗБЕКИСТОН: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов, 23.Элдор Шомуродов, 8.Сервер Жепаров, 11.Игорь Сергеев. Захира: 1.Элдор Суюнов, 3.Шавкат Муллажонов, 4.Владимир Козак, 6.Жасур Ҳасанов, 7.Темурхўжа Абдухолиқов, 12.Игнатий Нестеров, 13.Даврон Ҳошимов, 15.Александр Гейнрих, 16.Станислав Андреев, 17.Санжар Турсунов, 18.Фозил Мусаев, 22.Санжар Шоаҳмедов.
  • Ҳакамлар: Ли Мин Ху, Чой Мин Бйонг, Ким Юн Га (учаласи Жанубий Корея), Чоримурод Қурбонов (Турманистон). Назоратчи: Муҳаммад Ҳамад Алсовайл (Саудия Арабистони) Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)
  • Стадионга ҳозирча тахминан 3 минг томошабин ташриф буюрган, олинган маълумотга кўра 15 минг дона чипта сотилган...
  • Учрашув бошланишига 1 соат вақт қолмоқда...
  • ЧАТ бўлими орқали ўз фикрларингизни қолдиришингиз мумкин.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон ва Яман ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин. Учрашув соат 19:00да бошланади.
Яндекс.Метрика