UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  3 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  3 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  4 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  1 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  2 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  2 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  13 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  1 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  2 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  7 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Международный

Уэльс

Эшли Уильямс - 31', Хэл Робсон-Кану - 55', Сэм Воукс - 86'

Чемпионат Европы. 1/4 финал .

02/07/2016, 00:00

1
:
3
Тугади

Бельгия

Раджа Наингголан - 13'

Стадион: 45936 томошабин

Бош ҳакам: Дамир Скомина

45'
90'
5'  Бен Дэвис
16'  Джеймс Честер
24'  Крис Гантер
31'  Эшли Уильямс
31'  Аарон Рэмзи
55'  Хэл Робсон-Кану
55'  Аарон Рэмзи
75'  Аарон Рэмзи
78'  Джо Ледли (Энди Кинг)
80'  Хэл Робсон-Кану (Сэм Воукс)
86'  Сэм Воукс
86'  Крис Гантер
90'  Аарон Рэмзи (Джеймс Коллинз)
13'  Раджа Наингголан
13'  Эден Азар
46'  Янник Феррейра-Карраско (Маруан Феллени)
59'  Маруан Феллени
75'  Джордан Лукаку (Дрис Мертенс)
83'  Ромелу Лукаку (Миши Батшуайи)
85'  Тоби Алдервейрелд
  • Ўйин якунланди! Бельгияни 3:1 ҳисобида таслим этган Уэльс терма жамоаси сенсацион тарзда ярим финалга йўл олмоқда!
  • 90'
    Ҳакам уч дақиқа қўшиб берди
  • Наҳотки Европа чемпионатининг ярим финалида Португалия - Уэльс тўқнашувини кўрамиз?
  • 86'
    ГОЛ! Уэльс футболчиси Сем Воукс боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳа, сен урмасанг сенга уришади. Менимча, у ўз голи билан ўйинга нуқта қўйди!
  • 85'
    Алдервейрелдга сариқ карточка
  • 85'
    Сўнгги дақиқаларда тўлиқ устунлик Бельгия футболчиларида. Бир сўз билан айтганда - Бельгия босмоқда!
  • 84'
    Ромелу Лукаку ўрнига Батшуай майдонга тушди
  • 81'
    Уэльсда ўзгариш: Робсон Кану ўрнига Вокс майдонга тушди
  • 80'
    Лукаку рақиб жарима майдони олдида йиқилиб тушганди... Ундан бироз ўтиб эса Витцелнинг берган зарбаси ноаниқ...
  • 78'
    Ледли ўрнига Кинг ўйинин давром эттиради Уэльс терма жамоаси таркибида
  • 77'
    Энди Витцелллл.... Унинг оёқлари бироз етмади тўпни рақиб дарвозасига тўғирлаб юборишга
  • 75'
    Бельгияда ўзгариш: Жордан Лукаку ўрнига Мертенс ўйинни давом эттиради
  • 75'
    Аарон Рэмзииии.... Рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. Ага Уэльс мабодооооо ярим финалга йўл олса у кейинги ўйинни ўтказиб юборади...
  • 74'
    Феллайнииии.... Эхххх... Сал қолишига сал қолди. У ҳозир боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни тенглаштириши мумкин эди
  • 72'
    Бельгия футболчиларининг навбатдаги уринишлари самарасиз якунланди
  • 69'
    Феллайни яна рақибга нисбатан қўпол ўйнади. МЮ футболчиси ўзини босиб олиши зарур. Акс ҳолда қизил карточка олиб жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин...
  • 64'
    Де Брюйненинг жаримадан берган зарбаси рақиб дарвозабонига навбатдаги совға бўлди
  • 61'
    Яна хавфли вазиятттт! Бу сафар Куртуа ўз ўрнида!
  • 59'
    Феллайни Бэйлга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди!
  • 59'
    Британияликлар яна олдинга интилишмоқда
  • 54'
    ГООООЛ!!! Робсон Канууу!!! Ажойиб гол! Рақиб ҳимоячиларини доғда қолдирган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқмоқда! Феллайни ва Меньелар бу вазиятда уэльслик футболчи олдида ожиз қолишди...
  • 51'
    Марк Вильмотс шогирдлари иккинчи таймни фаол бошладилар
  • 50'
    Энди Азарррр.... Мимо ворот!
  • 50'
    Энди эса Де Брюйнеее! Бироз юқориии...
  • 48'
    Лукакууу! Ҳозиргина бельгиялик ҳужумчи навбатдаги ажойиб имкониятни кўкка совурди...
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • 46'
    Бельгия терма жамоаси таркибида ўзгариш: Карраско ўрнига тиниб тинчимас Феллайни майдонга туширилди
  • ТАНАФФУС!
  • 45'
    Биринчи бўлим якунланди!
  • 42'
    Уэльсликларда яна стандард вазиятдан сўнг имконият юзага келмоқда. Бу сафар унга аниқлик етишмади. Акс ҳолда...
  • 38'
    Сўнгги дақиқаларда устунлик бироз Уэльс вакиллари томонга ўтгандек бўлди
  • 34'
    Энди Бэйлдан навбатдаги рейд. Лекин, унинг берган зарбасини Куртуа ушлаб қолди
  • 33'
    Уххх... Каррасконинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Лукаку рақиб дарвозасига йўллай олмади...
  • 30'
    ГООООЛ!!! Эшли Уильямсссссс!!!! Бурчакдан йўлланган зарбадан сўнг у боши билан зарба бериб рақиб дарвозасини ишғол этмоқда!
  • 26'
    Тейлоооооррр! Куртуааа! Британиялик футболчининг зарбасини Куртуа қайтариб қолди! Ажойиб! Шу темпда давом этамиз!
  • 25'
    Сариқ карточкалар бўйича уэльсликлар 3:0 ҳисобида олдинда бормоқдалар
  • 24'
    Тезкор қарши ҳужумни тўхтатгани учун Гантерга сариқ карточка кўрсатилди
  • 20'
    Наингголаннинг суперголини Телеграммдаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин :)
  • 19'
    Гарет Бэйл катта тезлик билан олдинга ўтишга уриниб кўрди. Лекин, бельгиялик футболчилар унга ҳозирча имкон бераётганлари йўқ...
  • 15'
    Честер Лукакуни йиқитгани учун огоҳлантирилди
  • 13'
    ГГООООООЛЛЛЛ! СУПЕРГОООЛ! НАИНГГОЛАН!!! Унинг чамаси 30 метрлардан берган кучли зарбаси рақиб дарвозасидан жой олмоқда! Азизлар ишонинг, биз ҳозиргина ушбу турнирнинг энг чиройли голларидан бирини томоша қилдик!
  • 10'
    Уххх.... Уэльсликлар ўз услубларида, Гарет Бэйлнинг тезлиги эвазига тезкор қарши ҳужум уюштиргандилар. Аммо, Бэйлнинг берган зарбаси бироқ ноаниқ бўлди....
  • 7'
    Опаааааа..... Карраскооо, Меньееее, Азаррррр.... Бельгияликлар ҳозир ҳисобни очишлари мумкин эди. Бироқ, кетма кет берилган учта зарбанинг биттасини дарвозабон қайтарган бўлса, яна биттаси ҳимоячига тегиб қайтди. Сўнгги зарба эса ноаниқ бўлдии.....
  • 5'
    Бен Девис де Брюйнега қарши қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди
  • 3'
    Бельгия терма жамоаси футболчилари дастлабки дақиқаларда фаоллар... Ёмонмас!
  • 1'
    Британияликлар қизил, бельгияликлар эса оқ рангли либосларда бугун ўйнайдилар
  • Ўйин бошланди!
  • Давлат мадҳиялари янграб ўтди!
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
  • Лилль шаҳрида жойлашган стадионда айни пайтда ёмғир ёғмоқда... Умид қиламизки, ёмғир ўйин сифатига таъсир кўрсатмайди!
  • Бельгия: Куртуа, Менье, Алдервейрелд, Денайер, Ж.Лукаку, Витцель, Наингголан, Де Брюйне, Карраско, Азар, Р. Лукаку
  • Уэльс: Хеннеси, Гантер, Честер, Уильямс, Давис, Тэйлор, Аллен, Лэдли, Рэмзи, Бэйл, Робсон-Кану
  • Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди!
  • Бугун Бэйлнинг Уэльси илк маротаба ярим финал йўлланмасини қўлга киритадими ёки юлдузли Бельгия қитъанинг энг кучли тўртта терма жамоаси сафидан ўрин оладими? Тахминлар қандай? Чатда тахмин қиламиз, уялмасдан :) Қани, бошладик!
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Уэльс ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги чорак финал ўйинининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади!
Яндекс.Метрика