UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  3 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  10 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  16 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  24 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Международный

Польша

Роберт Левандовский - 2', Роберт Левандовский - 121', Аркадиуш Милик - 121', Камиль Глик - 121'

Чемпионат Европы. 1/4 финал .

01/07/2016, 00:00

6
:
4
Тугади

Португалия

Ренату Саншеш - 33', Криштиану Роналду - 121', Ренату Саншеш - 121', Жоау Моутинью - 121', Нани - 121', Рикарду Куарежма - 121'

Стадион: 62940 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
120'
2'  Роберт Левандовский
2'  Камиль Гросицкий
42'  Артур Енджейчик
66'  Камиль Глик
82'  Камиль Гросицкий (Бартош Капустка)
89'  Бартош Капустка
98'  Кшиштоф Мончиньски (Томаш Йодловец)
33'  Ренату Саншеш
33'  Нани
70'  Адриен Силва
73'  Адриен Силва (Жоау Моутинью)
80'  Жуан Мариу (Рикарду Куарежма)
90'  Вильям Карвалью
96'  Вильям Карвалью (Данилу Перейра)
  • Муросасиз кечган баҳсда Роналду бошчилигидаги Португалия пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Қизиғи, Португалия Евро-2016да бирорта ўйинни асосий вақтида ғалаба қозонмай ярим финалга чиқди. Кейинги учрашувларни ҳам биз билан бирга кузатиб боринг.
  • Гооооооооооллллл, Куарежмааааааааааааааа, 3:5. Португалия ғолиб!
  • Ана холооос, Якуб Блашиковскининг зарбасини Руи Патрисиу қайтарди, 3:4.
  • Гооооооооооллллл, Наниии, 3:4.
  • Гооооооооооллллл, Гликкк, 3:3.
  • Гоооооооооллллл, Моутиньююю, 2:3.
  • Гооооооооооллллл, Миликкк, 2:2.
  • Гооооооооооллллл, Миликкк, 2:2.
  • Гооооооооооллллл, Ренату Саншешшш, 1:2.
  • Гооооооооооллллл, Левандовскиии, 1:1.
  • Гооооооооооллллл, Роналдууу, 0:1.
  • Пенальтилар сериясини Роналду бошлаб беради.
  • Жамоа сардорлари ким биринчи зарба беришини аниқлаб олишмоқда. Роналду бош ҳакамга қўл узатди ва кетди, ён ҳакам эса қўлини Криштига узатганича қолиб кетди. Бўлиб туради шунақаси ҳам ))
  • Польша - Португалия учрашувининг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида ўз якунига етди. Евро-2016нинг биринчи ярим финалчисини пенальтилар серияси аниқлаб беради.
  • 120'
    Капустканинг зарбаси Пепега тегиб майдонга қайтди.
  • 119'
    Жамоалар пенальтилар сериясига тайёрдек таасурот уйғотишмоқда.
  • 109'
    Ана холооос, майдонга мухлис югуриб чиқди. лекин тезда уни ушлаб олишди. Ўзиям тезлик ва эгилувчанлик йўқ экан ушбу мухлисда )
  • 109'
    Роналду ҳимоячи ва дарвозабонга босим уюштирмоқда.
  • 103'
    Нани кучли ва аниқ зарба йўллади, дархозабон ўз жойида.
  • 98'
    Польша таркибида Мончиньски ўрнига Томаш Йодловец майдонга тушди.
  • 92'
    Жамоалар қўшимча бўлимларни эҳтиёткорликда бошлашди.
  • Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунига етди. Энди жамоалар 15 дақиқадан иккита қўшимча бўлимни ўтказадилар.
  • 90+2'
    Португалиядан Вильям Карвалью огоҳлантирилди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
  • 90'
    Феликс Брих ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берди.
  • 88'
    Польша таркибида Бартош Капустка огоҳлантирилди.
  • 86'
    Роналду ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди, аммо у тўпга зарба бера олмади. У дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган эди.
  • 82'
    Польша таркибида Камиль Гросицки ўрнига Бартош Капустка тушди.
  • 81'
    Пепе қарши ҳужумга борди ва Роналдуга пас берди, Енджейчик эса тўпни қайтараман деб ўз дарвозасига киритиб юборишига сал қолди.
  • 80'
    Португалия таркибида Жоау Мариу ўрнига Рикардо Куарежма майдонга тушди.
  • 79'
    Фонтенинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
  • 73'
    Португалия таркибида Адриен Силва ўрнига Жоау Моутинью майдонга тушди.
  • 72'
    Нанининг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпига аниқлик етишмади.
  • 70'
    Португалиядан Адриен Силва огоҳлантирилди.
  • 69'
    Миликнинг яқин масофадан берган аниқ зарбасини Руи Патрисиу ушлаб олди.
  • 68'
    Гросицки жарима майдонига кириб борди ва Левага бироз ноаниқ зарба берди.
  • 66'
    Польшадан Камиль Глик огоҳлантирилди.
  • 64'
    Седрик Соарешнинг олис масофадан йўллаган жуда кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
  • 61'
    Ўйин секинлашди.
  • 56'
    Роналдунинг ўткир бурчакдан тепган тўпига аниқлик етишмади.
  • 54'
    Ўйин темпи пасайди.
  • 51'
    Тўп учун ҳаводаги курашда Фабианьски Роналдудан устун келди. Ҳавони ютадиямда, қўл билан ўйнаш имкони бўлгандан кейин.
  • 49'
    Левандовскининг бош билан берган зарбасини Патрисиу ушлаб олди. бу сафар ҳам Левани Седрик Соареш зарарсизлантира олмади.
  • Иккинчи бўлимни Португалия бошлаб берди.
  • Маълумот учун: Бугун Польша терма жамоаси таркибида Лукаш Пишчек ўзининг юбилей 50-учрашувини ўтказмоқда.
  • Феликс Брих ҳуштагини чалиб биринчи бўлимга якун ясаб берди.
  • 44'
    Ренату Саншеш ҳаракатлари жуда яхши, питир-питир ўйинчи экан. Фақат баъзида шошиб довдираб қолмоқда, лекин жамоасидаги энг фаоли ҳозирча. Шошиб қолиши эса ёшликдан, бу ҳолат тажриба орттирилган сари йўқолиб боради.
  • 42'
    Польшадан Артур Енджейчик огоҳлантирилди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
  • 41'
    Роналдудан чиройли ҳаракат, бўларкану, сал ўйинга жозиба бериш керак
  • 37'
    Криховяк Роналдуни "ўрворай" деди.
  • 36'
    Польша хавфли вазиятлар яратди, ҳужум қилишда давом этиш учун гол ўтказиб юбориш шартмиди?
  • 33'
    Гооооооооооооолллллллл, Ренату Саншешшшшш, 1:1. Супер голллл! Нани тўпни товони билан шеригига қолдирди, 18 ёшли йигитча эса чап оёғи билан тўпни дарвозага йўллади, тўп кичик рикошет билан дарвозадан жой олди.
  • 30'
    Паздан ўз жарима майдончасида Роналдуни бирозгина туртиб юборди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмади деб топди.
  • 28'
    Криштининг биринчи аниқ зарбасини Фабианьски ушлаб олди.
  • 23'
    Дахшаттт, польшаликлар нималар қилишмоқда? Португалия ҳимоясини бир тепар услубда доғда қолдиришди-ю, сўнгги пас ноаниқ чиқди.
  • 20'
    Польшанинг ҳужумларида чап қанот асосий ролни ўйнаб келмоқда.
  • 17'
    Лева бир ҳимоячини ортда қолдириб зарба берди, Патрисиу жойида. Роберт бугун ажойиб ўйин намойиш этмоқда.
  • 16'
    Роналдунинг жаримадан тепган тўпини жонли девор қайтарди.
  • 15'
    Мусобақа бошидан бери айтиб келаётганим, қўли жойстикнинг тўртбурчак тугмасига ёпишиб қолган Аркадиуш Милик бу сафар ҳам босди ўша тугмани, ноаниқ.
  • 13'
    Жоау Мариунинг бурчак зарбаси ҳудди Хари Кейннинг бурчаклари каби чиқди )
  • 10'
    Роналду ва Наниларнинг зарбалари йўлига яна ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
  • 9'
    Роналдунинг ўйиндаги биринчи зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
  • 6'
    Польша тўпни назорат қилишга уринмоқда. Ҳозир улар учун темпни кўтармаслик кўпроқ фойда.
  • 2'
    Гооооооооооооолллллллл, Роберт Левандовскиииииииииииии, 1:0. Бугунги илк марта асосий таркибда майжонга тушган чап қанот ҳимоячиси Седрик Соарешнинг қўпол хатосидан сўнг Гросицки тўпни Левандовскига жуда қулай тарзда етказиб берди. Роберт эса тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Фантастик муқаддима!
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Бир дақиқа жимлик сақланмоқда
  • Польша мадҳияси
  • Португалия мадҳияси...
  • Польша: Лукаш Фабианьски, Камиль Глик, Артур Енджейчик, Лукаш Пишчек, Михал Паздан, Якуб Блашчиковски, Гжегож Крыховяк, Кжиштоф Мончиньски, Камиль Гросицки, Роберт Левандовски, Аркадиуш Милик.
  • Португалия: Руй Патрисиу, Пепе, Элизеу, Седрик Соареш, Жозе Фонте, Ренату Саншеш, Вильям Карвалью, Нани, Адриен Силва, Жоау Мариу, Криштиану Роналду.
Яндекс.Метрика