UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  2 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  14 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  8 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  5 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  5 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  20 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  3 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12

Международный

Англия

Уэйн Руни - 4'

Чемпионат Европы. 18 Финал .

28/06/2016, 01:00

2
:
1
Тугади

Исландия

Рагнар Сигурдссон - 6', Колбейнн Сигторссон - 19'

Стадион: 33901 томошабин

Бош ҳакам: Дамир Скомина

45'
90'
4'  Уэйн Руни
46'  Эрик Дайер (Джек Уилшир)
48'  Дэниел Старридж
60'  Рахим Стерлинг (Джейми Варди)
87'  Уэйн Руни (Маркус Рэшфорд)
6'  Рагнар Сигурдссон
6'  Кари Арнасон
19'  Колбейнн Сигторссон
19'  Йон Бедварссон
38'  Гильфи Сигурдссон
66'  Арон Гуннарссон
77'  Колбейнн Сигторссон (Эльмар Бьярнасон)
88'  Йон Бедварссон (Арнор Траустасон)
  • ФАНТАСТИКА! ИСЛАНДИЯ ЧОРАК ФИНАЛДА!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!
  • 89'
    Англия сенсация қайд этиб, ўйинни қутқариб қола оладими? Яна саноқли дақиқалардан сўнг билиб оламиз.
  • 88'
    Кейнга ким жарима зарбаларини тепишни таъкидлаган? Ҳозирги ишини ёзишга қўл бормайди. Кейн, бошқа бу ишингни қилма, жарима зарбасини амалга оширишни ҳаёлингдан чиқар...
  • 87'
    Ўйинда деярли кўринмаган Уэйн Руни ўз ўрнини Рэшфордга бўшатиб берди.
  • 85'
    Англиянинг мақсадсиз ҳужумлари охирига етмай қоляпти. Исландия ҳимояси аъло даражада ўйнамоқда.
  • 83'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Жо Харт Англияни шармандаликдан сақлаб қолмоқда. Исландия қарши ҳужумда ўйин тақдирини ҳал этиши мумкин эди. Харт имкониятни сақлаб қолмоқда.
  • 82'
    Англия Исландия жарима майдончаси олдида нима қилишни билмай вақтни ўтказмоқда...
  • 80'
    "Краснодар" ҳимоячиси Сигурдссон бемалол Англия ҳужумчиларини зарарсизлантирмоқда.
  • 79'
    Хавфли вазият! Кейн! Хальдерссон! Исландия дарвозабони Кейннинг боши билан йўллаган зарбасини ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олмоқда.
  • 77'
    Исландия: Бодварссон ўрнига Э.Бьярнасон майдонга тушди.
  • Англия билан ўртоқлик ўйини ўтказсак, унда бемалол ғалабани кўзласак ҳам бўларкан.
  • 74'
    Англия ночор футбол кўрсатмоқда. Уялмай яна пенальти сўрашгача боришмоқда.
  • 72'
    Севарссоннинг ажойиб зарбаси! Исландия нафақат ҳимояда, имкон туғилиши билан ҳужумга ҳам ўтмоқда. Сал бўлмаса ҳимоячи Севарссон кучли зарбаси билан англияликларни яна ранжитарди.
  • 71'
    Англия навбатдаги бурчак зарбасини чиппакка чиқарди.
  • 70'
    Жейми Варди дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганди, Сигурдссон ажойиб "подкати" билан ундан тўпни олиб қўйди. Қойил! Бугун Сигурдссон ажойиб ўйинни ўтказмоқда. Одил Аҳмедовнинг жамоадошига тасанно дейиш мумкин.
  • Агарда Англия шундай ўйнашда давом этса, ишонтириб айта оламанки, агарда Англия турнирни тарк этса, унда Европа чемпионати ҳеч нарса йўқотмаган бўлади. Аксинча Исландия барча учун намунга айланиши мумкин.
  • 68'
    Жек Уилшер бу сафар узоқдан зарба берди. Жуда ноаниқ. Англия футболчилари ким ноаниқроқ тепар ўйнашяптими?
  • 67'
    Кейнга жарима зарбасини берманглар. Шу қадар ҳам мўлжалда адашиш мумкинми?
  • 65'
    Арон Гуннарссон огоҳлантирилди.
  • 64'
    Англиянинг АПЛбоп "бей-беги", яъни теп-югур ўйини Исландияга қарши ўтмаяпти.
  • 62'
    Майдонда кескин кураш кечмоқда. Исландия футболчилари майдоннинг ҳар бир ҳудудида пайдо бўлишмоқда...
  • 61'
    Делли Аллининг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
  • 60'
    Демак ўзгариш! Англия: Стерлинг ўрнига Жейми Варди майдонга тушди. Ниҳоят!
  • 59'
    Англия сафида Стерлинг жуда ҳам самарасиз ўйнамоқда.
  • 57'
    Рой Хожсон сотига қараб қўймоқда. Рой амаки, Англиянинг ўйинига қараб ҳам бўлмаяпти. Сиз яхшиси захира ўриндиғига назар солинг. Туширинг Варди ва Рэшфордни.
  • 55'
    Исландиянинг ажойиб ҳужуми! Сигурдссон! Жо Харт! Сигурдссон чалқанча услубда дарвозани нишонга олишга уриниб кўрганди. Жо Харт бу сафар ўзини кўрсатди. Бўларкан-у, Нортой!
  • 53'
    Жек Уилшер узун пас орқали Делли Аллини қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Аммо тўпга биринчи бўлиб Исландия дарвозабони эгалик қилди.
  • 51'
    Исландия ҳимоя чизиғи жуда тартибди. Англия бунга қарши "йўл" топа олмаяпти.
  • 49'
    Англия чап бурчакдан жарима зарбаси тепди. Кейн амалга оширган жарима зарбаси хавфли чиқмади.
  • 47'
    Даниэль Старриж рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 46'
    Англия: Дайер ўрнига Уилшер майдонга тушди.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус! Рой Хожсон танаффусда шогирдлари билан жиддий гаплашиб олмаса бўлмайди. Акс ҳолда ўйиндан кейин Англия ФФси Рой Хожсон билан гаплашиб ҳам ўтирмайди, жавобини беради...
  • 45'
    Ҳакам биринчи таймга вақт ҳам қўшгиси келмади.
  • 43'
    Биринчи бўлим ниҳоясига етиб бормоқда. Исландия дастлабки бўлимда Англияни енгганини тан олиш лозим.
  • 42'
    Старриж ажойиб зарба йўллади. Чиройли, хавфли, аммо дарвозабон ўз ўрнида. Старриж рақиб дарвозасига Харт турибди, деб ўйлаган бўлса неажаб...
  • Англиянинг бу ўйинини кўраётган сайтимиз ходими, футзал бўйича мутахассис Толибжон Қосимов Зангиотадаги "тош-ойна"ларни излаётган эканлар... "Тош-ойна"ларда нима айб, Толибжон Қосимов? Шошилманг, иккинчи таймда Рэшфорд майдонга тушаркан.
  • 39'
    Англия Исландия ҳимояси қулфига "калит" излаяпти.
  • 37'
    Гилфи Сигурдссон қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
  • 35'
    Уэйн Руни узоқдан зарба йўллаб кўрди. Зарбани аниқроқ йўллаганида мақсадга мувофиқ бўларди.
  • 33'
    Англия футболчилари асабийлашмоқда. Рой Хожсон эса тушунмаяпти.
  • 31'
    Исландия жуда катта ишонч билан ҳимояланмоқда. Англия рақиб ҳимоя эшигини очолмаяпти.
  • Қизиқ факт! Исландия бош мураббийи Ларс Лагербек Англияга қарши 6та ўйин ўтказган ва ҳеч қайси бирида ютқазмаган. Яъни Ларс Лагербек Англиянинг доимий "қассоби"!
  • 29'
    Англия ҳужумлар сонини оширмоқда. Буёғига ташкил қилинаётган ҳужумлар сифати ҳам ошса, нур устига аъло нур бўларди...
  • 27'
    Англиянинг бу галги ҳужуми хавфли чиқди. Старрижнинг Кейнга ошириб берган тўпини Харри тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Хальдерссон вазият қаҳрамонига айланди. Балли дарвозабон!
  • 25'
    Англия ҳужумда вариантлар қидирмоқда. Пенальтини ҳисобга олмаса, Англия ҳозирча "ноль"...
  • 24'
    Харт яна "қовун" туширди. Ҳаводаги тўпга чиқишда ишончсиз ўйнгади. Сигурдссон уни ҳаводаги курашда ютганди ва тўпни жамоадошига узатди. Аммо ҳакам бу вазиятда Хартни жабрланувчи деб топди.
  • 22'
    Исландия, очиғи, Англияни шошилтириб қўймоқда...
  • 21'
    Англия бурчак зарбасини амалга оширди. Саноқсиз бурчак зарбалари ҳозирча бесамар кетмоқда.
  • 20'
    Англия футболчилари кимга қарши ўйнаўаётганини ҳали англаб етишмаган кўринади...
  • 19'
    Исландия ҳақиқий сенсация қайд этмоқчи шекилли?
  • 18'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ФАНТАСТИКА!!! СИГТОРССОН!!!!!!!! ИСЛАНДИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯ! Исландиянинг ҳар бир ҳужуми голга айланмоқда. Исландия ҳужумчиси Сигторссон жамоадошидан тўпни қабул қилиб олди ва чамаси 17 метр масофадан тўпни тўғри Харт қўриқлаётган дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади. Харт тўпни ушлай-ушлай деб, қайтара олмай қолди. Ходжсон Хартни алмаштирса ҳам бўлаверади шекилли...
  • 17'
    Кейн ҳам жарима майдончаси олдидан рақиб дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди. Аммо "Тоттенхэм" ҳужумчиси мўлжалда адашди.
  • 15'
    Исландия прессингни оширмоқда. Англия эса ҳимояни ёриб ўтиш чораларини излашмоқда.
  • 14'
    Делли Аллидан ажойиб зарба! Аллининг узоқдан дарвоза томон тепган зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди.
  • 12'
    Англия бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо улар ушбу вазиятдан наф чиқара олишмади.
  • 10'
    Англия тўпни назорат қилмоқда. Исландия эса рақибни ўз жарима майдончалари олдида қарши олишмоқда.
  • 8'
    Исландия стандарт вазиятларида жуда хавфли эканлигини англияликлар ёддан чиқаришган кўринишади. Исландия ўзининг охирги 13та ўйинида гол уришга муваффақ бўлган.
  • 7'
    Исландия ўйин дебютини муваффақиятсиз бошлаб, тезда омад "қушини" қайтариб олди. Ўйинда ҳисоб тезда очилди ва дархол тенглашди. Кураш давом этади.
  • 6'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ИСЛАНДИЯ! ҚОЙИЛ! СИГУРДССОН!!!! Исландия стандарт вазиятида сўнг мувозанатни тиклади. Жарима майдончаси ичида Арнасон боши билан тўпни Сигурдссон тарафга узатди ва ҳимоячи масалани жамоаси фойдасига ҳал этди - 1:1!
  • 5'
    Исландия учун омадсиз старт!
  • 4'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! УЭЙН РУНИ "нуқта"дан адашмади - 1:0!
  • 4'
    Пенальти! Англиянинг ҳужуми пайтида Исландия ҳимоячиси Стерлингни йиқитди. Скомина "нуқта"ни кўрсатди.
  • 3'
    Англия кутилганидек ташаббусни ўз қўлига олди.
  • 2'
    Даниэль Старриж дарвозани узоқдан "ўққа" тутмоқчи бўлганди. Аммо ҳужумчи мўлжалда адашди.
  • 1'
    Англия тезкор ҳужум билан ўйинни бошлади. Ўнг қанотдан Уокер фаоллик кўрсатди ва жамоаси ҳужумини ташкил этди. Гунарссон ҳимояда ишончли ўйнаб, хавфни бартараф этди.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Исландия давлат мадҳияси янграб ўтди. Энди навбат Англия мадҳиясига...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
  • Исландия сенсация қайд этадими? Ёки Англия барча фаворитлар сингари плей-офф ўйинларида "тезлик"ни оширадими? Кузатамиз...
  • Ушбу ўйин Франциянинг чорак финалдаги рақибини аниқлаб беради.
  • Исландия – Хальдерссон, Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон, Гудмундссон, Сигурдссон, Гуннарссон, Бьярнасон, Сигторссон, Бедварссон.
  • Англия – Харт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер, Стерлинг, Старридж, Кейн, Руни.
  • Европа чемпионати нимчорак финал доирасидаги Англия - Исландия учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика