UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  3 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  3 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  4 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  1 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  2 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  2 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  13 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  1 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  2 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  7 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Международный

Венгрия

Чемпионат Европы. 18 Финал .

27/06/2016, 00:00

4
:
0
Тугади

Бельгия

Тоби Алдервейрелд - 10', Миши Батшуайи - 78', Эден Азар - 80', Янник Феррейра-Карраско - 90'

Стадион: 28921 томошабин

Бош ҳакам: Milorad Mazic

45'
90'
35'  Тамаш Кадар
46'  Золтан Геро (Акош Элек)
47'  Адам Ланг
61'  Акош Элек
75'  Адам Пинтер (Неманья Николич)
79'  Роланд Юхас (Даниэль Беде)
90'  Адам Салаи
10'  Тоби Алдервейрелд
10'  Кевин Де Брёйне
68'  Томас Вермален
70'  Дрис Мертенс (Янник Феррейра-Карраско)
76'  Ромелу Лукаку (Миши Батшуайи)
78'  Миши Батшуайи
78'  Эден Азар
80'  Эден Азар
80'  Кевин Де Брёйне
81'  Эден Азар (Маруан Феллени)
90'  Миши Батшуайи
90'  Янник Феррейра-Карраско
90'  Раджа Наингголан
90'  Маруан Феллени
  • ЎЙИН ТУГАДИ! Бельгия йирик ҳисобда Венгрияга мағлуб этди ва уларни ўз уйига "кузатиб" қўйди...
  • 90'
    Адам Салаи ҳам огоҳлантирилди.
  • 90'
    Феллайни кўпол ҳаракати учун сариқ карточка ишлаб олди.
  • 90'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КАРРАСКО! ТАМОМ!
  • 89'
    Тибо Куртуа ўз жамоасини голдан сақлаб қолди. Венгриянинг ҳужуми хавфли кўриниш олганди ва Куртуа кучли зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
  • 88'
    Бельгия энди кучни тежаб ўйнашга ҳаракат қилмоқда.
  • 86'
    Лукаку 77 дақиқа ичидан қилолмаган ишни Батшуайи 2 дақиқа ичида амалга оширди ва бу гол учрашув тақдирини амалда ҳал этди.
  • 84'
    Ўйин тақдири ҳал! Венгрия буёғига шунчаки гол уриш учун ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Бельгия эса чорак финал ҳақида қайғураётган бўлиши керак...
  • 83'
    Бельгиянинг тезкор ҳужумлари Венгрияни довдиратиб қўйди.
  • 81'
    Бельгия сафида ўзгариш. Охирги 2 дақиқанинг ҳақиқий қаҳрамонига айланган Эден Азар ўрнига Феллайни майдонга чиқди.
  • 80'
    Батшуайи ва Азарнинг аниқ ҳаракатлари ҳисобни тезда йирик кўринишга келтирди.
  • 80'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АЗАР!!!!! Эден Азар жарима майдончаси чизиғи олдида уч ҳимоячидан узиб кетди ва тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 0:3!
  • 79'
    Венгрия: Юхас ўрнига Беде майдонга тушди.
  • 78'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! БАТШУАЙИ!!!! Азарнинг ажойиб ҳаракати ва тўп узатишидан сўнг ҳозиргина майдонга тушган Батшуайи дарвозани ишғол этди - 0:2!
  • 76'
    Бельгия: Лукаку ўз ўрнини Батшуайига бўшатиб берди.
  • 75'
    Венгрия: Пинтер ўрнига Николич майдонга тушди.
  • 74'
    Ловренчичнинг ташкил этган ҳужумини якунлайдиган футболчи топилмади.
  • 72'
    Азар тўпни Де Брюйнега узатди, Кевин эса жарима майдончаси томон тўпни оширди. Бироқ бу ерда ҳужумга нуқта қўядиган футболчи топилмади. Лукаку керакли жойда пайдо бўла олмади.
  • 70'
    Бельгия: Мертенс ўрнига Карраско майдонга тушди.
  • 68'
    Бельгия ҳимояси катта босим остида. Венгриянинг ҳужумлари боргани сари хавфли тус олмоқда.
  • 67'
    Пинтерга қарши қўпол ҳаракат қилгани учун Вермален огоҳлантирилди.
  • 66'
    Пинтернинг кучли зарбасидан сўнг Тибо Куртуа жамоасини голдан сақлаб қолди.
  • 64'
    Венгриянинг ҳужумлари якунига етмай қолмоқда. Джуджакнинг ўзи Адам Салаи билан бирга Бельгия ҳимоясини ёриб ўтишга қийналмоқда.
  • 62'
    Наинголан жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини кучли зарбаси орқали самарали якунламоқчи бўлганди. Аммо Наинголаннинг тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади.
  • 61'
    Акош Элек Азарга нисбатан қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
  • 61'
    Габор Кирай бурчак зарбасидан сўнг хавфни бартараф этди.
  • 59'
    Азарнинг фаоллиги эвазига навбатдаги ҳужум ташкил этилди. Лукаку жарима майдончаси ичида товони билан тўпни дарвозага тўғирлаб қўймоқчи бўлганди. Аммо Лукаку тўпга тега олмади.
  • 57'
    Бельгия тўпни назорат қилмоқда.
  • 55'
    Бельгия Венгриянинг навбатдаги ҳужумини бартараф этди. Энди бельгияликлар тўпни бироз назорат қилиб, ўйин темпини туширишга ҳаракат қилиб кўришмоқчи.
  • 54'
    Джуджак ва Адам Салаи Бельгия ҳимоясини бироз саросимага солиб қўяётгандек. Венгриянинг ҳужумлари давом этмоқда.
  • 52'
    Кевин Де Брюйне Лукакудан тўпни қабул қилиб олди ва рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 50'
    Уҳҳҳҳҳ! Хавфли вазият! Джуджак ва Салаи ўзаро комбинация уюштиришди ва Адам жарима майдончасига кириб дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ.
  • 48'
    Габор Кирай 40 ёшда бўлишига қарамасдан бугун жамоасини бир қатор вазиятларда муқаррар голлардан қутқариб қолди.
  • 47'
    Бельгиянинг ҳужуми пайтида Ланг рақиб футболчисига нисбатан қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
  • 46'
    Эден Азар! Габор Кирай! Азар ҳимоячилар ўтиб кетди ва ўткир бурчакка ўтиб тўпни дарвозага йўллади. Кирай ўз ўрнида!
  • 46'
    Венгрия: Золтан Гера ўрнига Акош Элек майдонга тушди.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди!
  • Танаффус! 15 дақиқалик танаффусдан кейин шу ерда "кўришамиз"...
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимга қўшимча вақт қўшмади.
  • 44'
    Венгрия позицион ҳужум уюштирмоқда. Бельгия ҳимоя чизиғи анча тартибли ўйнамоқда.
  • 42'
    ГАБОР КИРАЙ!!!!!!!!! Бельгия жуда ва жуда қулай вазиятга эга чиққанди. Мертенснинг зарбасини Кирай катта маҳорат кўрсатиб бартараф этиб қолди. Қойил КИРАЙ!
  • 41'
    Яна зарбаааа! Бу сафар Джуджакнинг кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Венгрия узоқдан зарба беришни бошлади. Тўғри қилади. Уларда бу ишни амалга ошира оладиган, зарба беришни уддалайдиган футболчилар етарли. Ҳужум қилиш ўхшамаяптими, демак бошқа вариантларни ишга солиш керак.
  • 39'
    ЗАРБАААААААААААААААААААААА! ЛОВРЕНЧИЧ!!! Венгрия ярим ҳимоячиси кутилмаганда узоқдан Куртуа қўриқлаётган дарвозани "ўққа" тутишга қарор қилди. (ТЎҒРИ ҚИЛДИ) Ловренчичнинг жуда кучли тарзда йўллаган зарбаси дарвозаси тўсини тепасидан ўтиб кетди. Жуда хавфли...
  • 38'
    Азар, Де Брюйне, Лукаку, Мертенс жуда ҳам гол уришни истамоқда.
  • 37'
    Бельгия кучли, Венгрия вазиятдан келиб чиқиб ўйнамоқда. Улар Бельгиянинг хатосини кутиб ўйнашмоқда. Бельгия эса ўзининг кучли тарафларидан фойдаланишга интилмоқда.
  • 35'
    КЕВИН ДЕ БРЮЙНЕ!!! ГАБОР КИРАЙ!!!!! Де Брюйне жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди. Лекин Габор Кирай ҳам ундан кам бўлмаган мақтовларга лойиқ тарзда ўйнади ва жамоасини голдан қутқариб қолди.
  • 34'
    Мертенсга қарши жарима майдончаси олдида қўполлик ишлатилди. Кадар огоҳлантирилди. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси.
  • 32'
    Лукаку-Де Брюйне-Лукаку комбинацияси Лукакунинг ажойиб тарзда йўлланган, аммо ноаниқ чиққан зарбаси билан якун топди.
  • 30'
    Лукаку ҳозир де Брюйнени ажойиб паси орқали қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Аммо Кевин Де Брюйне боши билан ўзи истагандек зарба бера олмади. Натижада Габор Кирай ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.
  • 28'
    Азар оффсайдда қолгани туфайли Бельгиянинг хавфли ҳужуми давом этмай қолди.
  • 27'
    Бельгия ташаббусни Венгрияга бериб, уларни ўз майдонлари олдида қарши олишмоқда. Бельгия асосан қарши ҳужумда Венгрияни "ушлаш"га интилмоқда.
  • 25'
    Бельгия қарши ҳужумда яхши ўйнади. Мертенс ўнг қанотдан ёриб кирди ва тўпни очиқ турган Азарга узатмоқчи бўлганди. Аммо Габор Кирай хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди.
  • 24'
    Венгриянинг етакчи футболчиси ва сардори Джуджакнинг дарвоза томон тепган зарбасини Куртуа ушлаб олди.
  • 22'
    Венгриянинг узоқ давом этган ҳужуми чап қанотдан ривож олди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпга эса Куртуа биринчи бўлиб эгалик қилди.
  • 20'
    Тоби Алдервейрелд Лукакунинг узатмасидан сўнг узоқ масофадан тўпни дарвозага йўллади. Ноаниқ. Алдервейрелдга гол уриш ёқиб қолган шекилли.
  • 18'
    Бельгия кучли ижрочилар эвазига Венгрияни якка курашларда енгмоқда. Венгрия асосан узун паслар орқали ҳужумга ўтиб кетишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча ўйлаган режалари иш бераётгани йўқ.
  • 16'
    Венгрия ҳозир бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо бу стандарт вазияти уларга наф келтиргани йўқ.
  • 15'
    Габор Кирай! Қария дарвозабон жамоасини иккинчи голдан сақлаб қолди. Лукаку Кевин Де Брюйне билан жуда чиройли комбинация уюштирди ва Де Брюйне дарвозабон томон юриш қилди. Кевиннинг жарима майдончасига кириб йўллаган зарбасини Габор Кирай қайтаришга муваффақ бўлди.
  • 13'
    Бельгия голдан сўнг ўйинни бироз тинчлантирмоқда. Шошиш йўқ. Венгрия эса ҳимоядан ҳужумга ўтишда оқсамоқда.
  • 11'
    Учрашув дебюти Бельгия фойдасига. Ҳаммаси ҳаққоний. Улар гол киритиш учун ҳаракатни ҳакам хуштаги янграганиданоқ бошлаб юборишди ва ўз мақсадларига эришишди. Венгрия футболчилари иккинчи қаватда Алдервейрелдни эътибордан четда қолдиришгани ҳам уларга қимматга тушди.
  • 10'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АЛДЕРВЕЙЕРЛД! Бельгия жарима зарбаси тепди. Кевин Де Брюйненинг ошириб берган тўпини Тоби Алдервейрелд боши билан дарвозага аниқ йўллади - 0:1!
  • 9'
    Бельгия тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда, ўйин тизгини ҳам уларнинг қўлларида. Дарвоза томон зарбалар берилмоқда. Азар, Де Брюйне, Мертенс анча ҳаракатчан.
  • 8'
    Бельгия рақибига нисбатан фаолроқ кўринмоқда. Улар бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишганди. Аммо бундан наф чиқмади. Кейинги ҳужумда эса Де Брюйне дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Унинг ерлатиб кучли тарзда дарвозага йўллаган зарбасини қария Кирай ушлаб олди.
  • 6'
    Венгрия ҳам ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни аввалига Вермален бартараф этди. Кейинги зарбани эса Куртуа ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.
  • 4'
    Бельгия ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда. Де Брюйненинг жарима майдончаси олдидан дарвоза томон тепган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 2'
    Бельгия ҳужумкор руҳда ўйинни бошлаб олди. Азар-Де Брюйне-Вертонген триоси комбинация ривожланмай қолди. Вертонген Кевин узатган тўпга етиб кела олмади.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоа сардорлари ва учрашув ҳакамлари ўйин олди кичик тадбирни ўтказиб олишади.
  • Бельгия давлат мадҳияси янграб ўтди, энди навбат Венгрия мадҳиясига...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Менье, Вермален, Наингголан, Витцель, Азар, де Брюйне, Мертенс, Лукаку.
  • Венгрия – Кирай, Юхас, Кадар, Ланг, Гузмич, Надь, Ловренчич, Джуджак, Кляйнхайслер, Гера, Салаи.
  • Европа чемпионати нимчорак финал доирасидаги Венгрия - Бельгия учрашуви матнли онлайн трансляция қилинади.
Яндекс.Метрика