UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  3 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  3 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  4 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  1 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  2 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  2 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  13 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  1 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  2 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  7 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Международный

Германия

Жером Боатенг - 8', Марио Гомес - 43', Юлиан Дракслер - 63'

Чемпионат Европы. 18 Финал .

26/06/2016, 21:00

0
:
3
Тугади

Словакия

Стадион: 44312 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
8'  Жером Боатенг
13'  Месут Озил
43'  Марио Гомес
43'  Юлиан Дракслер
46'  Йозуа Киммих
63'  Юлиан Дракслер
63'  Матс Хуммельс
67'  Матс Хуммельс
72'  Жером Боатенг (Бенедикт Хёведес)
72'  Юлиан Дракслер (Лукас Подольски)
76'  Сами Хедира (Бастиан Швайнштайгер)
13'  Мартин Шкртел
46'  Владимир Вайсс (Ян Грегуш)
64'  Михал Дюриш (Станислав Шестак)
84'  Норберт Дьембер (Корнел Салата)
90'  Юрай Куцка
  • Учрашув ўз якунига етди. Германиядан йирик ғалаба, немис машинаси юришини давом эттиради.
  • 90+1'
    Зарбаа, Козачик тўпни қайтариб юборди.
  • 86'
    Нойер ўз услубидан чекинмаган ҳолда майдон марказига келди, шоввоз сўнгги ҳимоячи ролида.
  • 84'
    Словакия таркибида Дьомбер ўрнига Корнел Салата майдонга тушди.
  • 81'
    Подольски яхши позицияга чиқиб зарба берди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
  • 79'
    Ўйин темпи жуда ҳам тушиб кетди. Учрашув масаласи эрта ҳал бўлди.
  • 76'
    Германия таркибида Сами Хедира ўрнига Бастиан Швайнштайгер майдонга туширилди.
  • 72'
    Германияда Дракслер ўрнига Лукас Подольски майдонга тушди.
  • 72'
    Германияда Боатенг ўрнига Бенедикт Хеведес майдонга тушди.
  • 68'
    Ян Дюрицанинг жаримадан тепган кучли зарбасига аниқлик етишмади.
  • 67'
    Германиядан Матс Хуммельс огоҳлантирилди.
  • 65'
    Мюллер бориб челакни Дракслердан олиб қўй, шундагина гол уришинг мумкин. )
  • 63'
    Гооооооооооллллл, Дракслеррррр, 3:0. Супер гол, Хуммельсдан голли пас. Айтдимку бугун челак Юлианда деб. ))
  • 61'
    Бугун Дракслер яйрамоқда, кимдир унга челакни бериб қўйганов, маза қилиб қум ўйнамоқда, истаганча финт қилаяпти )))
  • 59'
    Иккинчи бўлимда кичик устунлик ҳозирча Словакия томонида.
  • 58'
    Куцканинг навбатдаги кучли зарбаси анча ноаниқ.
  • 54'
    Ташқи кўриниши CA ходими Азиз Тўхтамуродовни эслатиб юборадиган бош ҳакам Шимон Марчиняк Гамшикнинг жаримадан тепган тўпидан сўнг эркин зарба берилишини кўрсатди. Ваҳоланки, тўп Хуммельснинг боши теккан эди.
  • 49'
    Куцканинг кучли зарбаси Нойернинг қўлига борди.
  • 46'
    Германиядан Жосуа Киммих огоҳлантирилди.
  • Иккинчи бўлим бошланди.
  • 46'
    Словакия таркибида Владимир Вайсс ўрнига Ян Грегуш тушди.
  • Жамоалар майдонга қайтишди.
  • Учрашув бош ҳаками Шимон Марчиняк ҳуштак чалиб немисларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтган биринчи бўлимни якунлаб берди.
  • 45'
    Словакия рақибга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмаяпти, Гамшик эса ҳимоя билан ушланиб қолаяпти.
  • 43'
    Гооооооооооолллллл, Марио Гомеззз, 2:0. Дракслер ҳаммасини бажарди, ҳимоячини алдади, кириб борди, ва Гомезга тўпни чайнаб берди. Марио эса уни ютиб юборди.
  • 41'
    Зарбааа, Юрай Куцканинг бош билан берган зарбасини Нойер майдон ташқарисига чиқариб юборди. Нойердан супер сейв. Агар ҳозир гол бўлганида ингрига янада ошарди.
  • 35'
    Шкртел ва Мюллер ўзаро калла қўйишишди. Қўчқор ва таканинг тўқнашуви.
  • 29'
    Дракслер Дьомберни чиройли тарзда алдаб ўтди ва жарима майдончасига тўпни узатди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
  • 28'
    Мюллердан навбатдаги зарба, фақат елка билан. Томас гол уриш учун елкани эмас бошни ишлатиш керак. ))
  • 26'
    Мюллер кучсиз лекин жуда ақлли зарба берди, Козачик эса қийинчилик билан тўпни қайтарди. Ҳааа Томас ҳали ҳамон омад стадион осмонида учиб юрган омад қушини ушлаб ололмаяпти.
  • 24'
    Зарбааа, Озилнинг ўнг оёқда берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
  • 23'
    Хекторнинг зарбасини Козачик қайтарди.
  • 19'
    Вайсс чап қанотдан ёриб кирди, пасига эса бироз аниқлик етишмади. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни тепиб юборди.
  • 16'
    Гомез тўпни шерикларидан қизғанди ва уни йўқотди.
  • 13'
    Зарбааааа, Козачик Озилнинг пенальтидан тепган тўпини қайтарди. Офарин Матуш!!! Нега Мюллер термади пенальтини, Томаснинг омад қуши бу мусобақада осмонларда учиб юрибди, қачон елкасига қўнаркин?
  • 13'
    Ана холос, пенальти Словакия дарвозасига.
  • 12'
    Германия тезкор гол уриб олгандан сўнг позицион ҳужумлар уюштирмоқда.
  • 8'
    Гооооооооооллллл, Жером Боатенгггг, 1:0. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Боатенг тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади ва ҳисобни очди. Чиройли гол. Офарин Жером.
  • 6'
    Словакия прессингни ҳужумдаёқ бошламоқда.
  • 4'
    Немисларнинг дастлабки уриниши омадсиз чиқди.
  • 2'
    Бугун Германия оқ, Словакия эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.
  • Учрашувни Германия бошлаб берди. Кеттик, барчага омад!!!
  • Жамоа сардорлари Нойер ва Шкртел ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олишди.
  • Энди эса Германия давлат мадҳиячи янграмоқда.
  • Словакия давлат мадҳияси янграмоқда.
  • Стадион суҳандонининг шитобидан сўнг жамоалар майдонга тушиб келишди. Ажойиб ҳолат хукм сурмоқда стадионда.
  • Жамоалар чиқиш йўлагида туришибди, ҳакам уларни майдонга бошлаб тушишини кутишмоқда.
  • Учрашувда сўзсиз Германия фаворит, Словакия эса иккинчи рақам остида тўп тепади. Лекин, бундан олдинги Франция - Ирландия (2:1) ўйини кўрсатди-ки, фаворит ва аутсайдер атамалари нисбий.
  • Словакия гуруҳни ёмон ўтказмади, жамоавий ўйин яхши шаклланган жамоа. Владимир Вайсснинг айланма ва Марек Гамшикнинг дахшатли зарбалари бугун Мануэль Нойерга етарлича муаммолар туғдирса ажаб эмас. Курашувчан словаклар "грамотный" немисларга қарши муносиб қаршилик кўрсата олишадими? Бу саволга ҳам бугун жавоб оламиз.
  • Германия терма жамоаси гуруҳ босқичида ёрқин ўйин намойиш эта олмади. Немислар энг яхши ўйинларини плей-оффга олиб қўйишгандир. Гол урмаяпти деб танқид қилинаётган Томас Мюллер балки энди голлар уришни бошлаб юборар. Амалдаги Жаҳон чемпионларининг қанот ҳимоясида муаммолар бор, бу нарса уларга панд бериб қўймасмикин? Бу саволларга плей-офф баҳслари орқали жавоб оламиз.
  • Германия: Мануэль Нойер, Жосуа Киммих, Жером Боатенг, Матс Хуммельс, Йонас Хектор, Сами Хедира, Тони Кроос, Томас Мюллер, Месут Озил, Юлиан Дракслер, Марио Гомес.
  • Словакия: Матуш Козачик, Петер Пекарик, Мартин Шкртел, Ян Дюрица, Норберт Дьомбер, Патрик Грошовски, Милан Шкриниар, Марек Гамшик, Юрай Куцка, Михал Дюриш, Владимир Вайсс.
  • Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Евро-2016 нимчорак финалларини томоша қилиб чарчамаяпсизми? Ушбу босқичдан ўрин олган навбатдаги ўйин амалдаги Жаҳон чемпиони Германия ҳамда Словакия терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Беллашувни CA билан бирга кузатиб боринг. Учрашув 21:00да бошланади.
Яндекс.Метрика