UZ

Сўнгги янгиликлар

04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  6 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  747 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  167

Международный

Швейцария

Джердан Шакири - 82', Штефан Лихтштайнер - 121', Джердан Шакири - 121', Фабиан Шер - 121', Рикардо Родригес - 121'

Чемпионат Европы. 18 Финал .

25/06/2016, 19:00

6
:
5
Тугади

Польша

Якуб Блащиковски - 39', Роберт Левандовский - 121', Аркадиуш Милик - 121', Камиль Глик - 121', Якуб Блащиковски - 121', Гжегож Крыховяк - 121'

Стадион: 38842 томошабин

Бош ҳакам: Марк Клаттенбург

45'
90'
120'
55'  Фабиан Шер
58'  Блерим Джемайли (Брель Эмболо)
70'  Адмир Мехмеди (Эрен Дердийок)
77'  Валон Бехрами (Желсон Фернандеш)
82'  Джердан Шакири
82'  Эрен Дердийок
117'  Йоан Джуру
39'  Якуб Блащиковски
39'  Камиль Гросицкий
58'  Артур Енджейчик
101'  Кшиштоф Мончиньски (Томаш Йодловец)
104'  Камиль Гросицкий (Славомир Пешко)
111'  Михал Паздан
  • Левандовски жамоадошларини табриклаб қоламиз ва чорак финалда омад тилаб қоламиз.
  • Гоооооллл, Грегори Крыховяк, 4:5. Польша терма жамоаси чорак финалда.
  • Гоооооллл, Родригес, 4:4.
  • Гоооооллл, Куба Блашиковски, 3:4.
  • Гоооооллл, Фабиан Шер, 3:3.
  • Гоооооллл, Глик, 2:3.
  • Гоооооллл, Шакири, 2:2.
  • Гоооооллл, Милик, 1:2.
  • Ана холоссс, Жака гол ура олмади, 1:1.
  • Гоооооллл, Левандовски, 1:1.
  • Гоооооллл, Лихтштайнер ва гол 1:0.
  • Биринчи бўлиб Швейцария тепади. Тўп олдида Стефан Лихтштайнер
  • Учрашув ўз якунига етди - 1:1. Нимчорак финалнинг биринчи ўйинидаёқ пенальтилар сериясини кўрамиз. Қандай омадлиман, мендан кейинги ўйинларни матнли қиладиган ҳамкасбларимга бу насиб этармикин?))
  • 119'
    Зоммер тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, лекин бу хатодан Пишек унумли фойдалана олмади.
  • 118'
    Дердийок тўпга салгина ета олмади, акс ҳолда гол уришга имкони бўларди.
  • 117'
    Швейцариядан Йоан Журу огоҳлантирилди.
  • 113'
    Зарбааа, Дердийооокккк, гол ҳам йўўўўўўқ. Фабианьскидан навбатдаги супер сейв.
  • 111'
    Польшадан Мичал Паздан огоҳлантирилди.
  • 109'
    Шакиридан чиройли финт ва пас, Швейцария бурчак зарбасини тепди.
  • 108'
    Фабиан Шер узоқ масофадан зарба бериб кўрди, ўхшамади.
  • 106'
    Тўртинчи бўлимни Польша ҳужум билан бошлади.
  • Биринчи екстра тайм якунига етди. Футболчиларга томоқни хўллаб олиш имкони берилади.
  • 104'
    Польша таркибида Камил Гросицки ўрнига майдонга Славомир Пешко тушди.
  • 101'
    Польша таркибида Кшиштоф Мончиньски ўрнига Томаш Йодловец майдонга тушди.
  • 99'
    Кшиштоф Мончиньски жароҳат олиб майдонда ётибди.
  • 96'
    Шакири бир ўйинчидан ўтиб тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Уриниши ўхшамади.
  • 94'
    Жамоалар жуда ҳам секин ҳаракат қилишмоқда.
  • 91'
    Қўшимча бўлимлар ҳам бошланди.
  • Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида ўз якунига етди. Бу дегани қўшимча бўлимларниҳам кўрамиз. Ифторгача зерикмайдиган бўлдик.
  • 90+3'
    Миликнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
  • 90+2'
    Польша асосий вақтда ғалаба қозониш учун ҳужумга зўр бермоқда.
  • 88'
    Пазданнинг зарбаси юқорига кетди.
  • 83'
    Бу Польша терма жамоасининг Евро-2016да ўтказиб юборган биринчи голи.
  • 82'
    Гооооооооооооллллллллл, Шакириииииииииии, 1:1. Суперрр гол. Жердан 16 метрлик чизиқ устидан қайчи услубида фантастик гол урди.
  • 78'
    Зарбааа, Сеферовиччч ва дарвоза тўсини Польшани голдан қутқариб қолди.
  • 77'
    Швейцария таркибида Валон Бехрами ўрнига Желмон Фернандес майдонга тушди.
  • 76'
    Левадан навбатдаги жуда ноаниқ зарба.
  • 73'
    Забааа, Родригеснинг жаримадан тепган тўпини Фабианьски майдон ташқарисига чиқариб юборди. Супер сейв!
  • 71'
    Пишекнинг чап оёқдаги зарбаси анча ноаниқ.
  • 70'
    Швейцария таркибида Мехмеди шрнига Эрен Дирдийок тушди.
  • 68'
    Миликни галики чиқиб кетай дедиёввв, жуда ёқимсиз ҳолат.
  • 65'
    Эмболо ва Фабианьски ҳавода тўқнашиб кетишди, бу ерда Эмболо айбдор.
  • 63'
    Швейцария ҳужумлар сонини оширмоқда.
  • 59'
    Швейцария таркибида Блерам Жемаили ўрнига Брилл Эмболо майдонга тушди.
  • 58'
    Польшадан Артур Енджейчик огоҳлантирилди.
  • 56'
    Швейцариядан Фабиан Шер огоҳлантирилди.
  • 56'
    Фабиан Шер Левандовскига нисбатан жуда қўпол ўйнади, Лева ҳали ҳам ётибди. Бундай қўполлик ярамайди Шер
  • 53'
    Зарбааа, Кубанинг чап оёқда йўллаган хавфли зарбасини Зоммер бир амаллаб уриб юборди. Ажойиб сейв.
  • 51'
    Зарбааа, Шакирининг жуда кучли ва аниқ зарбасини Фабианьски уриб юборди.
  • 50'
    Гросицкидан навбатдаги рейд ва Левандовски турган жойидан зарба берди, Зоммер бироз қийинчилик билан бўлса ҳам ушлаб олди.
  • 47'
    Швейцария иккинчи бўлимни ҳужумлар билан бошлади. Ҳужум қиласанда, ҳужум қилмасанг қандай гол урасан? Гол урмасанг қандай ютасан? Ютмасанг кейинги босқичга чиқасан? Кейинги босқичга чиқмасанг уйга кетасан...
  • 46'
    Шакири ўнгдан ёриб кирди ва пас берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга тушиб келишмоқда.
  • Инглиз ҳаками ҳуштагини чалди ва биринчи бўлимга якун ясаб берди.
  • 47'
    Гросицкининг қайчи услубидаги зарбасининг аниқлиги ҳам "қайчи" бўлди )
  • 45'
    Сеферович рақиб жарима майдончасида йиқилди ва пенальти сўради. Клаттенбург эса туре ўрнингдан уялмайсанми Қўзивой дедиёв.
  • 43'
    Швейцариянинг учта кетма-кет зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. Қойил азаматлар
  • 41'
    Куба гол урган ўйинларда Польша терма жамоаси умуман ютқазмаган. Бугун ҳам бу анъана давом этадими? Буни ўйин давомида билиб оламиз.
  • 39'
    Гоооооооооолллллл, Якуб Блашиковскиии, 0:1. Гросицкидан ажойиб юриш, Миликдан чиройли ўтказиб юбориш, Кубадан эса гол.
  • 38'
    Зарбааа, Жемаилининг зарбаси рикошет бўлиб дарвозадан жой олиши мумкин эди, Фабианьски тўпни бир амаллаб уриб юборди.ю
  • 35'
    Шернинг зарбаси Фабианскининг қўлига борди.
  • 33'
    Миликкк, бу сафар ҳам жуда қулай имкониятдан тўпни юқорига тепди.
  • 29'
    Гросицки чап қанотдан чиройли тарзда рақибни ортда қолдирдию, ривожи ўхшамади.
  • 25'
    Рикардо Родригес ўнг оёғи билан зарба берди. Олдин чап оёғингда урвосенчи дейдиган одам йўқ )
  • 24'
    Куба майдонда ётибди, Родригес оёғини босиб олган экан. Ҳааа, бармоқлар зирқираб кетдиёв...
  • 23'
    Жемаилининг бош билан берган зарбаси булут ушлагани кетди.
  • 19'
    Аркадиус Милик тўп сал қулайроқ тушиб қолса тепаркан, ўнг-чапга қараб ҳам ўтирмай жойстикни тўртбурчак тугмачасини босаркан.
  • 18'
    Блашиковски ўнг томондан ёриб кириб пас берди, Родригес эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 17'
    Польша терма жамоаси фаолроқ ҳаракат қилмоқда.
  • 13'
    Левандовскининг ўйиндаги биринчи зарбаси қўшни қишлоққа учиб кетди.
  • 10'
    Шакири тўпни чап қанотдан ерлатиб узатди, Жемаили тепган тўп эса дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
  • 8'
    Швейцария тўпни орқада назорат қилмоқда, мақсад темпни бироз пасайтириш.
  • 5'
    Лева тўпни ҳимоячидан олиб қўйди ва уни жарима майдончасига узатди, Шер хавфни бартараф этди.
  • 3'
    Левандовски ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
  • 1'
    Учрашув бошланди! Ўйиндаги илк хавфли вазият польшаликлардан бўлди, аммо Милик бўш дарвозани аниқ нишонга ола билмади
  • Швейцария: Янн Зоммер, Фабиан Шер, Рикардо Родригес, Стефан Лихтштайнер, Йоан Журу, Жердан Шакири, Гранит Жака, Валон Бехрами, Блерим Жемаили, Адмир Мехмеди, Харис Сеферович.
  • Ассалом алайкум сайтимизнинг қадрли ўқувчилари! Бугун сизлар билан бирга Евро-2016 биринчи нимчорак финалини кузатиб борамиз. Унда Швейцария ҳамда Польша терма жамоалари ўзаро беллашадилар. Ўйин 18:00да бошланади.
  • Польша: Лукаш Фабианьски, Камил Глик, Артур Енджейчик, Лукаш Пишчек, Мичал Паздан, Якуб Блашиковски, Грегори Крыховяк, Кшиштоф Мончиньски, Камил Гросицки, Аркадиус Милик, Роберт Левандовски.
Яндекс.Метрика