UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  2 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Международный

Исландия

Йон Бедварссон - 18', Арнор Траустасон - 90'

Чемпионат Европы. Группа F .

22/06/2016, 22:00

1
:
2
Тугади

Австрия

Алессандро Шепф - 60'

Стадион: 68714 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
18'  Йон Бедварссон
18'  Кари Арнасон
36'  Ари Скуласон
51'  Колбейнн Сигторссон
71'  Йон Бедварссон (Эльмар Бьярнасон)
78'  Кари Арнасон
80'  Колбейнн Сигторссон (Арнор Траустасон)
82'  Ханнес Халльдоурссон
86'  Йоханн Берг Гудмундссон (Сверрир Ингасон)
90'  Арнор Траустасон
90'  Эльмар Бьярнасон
37'  Александар Драгович
46'  Штефан Ильзанкер (Марк Янко)
46'  Себастьян Предль (Алессандро Шепф)
60'  Алессандро Шепф
60'  Давид Алаба
70'  Марк Янко
78'  Марсель Забитцер (Якоб Янтшер)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Исландия - Австри 2:1
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
  • 86'
    Исландия ҳеч бўлмаса дурангни сақлаб қолмоқчи. Уларга дуранг ҳам кифоя
  • 83'
    Исландиялик мухлислар ўз жамоасини жонлантиришга уриняпти
  • 80'
    АЛАБА! Давиднинг жаримадан берган зарбасини посбон бир амаллаб қайтарди
  • 80'
    Сигторссон ўрнига Траутасон майдонга тушди (Исландия)
  • 78'
    Сабицер ўрнига Янштер майдонга тушди (Австрия)
  • 76'
    Ҳисоб тенглашганидан сўнг Исландия ҳам ҳужумга ўтяпти
  • 70'
    Янко рақиб жарима майдончаси ичида исландиялик футболчи билан кураш тушгани учун огоҳлантирилди
  • 69'
    Ўйин темпи анча юқори! Жамоалар фақат ғалаба учун ўйнашяпти. Ғолиб жамоа кейинги босқичга йўл олади
  • 68'
    ЯНКООО! Марк Янко қанотдан ерлатиб узатилган тўпни дарвозага буришга ҳаракат қилди. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди
  • 60'
    ГОООЛ! Шофф!
  • 59'
    Исландия ҳимояда ажойиб ўйин кўрсатяпти ва керак пайтда вақтни ҳам чўзяпти
  • 56'
    Қўшни хонада голлар шоуси кузатиляпти! Урилган барча голларни ТЕЛЕГРАМдаги расмий каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин: https://telegram.me/joinchat/ABZZKDwZeeD_3ALjRNIgqA
  • 53'
    Хитой Девори ҳақида эшитгансиз, аммо яқинда Исландия девори ҳақида ҳам эшитиб қолишингиз мумкин. Исландияликлар зарбаларни дарвозабондан олдин қақйтаришмоқда, қойил!
  • 52'
    Исландиялик мухлислар бир темпда ўз жамоасини жуда ажойиб қўллаб турибди!
  • 49'
    Сигурдссон тўп учун охиригача курашди ва жарима майдончаси ичига кириб ҳаводан тушаётган тўпни австрияликлар дарвозаси томон йўллади. Сал қолишига сал қолди
  • 49'
    Сигурдссон тўп учун охиригача курашди ва жарима майдончаси ичига кириб ҳаводан тушаётган тўпни австрияликлар дарвозаси томон йўллади. Сал қолишига сал қолди
  • 47'
    ЗАРБАААА!!! Алабанинг голли зарбасини Севарссон қайтариб қолди!
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • ТАНАФФУС! Исландия - Австрия 1:0
  • 42'
    Исландиялик ишқибозлар бутун дунёга мухлислик санъат қандай бўлишини кўрсатиб қўйишди. Уларнинг бир темпдаги бақиришлари, стадионни ларзага солмоқда
  • 40'
    Австрия тўпни шунчаки рақиб жарима майдончаси ичига ташлаяпти. Исландияликлар эса ҳимояда тартибли ўйнашмоқда
  • 37'
    ДРАГОВИЧ нималар қиляпсан!!! 11 метрдан гол урилмаса, австрияликлар бошқа ҳужум қилмагани мақул
  • 36'
    Пенальти!!! Алаба 11 метрли жарима зарбаси ишлаб олди
  • 35'
    Исландияликлар "автобус" режимини ёқишган. Австрия эса нима қилишни билмаяпти
  • 30'
    Арнаутович яна бир имкониятни қўлдан чиқарди. Австрияликлар ҳужумлар сонини оширишмоқда
  • 28'
    Арнаутович рақиб жарима майдончасида йиқилди, аммо ҳакам қоидани австриялик футболчи бузганини кўрсатди
  • 24'
    Такрорий лавҳаларни кўра туриб, гол бўлган вазиятда ён чизиқдан тўпни ўйинга киритган футболчи чизиқни босиб бу ишни амалга оширгани кўриниб қолди. Бу қоидабузарлик ҳисобланади
  • 22'
    Австрия сафидаги асосий юлдузлардан бири ҳисобланмиш Давид Алабанинг ўйини умуман чиқмаяпти. У худди бошқа тўйга тушиб қолгандек
  • 18'
    ГООООЛЛЛЛЛ!!!! Бодварссон ён чизиқдан отилган тўпни ўзига тўғирлаб дарвозага зарба берди ва нишонда адашмади.
  • 17'
    Австрия кўпроқ қанотлар орқали ҳужум ташкил қиляпти ва улар ҳозирча голга тортувчи вазият ташкил қилишгани йўқ
  • 15'
    Исландия терма жамоасининг илк бурчак зарбаси жуда хавфли чиқди. Узоқ бурчакка етказилган тўп австриялик футболчилар томонидан бир амаллаб қайтарилди
  • 14'
    Иккала жамоа футболчиларининг ўзига бўлган ишончи юқори эмас
  • 11'
    Халлдорссон ўз дарвозаси олдида тўпни олдириб қўйди, Арнаутович тўпни тўғирлаб олишга қийналди ва посбон ҳалақит қилгани туфайли тўп майдонни тарк этди
  • 10'
    Учрашувнинг илк 10 дақиқаси ортда қолди ва ҳозирча голга тортадиган вазият фақат Исландия терма жамоасида бўлди
  • 4'
    Учрашув биз тахмин қилгандек бошланмади. Исландия рақиб ҳимоясининг тирқишларини излаяпти
  • 2'
    Исланди бу учрашувда Австрияликларнинг очилишини кутади. Чунки Австрияга бугун фақат ғалаба керак. ЗАРБАААА! ГУДМУНДСООН! У узоқдан австрияликлар дарвозасини нишонга олди ва тўсинни пойлади. Қойил!
  • 1'
    Бугун стадионнинг ярми кўк, ярми қизил рангда. Мухлислар ўз жамоаларини бор овози билан қўллаб туради деган умиддамиз
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Мутахассислар бугун Австриянинг ғалабасини тахмин қилишмоқда, аммо Исландия осонликча таслим бўлмаслигини аввалги учрашувларда кўрсатиб қўйди
  • Бир неча сониялардан сўнг Сен-Денида Исландия ҳамда Австрия ўртасидаги фантастик учрашув бошланади.
  • Исландия мадҳияси...
  • Австрия мадҳияси...
  • Исландия - Халльдоурссон, Севарссон, Арнасон, Р.Сигурдссон, Скуалсон, Гудмундссон, Гуннарссон, Г.Сигурдссон, Б.Бьярнасон, Бедварссон, Сигторссон.
  • Австрия - Альмер, Драгович, Предль, Хинтереггер, Фукс, Ильсанкер, Баумгартлингер, Кляйн, Алаба, Арнаутович, Забитцер.
Яндекс.Метрика