UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  1 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  15 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  2 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  10 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  1 00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  7 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  1 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  5 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  5 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  2 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  3 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  5 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  4 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  15 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  3

Международный

Испания

Альваро Мората - 34', Hoлитo - 37', Альваро Мората - 48'

Чемпионат Европы. Группа D .

18/06/2016, 00:00

0
:
3
Тугади

Турция

Стадион: 33409 томошабин

Бош ҳакам: Milorad Mazic

45'
90'
2'  Серхио Рамос
34'  Альваро Мората
34'  Hoлитo
37'  Hoлитo
48'  Альваро Мората
48'  Жорди Альба
64'  Давид Сильва (Бруно Сориано)
71'  Сеск Фабрегас (Коке)
81'  Жорди Альба (Сесар Аспиликуэта)
9'  Бурак Йылмаз
41'  Озан Туфан
46'  Хакан Чалханоглу (Нури Шахин)
62'  Огузхан Эзьякуп (Олджай Шахан)
70'  Сельчук Инан (Юнус Малли)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Испания Туркияни йирик ҳисобда доғда қолдирди! Испания нимчорак финал масаласини ҳал этди!
  • 90'
    Милорад Мажич қайсар экан, барибир вақт қўшиб берди. Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 89'
    Ҳакам бу ўйинга ҳеч қанча вақт қўшиб бермаса ҳам бўлаверади.
  • 88'
    Уҳҳҳҳ! Туркия ниҳоят гол уришга яқин келганди. Шахан дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганда зарба беришга кеч қолди. Аспиликуэта тўп йўлига туғаноқ бўлди. Зарба беришни уддалайдиган футболчининг ўзи йўқ! Туркия Европа чемпионатининг энг кучсиз жамоаси! Бу каби ожиз жамоани ушбу турнирда ҳали кўрганимиз йўқ.
  • 86'
    Туркия сафида Арда Туран деган футболчи борлигини ҳозир режиссёрлар эслатиб юборишди.
  • 84'
    Жуда зерикарли ўйин. Айниқса иккинчи бўлим анча зерикарли тус олди
  • 81'
    Испания: Жорди Альба ўрнига Аспиликуэта майдонга чиқарилди.
  • 78'
    Туркия сафида дарвозага аниқ зарба берадиган футболчи борми? Google орқали излаб кўрамиз, шекилли...
  • 77'
    Юнус Маллининг дарвоза томон тепган тўпи анча ноаниқ кетди.
  • Де Хеа иккинчи ўйин деярли ишсиз қолмоқда.
  • 74'
    Ўйин Туркия майдончаси олдида кечмоқда. Испания тўпни назорат қилмоқда, Туркия эса ҳимояланмоқда.
  • 71'
    Испания: Фабрегас ўрнига Коке туширилди.
  • 71'
    Туркия: Инан ўрнига Юнус Малли майдонга тушди.
  • 70'
    Бурчак зарбасидан сўнг Пике дарвозага хавф солди. Аммо Бабаджан ўз ўрнида ишончли ўйнади.
  • 69'
    Ҳозиргина майдонга тушган Бруно Сориано бир ҳимоячидан ўтиб кетиб дарвоза томон зарба йўллади. Бабаджан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.
  • 67'
    Туркия футболчилари нега майдонга тушишганини тушунишмаяпти, шекилли...
  • 65'
    Европа чемпионатида энг кучсиз жамоа бу Туркия бўлса керак. Улар иккинчи ўйиндирки рақибларига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмаяпти.
  • 64'
    Испания: Давид Силва ўрнига Бруно Сориано майдонга чиқди.
  • 62'
    Туркия: Озъякуб ўрнига Шахан майдонга тушди.
  • 60'
    Давид Силва икки марта рақиб дарвозаси томон хавф солди. Биринчи зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлганди, иккинчисида эса бирозгина аниқлик етишмади.
  • 58'
    Бурчак зарбасидан сўнг Пике хавфни бартараф этди.
  • 57'
    Туркия ҳужумларни кўпайтирмоқда. Арда Туран жамоаси учун бурчак тўпи ишлади.
  • 55'
    Туркия ҳужумга ўтганди. Жарима зарбасини ҳам амалга оширишди. Аммо дарвоза томон аниқ зарба йўқ. Ҳаммаси бесамар кетмоқда.
  • ЕВРО-2016да илк бор бир жамоа рақиби дарвозасига иккитадан кўп гол киритди. Шунингдек, ушбу мусобақадаги дастлабки дубл ҳам қайд этилди. "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората ушбу бахтга эришди.
  • 52'
    Бурак Йилмаз ҳозир Испания ҳимоячиларидан ўтиб кетди жарима майдончасидан зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
  • 50'
    Испаниянинг бу голи оффсайддан урилди. Аммо буни фойдаси йўқ. Чунки ҳакам голни ҳисобга олди. Энди Туркия фантастика уюштириши учун фантастика руй бериши лозим.
  • 48'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МОРАТА! Испаниянинг бу голи оффсайддан урилмоқда! Лайнсмен бу вазиятда "ухлаб" қолди. Иньеста Альбага ажойиб пас узатди ва Альба ўзи гол урмай Моратага дублни расмийлаштириш учун имконият тақдим этди. Альваро эса осонлик билан очиқ қолган дарвозани нишонга олди - 3:0.
  • Нури Шахин жамоа ўйинини кучайтира оладими? Буни ҳам кузатамиз.
  • Туркия ўйинга қайта оладими? Кўрамиз. Испанияга қарши иккита тўп фарқини йўқ қилиш бу жуда ва жуда қийин масала. Айниқса бу каби ўйин билан.
  • 46'
    Туркия: Хакам Чалханоглу ўрнига Нури Шахин майдонга тушди.
  • Иккинчи бўлим старт олди.
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус! Жамоалар ва биз ҳам 15 дақиқа дам оламиз.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
  • 44'
    Туркиянинг ҳужуми якунига етмай қолди. Уларга ҳужумда креативлик етишмаяпти.
  • 43'
    Пике ҳам истаганини қиляпти. "Барселона" ҳимоячиси "бекорчилик" узоқдан зарба йўллаб кўрди. Ўхшамади.
  • 42'
    Туркия ўз жарима майдончаси олдидан чиқиб кета олмаяпти. Испания эса босимни давом эттирмоқда.
  • 40'
    Туфан Иньестани жарима майдончаси чизиғи устида тўхтатиб қолди. Туфанга ҳакам огоҳлантириш кўрсатди.
  • 38'
    Испания тўлиқ устунлик билан ўйнамоқда. Туркия оддий вазиятдаги хатолар эвазига руҳий устунликни ҳам рақибга топшириб қўйишди.
  • 37'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! НОЛИТО!!!!! Туркия ҳимоячисининг Нолитога берган "совға"сидан "Сельта" ҳужумчиси унумли фойдаланди ва ҳисобни яна оширди - 2:0.
  • 36'
    Испаниянинг кетма-кет ҳужумлари ниҳоят самара келтирди.
  • 34'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МОРАТА!!!! Нолитонинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Мората боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0.
  • 34'
    Пикега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Тўп учун бўлган курашда Пике рақиби билан тўқнашиб кетди.
  • 32'
    Хавфли вазият!! Испаниянинг ҳужуми ўнг қанот орқали ривож олди. Хуанфран доимгидек ўз қанотида фаол. Бу сафар Хуанфран Нолитони жарима майдончаси кўра билди. Аммо Нолито ўзи томон қулай тарзда узатиб берилган тўпга кўнгилдагидек зарба бера олмади.
  • 30'
    Испания ҳужумлари аста-секин хавфли кўриниш олишни бошламоқда. Лекин "қизил фурия" томонидан содир этилаётган ҳужумлар якунига етмай қоляпти. Туркия ҳимоя чизиғи ҳозирча тартибли ўйнамоқда.
  • 29'
    Бускетсдан тўпни қабул қилиб олган Нолито жарима майдончаси олдидан зарба берди. Хавфли, аммо ноаниқ.
  • 27'
    Чамаси 29 метрдан белгиланган жарима зарбасини кутилганидек Чалханоглу амалга оширди. Унинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 25'
    Арда Туранга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси. Чалханоглу дарвозани "пойлаб" кўришга ҳаракат қилса керак.
  • 24'
    Чалханоглу узоқдан зарба беришга қарор қилди. Аммо у тепган тўп мўлжалга аниқ бормади.
  • 23'
    Энди Испания ҳимоячиси Хуанфран оффсайдда қолгани туфайли "қизил фурия"нинг ҳужуми ривожланмай қолди.
  • 22'
    Туркиянинг ҳужуми Йилмазнинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетиши туфайли якунига етмай қолди.
  • 21'
    Иньестага нисбатан Туфан бироз қўполроқ ҳаракат қилди. Испания етакчиси билан ҳаммаси жойида.
  • 18'
    Туркия тўп билан кераклигича муомалада бўлмоқда. Аммо олдинга, яъни ҳужумга ўтиш борасида уларда танлов йўқ. Ҳеч бир футболчи масъулиятни ўз бўйнига олиб, жамоани олға бошлай олмаяпти. Арда Туран ҳам ҳозирча "жим".
  • 16'
    Испания ўз услубида, яъни қисқа паслар орқали жарима майдончасига ёриб киришга уринмоқда. Аммо Туркия ҳимояси ҳозирча бехато ўйнамоқда.
  • 14'
    Туркия тўпни назорат қилишга интилиб кўрди. Бироқ Испания яна тезда тўпни рақибдан олиб қўйди. Де Хеа дарвозаси олдида ҳозирча ҳужум йўқ.
  • 12'
    Пике! Испания бурчак зарбасини амалга оширди. Пике сал қолса боши билан дарвозани ишғол этиши мумкин эди. Унинг бош билан йўллаган зарбаси ерга тегиб дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
  • 11'
    Испаниянинг хавфли ҳужуми! Моратада яхши имконият бўлганди. Ҳимоячи ишончли ўйнади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 9'
    Бурак Йилмаз кераксиз жойда рақиби юзига қўли билан тегди ва сариқ карточка ишлаб олди. Мажич анча эътиборли ҳар бир вазиятга.
  • 8'
    Испания бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Туркия футболчилари иккинчи қаватда яхши ўйнашди ва хавфли бартараф этишди.
  • 7'
    Альваро Мората! Ҳужумчи бир ҳимоячини алдаб ўтди ва узоқдан дарвозага зарба йўллади. Бабаджан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.
  • 5'
    Ўйин анча кескин курашларга бой тарзда кечмоқда. Футболчиларнинг ўзаро тўқнашуви анча кескин руҳда бўлмоқда. Ҳеч ким осонликча тўпни рақибга бериб қўймоқчи эмас. Ташаббусни ким қўлга олиши борасида баҳслашишмоқда.
  • 4'
    Испания ўз услубида, яъни тўпни рақибдан олиб қўйиб, назорат қилишни хоҳламоқда.
  • 3'
    Туркиянинг дастлабки ҳужуми бесамар кетди. Ҳозирча турклар фаолроқ бошлашмоқда ўйинни.
  • 2'
    Бурак Йилмаз олдинга ўтаётганда Рамос унга қарши қоидани бузди ва майдон марказида тўхтатиб қолди. Мажич эса Рамосни огоҳлантирди.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Испания мадҳиясига навбат...
  • Туркия давлат мадҳияси янграмоқда...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишга тараддуд кўришмоқда.
  • Ушбу ўйинда Испания плей-офф масаласини ҳал этиш мақсадида тушса, Туркия аввало ғалаба ёки камида дуранг учун бор кучини сарфлайди. Чунки бугунги баҳсдаги очко уларни охирги тур олдидан имкониятларига сақлаб қолиш учун муҳим аҳамиятга эга. Туркия бор кучини ушбу беллашувда сарф этишга мажбур. Аслида уларни ғалаба қониқтиради.
  • Туркияда фақатгина бир ўзгариш руй берган. Тосун ўрнига ҳужумда Бурак Йилмаз ҳаракат қилади.
  • Дель Боске бу ўйинда ҳам ўтган сафарги таркибни туширган. Ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ.
  • Туркия – Бабаджан, Балта, Эркин, Генюль, Инан, Озъякуп, Топал, Туран, Туфан, Чалханоглу, Йилмаз.
  • Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Хуанфран, Рамос, Иньеста, Бускетс, Сильва, Фабрегас, Нолито, Мората.
  • Хайрли кеч, қадрли футбол шайдолари! Европа чемпионати билан чарчамай, футболларни кўриб, уйқуни четга суриб юрибсизми? Европа чемпионатининг "D" 2-тур ўйини Испания - Туркия беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзида кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика