UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Transfermarkt: "Андижон" янги легионер билан йил охиригача шартнома тузди  0 12:43Англия ФА кутилмаган юриш қилмоқчи, Гвардиола инглизларни бошқариши мумкин  2 12:15Тьерри Анри, Маскерано, Кападзе... Олимпия ўйинларида ишлайдиган мураббийлар  0 11:54Расман: "Навбаҳор" Асадбек Собиржонов билан шартномани бекор қилди  3 11:27"Барселона"да мавсум бошланмай туриб иккинчи йўқотиш  5 10:56«Бухоро» Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Йиғинда «Андижон» ва «Локомотив» футболчилари ҳам бор  5 10:31Неймар 9 ойлик танаффусдан сўнг «Ал Ҳилол» машғулотларига қайтди  5 10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  17 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  3 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  6 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  6 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  53 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  4 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  19 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2

Международный

Польша

Аркадиуш Милик - 51'

Чемпионат Европы. Группа C .

12/06/2016, 21:00

0
:
1
Тугади

Северная Ирландия

Стадион: 33742 томошабин

Бош ҳакам: Ovidiu Hategan

45'
90'
51'  Аркадиуш Милик
51'  Якуб Блащиковски
65'  Бартош Капустка
78'  Кшиштоф Мончиньски (Томаш Йодловец)
80'  Якуб Блащиковски (Камиль Гросицкий)
88'  Бартош Капустка (Славомир Пешко)
89'  Лукаш Пищек
46'  Патрик Макнейр (Стюарт Даллас)
66'  Шейн Фергюсон (Конор Вашингтон)
69'  Крейг Кэткарт
76'  Крис Бэйрд (Джейми Уорд)
  • Ушбу учрашувдан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур! Ҳа айтгандек, ЕВРО-2016ни "CA"да кузатиш ёдингиздан чиқмасин, а?
  • ЎЙИН ТУГАДИ! ПОЛЬША ТАРИХИЙ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ! Миликнинг ягона голи Польшага Европа чемпионатларидаги дастлабки ғалабани тақдим этди. Польша ҳозирча "C" гуруҳи пешқадамига айланиб олди. Германия - Украина беллашуви Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    Лукаш Пишек огоҳлантирилди.
  • 88'
    Польшада сўнгги ўзгариш. Капустка ўрнига Пешко майдонга тушди.
  • 87'
    Ажойибббббббб зарба муаллифи - Криховяк! Чамаси 24 метрлардан йўлланган зарбага бирозгина аниқлик етишмади....
  • 86'
    Уҳҳҳҳ! Шимолий Ирландия вакиллари майдон маркази олдидан белгиланган жарима зарбасини жуда айёрона амалга оширишди. Жамоа сардори Дэвис томон келган тўпга футболчи зарба бера олмади...
  • 85'
    Майдонда қизиқарли воқеалар ёки дарвозалар олдида хавфли вазиятлар содир этилаётганича йўқ...
  • 82'
    Шимолий Ирландия футболчилари бурчак зарбасидан сўнг хавфни бартараф этишни уддасидан чиқишди.
  • 81'
    Ҳозиргина майдонга тушган Гросицки дарвозага кучли зарба йўллади. Тўп эса йўл-йўлакай рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
  • 80'
    Польша: Блашиковски ўз ўрнини Гросицкига бўшатиб берди.
  • 78'
    Польшада ҳам илк ўзгариш. Манчиньски ўрнига Йодловец майдонга чиқди.
  • 76'
    Шимолий Ирландия: Брайд ўрнига Уорд майдонга туширилди.
  • 74'
    Лафферти жарима майдончаси ташқарисидан "чалқанча" услубда зарба йўллади. Тўп мўлжалга аниқ бормади. Аммо мухлислар Лаффертини олқишлаб қўйишди. Ҳаракати олқишга лойиқ бўлганди.
  • 71'
    УХХХХХХХХХХХ! Шимолий Ирландия тарихидаги энг хавфли вазиятлардан бири юзага келганди! Тарихий воқеа, яъни дастлабки голни киритишда Вашингтонга бироз тезкорлик ва аниқлик етишмади.
  • 69'
    Кэткарт ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
  • 68'
    Роберт Левандовски Блашиковскини қулай вазиятга чиқарди. Аммо Якубнинг тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 67'
    Польшанинг рақиби дастлабки бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин Шенсни муштлари билан хавфни бартараф этди.
  • 66'
    Шимолий Ирландияда ўзгариш руй берди. Ҳимоячи Фергюсон ўрнига ҳужумчи Вашингтон майдонга тушди.
  • 65'
    Капустка учрашувдаги дастлабки огоҳлантиришни ишлаб олди.
  • 63'
    Польша ҳудудий устунлик билан ҳужумга ўтмоқда.
  • 61'
    Роберт Левандовски нега гол урмаяпти? деган мухлислар учун: Бугун Левандовски жамоаси ҳужумларини ташкил этишда фаол, ҳимояланаётганда ортга қайтиб ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, Роберт асосан ҳужумчи ортида ўйнамоқда. Милик эса марказий ҳужумчи ролида ўйнамоқда.
  • Миликнинг киритган голи Польшанинг Европа чемпионатларидаги тўртинчи голи бўлди.
  • 59'
    Ниҳоят Шимолий Ирландия етакчиси Лаффертига ҳам кўриниш бера бошлади. Лекин уни Польша ҳимоячилари етарлича қўриқлашмоқда.
  • 57'
    Шимолий Ирландия жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Норвуднинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
  • 56'
    Шимолий Ирландия ҳужумга ўтмоқда.
  • 54'
    Голдан сўнг Польша янада ҳужумкорликни оширмоқда. Ғайрати ошди бу польякларни...
  • 53'
    Тўғриси, шу болани роса уришиб ўтиргандим. Танқид келажак меваси, деб бекорга айтишмаган....
  • 51'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МИЛИК!!! ҲА, БУ ЎША МАҲМАДОНА БОЛА - МИЛИК! Ниҳоят! Польшанинг ҳужуми ўнг қанотдан Блашиковски орқали ривож олди ва Якуб тўпни марказдан жарима майдончасига кириб келаётган Миликка узатди. Бу сафар Милик ҳужумчиларга хос тарзда тўпни дарвозага аниқ йўллади - 1:0!
  • 49'
    Милик дегани жуда бир маҳмадона бола экан. Унга шериклари тўпни узатишса фақат ўзини ўйлаб, олдинга бориб дарвозани нишонга олмоқчи бўляпти. Дарвозага тузукроқ зарба тепса ҳам майлига эди...
  • 48'
    Шимолий Ирландия Польшани рақиб майдончаси олдида прессингда ушламоқда.
  • 46'
    Шимолий Ирландия сафида ўзгариш юз берди. Пэдди Макнейр ўрнига Стюарт Даллас майдонга тушди.
  • Иккинчи тайм старт олди.
  • Танаффус! Ҳозирча таблода ҳисоб ўзгаргани йўқ - 0:0.
  • 45'
    Биринчи таймга ҳакам томонидан ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади.
  • 43'
    Биласизми? Польша ҳам авваллари Европа чемпионатида қатнашган бўлсада ҳали ушбу мусобақада ғалаба нималигини ҳис этмаган. Яъни улар бу турнирда ғалабалар сонини очишгани йўқ. Шу боис ҳам бугун гол уришлари анча қийинлашиб кетди... Босим мавжуд шекилли...
  • 41'
    Шимолий Ирландия "автобуси" орқали бир очко ишлаб олишни режалаштирган. Ҳозирча режалари ёмон эмас. Ўйин йўқ. Лекин рақибга гол уриш учун ҳам деярли имкон беришмаяпти. Муҳими ғалаба эмас, асосийси мағлубиятга учрамаслик, шиори остида ўйнамоқда дебютантлар...
  • 40'
    Польша нечинчидир бурчак зарбасини амалга оширди. Жуда ва жуда самарасиз бурчак зарбалари. Улар бугун бурчак зарбаларини қандай амалга ошириш керак эмаслигини кўрсатишаётгандек...
  • 39'
    Уҳҳҳҳҳҳ!! Зарбааааа! Капустка!!!!! Шимолий Ирландия дарвозабони - Макговернга қойил!
  • 37'
    Польша ярим ҳимоячиси Капустка жарима майдончаси олдидан дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлганди. Бироқ зарба на кучли ва на аниқ чиқди.
  • 34'
    Ўйин темпи анча тушди. Польша ҳам ҳужумга ўтмай қўйди. Тўп Шимолий Ирландияда. Аммо улар рақибга катта босим уюштира олишмаяпти.
  • 32'
    Хавфли вазият!!!!!!! Миликкккк!!!! Қандай ундай гол йўқ?!!!!!! Пишек ўз қанотидан ёриб келди ва тўпни ажойиб вазиятга турган Милик тарафга узатди. Аммо Левандовскига тандем сифатида майдонга ушбу ҳужумчи тўпга зарба беришда жуда оқсамоқда. Яқин масофадан дарвозани нишонга олиш ўрнига ғирт "ўзбекча" зарба йўллади....
  • 30'
    Миликнинг узоқдан йўллаган зарбасини Макговерн ушлаб олди.
  • 29'
    Польша ҳужум қилишдан чарчади. Мақсадсиз жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўплар ўз манзилига етиб бормаяпти. Польша тўпни бироз Шимолий Ирландияга бериб енгил нафас олмоқчи шекилли...
  • 27'
    Шенсни ниҳоят жарима майдончасига ошириб берилган тўпни эгаллаб олди. Анча бўлганди бу дарвозабонни иш устида кўрмаганимизга
  • 25'
    Дастлабки таассурот: Шимолий Ирландия Евро-2016га ҳимояланиш учун келгани ойдинлашиб бормоқда... Бошқача бўлишини тахмин қилиш ҳам қийин эди...
  • 23'
    Польша кетма-кет амалга оширган бурчак зарбаларидан наф чиқара олмади. Шимолий Ирландия футболчилари иккинчи қаватда яхши таассурот қолдиришмоқда.
  • 22'
    Шимолий Ирландия ҳозирча ҳимояда катта босимга дош бера оляпти.
  • 20'
    Польша бир неча маротаба бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин барчаси самарасиз якунламоқда. Польшада плеймекерлик вазифасини уддалай оладиган футболчи кўринмаяпти.
  • Бугунги учрашувни стадионда кимсан сер Алекс Фергюсон кузатиб бормоқда. Фергюсон Шимолий Ирландиянинг ўйинларини томоша қилиш учун ташриф буюрганини тахмин қилиш қийин эмас. Шунингдек, Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Луис Саа ҳам шу ерда.
  • 16'
    Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқа ниҳоясига етди. Польша тезкор гол ура олмади. Демак дастлабки режа амалга ошмади.
  • 15'
    Шимолий Ирландия гол ўтказиб юбормаслик учун ўйнамоқда. Улар фақатгина қарши ҳужумда ўз омадларини синаб кўрмоқчилар.
  • 14'
    Польша сафида жарима майдончасига тўпни яхши ошириб берадиган футболчи кўринмаяпти. Блашиковски, Пишек, Енджейчик ҳам ҳозирча Левандовскини қидириб топа олишмаяпти. Роберт иккинчи қаватда анча самарали ўйнай олади.
  • 12'
    Польша тўпни рақибига бермоқчи эмас. Шимолий Ирландия ҳам польшаликлардан тўпни олиб қўйишга кўп ҳам интилишмаяпти. Уларга ҳимояланиш ёқяпти шекилли...
  • 10'
    Роберт Левандовскини икки ҳимоячи доимий назоратда ушлаб турибди. Бундан эса Милик фойдаланмоқда. Яъни Миликни ирландияликлар кўздан қочиришмоқда. Ҳозир яна Миликда имконият пайдо бўлганди. Аммо ҳужумчи дарвозани аниқ мўлжалга ололмади.
  • 9'
    Польша имкон қадар тезкор гол илинжида ҳаракат қилмоқда.
  • 7'
    Капустка жамоаси ҳужумини ривожлантирганди. Лекин жарима майдончаси ичида Левандовскини икки нафар ҳимоячи зарарсизлантира олди.
  • 6'
    Польшанинг ҳужумлари бардавом. Милик ҳозир жарима майдончаси ичида қулай вазиятга эга бўлганди. Аммо унинг тўпга тегиши муваффақиятли чиқмади.
  • 5'
    Шенсни ҳам Нойер сингари майдон маркази олдида жамоадошларини тўп билан таъминлади. Шимолий Ирландия ҳам тўпни ўзида ҳис этгани ҳам йўқ...
  • 4'
    Польша тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олди. Шимолий Ирландия катта куч билан ҳимояланмоқда. Польша эса кутилганидек ҳужумда.
  • 2'
    Миликнинг ўзи тепган зарба жарима майдончасига қадар ҳам етиб бормади...
  • 1'
    Миликка қарши кўполлик ва Польша жарима зарбасини амалга оширади.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Ўйин бошланишига барча нарса шай...
  • Шимолий Ирландия давлат мадҳияси жаранг солмоқда...
  • Польша давлат мадҳияси яанграмоқда...
  • Жамоалар Евро-2016 мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Польша ҳам Евро-2016га қандай тайёргарлик кўргани ва уларнинг ҳам қўллари қанчалик "узун"лигини бугун билиб оламиз. Левандовски, Милик, Криховяк, Пишек каби етарли тажрибага эга футболчиларга кўп нарса боғлиқ.
  • Кўпчилик Шимолий Ирландиянинг Лафферти деган футболчи ҳақида гапирмоқда. Жамоа тўпурари бугун кўпчиликнинг эътиборида бўлади. Польшада эса доимгидек Роберт Левандовски асосий ролда.
  • Польша ҳақида тасаввурга эгамиз. Лекин Шимолий Ирландия қандай жамоа? Нималарга қодир? Польша қарши ва умуман гуруҳдаги қолган рақибларига етарличи ташвиш туғдира оладими? деган саволларга жавоб оламиз. Сирли жамоанинг ўйини ҳам сирли бўлса не ажаб. Лекин шуни қайд этиш лозимки, бу тўқнашувда барибир Польша яққол фаворит. Лекин футболда фаворитлар ғалаба қозониши керак, деган қоида йўқ. Буёғини кўраверамиз...
  • Шимолий Ирландия бугун ўзининг Европа чемпионатидаги дебютини ўтказади.
  • Шимолий Ирландия: Макговерн; Кэткарт, Эванс, Маклафлин, Макаули; Бейрд, Макнейр, Фергюсон; Норвуд, Дэвис; Лафферти.
  • Польша: Шенсни; Пишек, Глик, Паздан, Енджейчик; Блашиковски, Криховяк, Мончиньски, Капустка; Милик, Левандовски.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Европа чемпионати "C" гуруҳининг 1-туридан ўрин олган Польша - Шимолий Ирландия учрашувидан матнли онлайн трансляцияни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Яндекс.Метрика