UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  415 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1

Международный

Румыния

Богдан Станку - 18'

Чемпионат Европы. Группа A .

15/06/2016, 22:00

1
:
1
Тугади

Швейцария

Адмир Мехмеди - 57'

Стадион: Parc des Princes, 43576 томошабин

Бош ҳакам: Sergei Karasev

45'
90'
18'  Богдан Станку
22'  Андрей Препелицэ
24'  Александру Кипчу
37'  Клаудиу Кешеру
46'  Михай Пинтилий (Овидиу Хобан)
62'  Разван Рац (Стелиано Филип)
76'  Драгош Григоре
84'  Богдан Станку (Флорин Андоне)
50'  Гранит Джака
57'  Адмир Мехмеди
57'  Йоан Джуру
64'  Харис Сеферович (Брель Эмболо)
83'  Блерим Джемайли (Михаэль Ланг)
90'  Джердан Шакири (Шани Тарашай)
90'  Брель Эмболо
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Румини - Швейцария 1:1
  • 90+3'
    Эмболо ҳужумда қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди
  • 90'
    Шакири ўрнига Шани Тарашай майдонга тушмоқда
  • 87'
    Андоне Руминия учун бурчак зарбаси ишлаб олди. Номинал мезбонларда гол уриш учун ажойиб имконият. Бурчак тўпи қайтарилди
  • 83'
    Ўзгариш. Станку ўрнига Андоне
  • 83'
    Ўзгариш. Жемаили ўрнига Ланг майдонга тушди
  • 79'
    Швейцария терма жамоасининг ҳужумлари сони ортиб бормоқда, аммо уни якунлашда хатолар жуда кўп
  • 77'
    Шакири жарима зарбасини амалга оширди, аммо тўп жонли деворга тегди. Қайтган тўпга яна бир швейцариялик зарба берди, лекин тўпни дарвозабон эгаллаб олди
  • 76'
    Григоре Эмболони тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди
  • 75'
    Шакири қайчи услубида Руминия дарвозасига зарба беришга уринди, аммо тўп унинг оёғига тўғри тушмади
  • 69'
    Зоммер узоқдан берилган зарбани қайтарганидан сўнг, швейцарияликлар қарши ҳужумга отланишди, Шердан Шакири тўп билан Роббен каби ҳаракат қилишга уринди, аммо унинг узатмасига ҳеч ким чиқмади
  • 68'
    Эмболо Лихтштайнернинг оширмасини боши билан дарвозага йўллашга уринди, аммо зарба жуда ноаниқ
  • 66'
    Эмболо ўйинга қўшилганидан сўнг швейцарияликларнинг ўйини очилди
  • 63'
    Швейцария таркибида ўзгариш. Сеферович ўрнига Эмболо майдонга тушди
  • 61'
    Руминия таркибида ўзгариш. Рац ўрнига Стелиано Флип майдонга тушди
  • 57'
    ГООООЛЛЛЛЛ! МЕХМЕДИ!!! Адмир рақиб ҳимоячилари қайтарган тўпни ўзига тўғирламай дарвозага михлаб қўйди!
  • 56'
    Швейцариянинг ҳимоядан чиқиши қийинлашиб кетмоқда. Руминияликлар майдоннинг ҳар бир метри учун курашишяпти
  • 52'
    Руминияликлар иккинчи голни уришлари мумкин эди, қанотдан узатилган тўпни Журу ўз дарвозасига киритиб юборишига бир баҳя қолди
  • 50'
    Гранит Жака Сэпунаруга қарши қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
  • 49'
    Швейцарияликлар бурчак зарбалари бўйича рақибдан устун, аммо голдан хабар йўқ
  • Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 44'
    Кешеру Шердан қочиб кетишга уринди. Агар у буни уддалаганида дарвозабон билан ёлғиз қолар эди, аммо Фабиан тўп учун охиригача курашди ва хавфни бартараф этди
  • 38'
    Лихтштайнер ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Жемаили эса бош билан зарба берди, аммо дарвозага эмас.
  • 37'
    Кешеру Бехрамини йиқитгани учун сариқ карточка олди
  • 33'
    Жаримадан берилган зарба дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. Родригес узоқ бурчакни танлаб хато қилган кўринади
  • 32'
    Жемаили Руминия жарима майдончаси яқинида стандарт ишлаб олди. Ҳисоб ўзгарадими?
  • 27'
    Руминияликларнинг оширмаси рақиб жарима майдончасига келиб тушди, Фабиан Шер палапартишликдан фойдаланиб дарвозага зарба берди, аммо тўп устунга тегиб майдонни тарк этди
  • 25'
    Кипчу бир ҳаракатда швейцариялик ҳимоячидан қутилди ва Гамшик каби дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди, аммо бироз ноаниқ
  • 23'
    Препелицэ қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди
  • 22'
    Швейцария иродали жамоа ҳисобланади. Аммо Руминия терма жамоаси қарши ҳужумда рақибни яна бир неча маротаба ранжитиши мумкин
  • 18'
    ПЕНАЛЬТИИИ!!! Сергей Карасёв ШВейцария дарвозасига пенальти белгилаяпти! Станку 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширди! Румини ҳисобни очди
  • 16'
    СЕФЕРОВИЧЧЧ!!! Яна Харис гол уриш учун қулай имкониятдан фойдалана олмади. Швейцария терма жамоасининг ажойиб комбинацияси гол билан тугаши мумкин эди, аммо Руминия дарвозабони ҳам бекорга майдонга тушгани йўқлигини исботлаб қўйди
  • 12'
    Швейцарияликлар кўпроқ қанотлардан ҳужумга ўтишмоқда ва иккинчи қават орқали Тэтэрушану дарвозасини нишонга олишмоқчи
  • 6'
    Сеферовичччч! Харис жамоадошидан тўпни қабул қилиб олди ва рақиб жарима майдончаси ичида бир ҳаракат билан ҳимоячидан қутилгандек бўлд. Унинг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Голга тортувчи илк вазият
  • 3'
    Шердан Шакири ўйиндаги биринчи зарба муаллифи, аммо унинг зарбаси руминиялик футболчига тегиб, йўналишини ўзгартирди
  • 1'
    Баҳсдаги биринчи хавфли вазият Руминия ярим ҳимоячиси Торье томонидан ташкил қилинди. У тўп билан рақиб жарима майдончасигача бориб тўпни жамоадошига етказди, аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Учрашув бош ҳаками Сергей Карасёв ва икки жамоа сардорлари баҳсни ким бошлашини келишиб олишди
  • "А" гуруҳининг 2-тур учрашуви. Румини - Швейцария
  • Руминия: Тэтэрушану, Сэпунару, Кирикеш, Григоре, Рац, Препелицэ, Пинтилий, Торже, Станку, Кипчу, Кешерю.
  • Швейцария: Соммер, Лихтштайнер, Шер, Жере, Родригес, Бехрами, Жака, Шакири, Жемайли, Мехмеди, Сеферович.
Яндекс.Метрика