UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  1 14:18⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?   13 13:53ЖЧ-2026 саралаши. БАА терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум  3 13:24ЖЧ-2026 саралаши. Эрон бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда клубсиз футболчилар ҳам бор  5 12:49Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" ўйини ҳақида: "Кечирасизлар, аммо тушунинг, мен Гарри Поттер эмасман"  12 12:23ЖЧ-2026 саралаши. Қатар бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда Испания клубидан чақирилган футболчи ҳам бор  5 11:54Футзал. Марокаш футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 11:40Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"  5 11:11Карикатура: Каземиро "Олд Траффорд"да "Ливерпул"га эшикларни очиб берди  6 10:33Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда "Ливерпул"ни тарк этиши мумкинлигини маълум қилди  0 09:51Эрик тен Хаг: "Мен сиздек инсонларга ачинаман"  15 09:20Арне Слот 88 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди  4 08:47Sofascore. 10 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродов, 82 дақиқа ҳаракат қилган Довбик билан деярли бир хил баҳога лойиқ кўрилди  5 08:35Туркия чемпионати. "Башакшехир"да йирик ғалаба, Пёнтекдан хет-трик! (+мусобақа жадвали)  2 08:17"Кайсериспор" Отабек Шукуровни трансфер қилишга яқин  7

Ўзбекистон

Бунёдкор

Ўзбекистон кубоги. 2-тур

26/11/2016, 14:00

1
:
0
Тугади

Локомотив

Тимур Кападзе - 74'

Бош ҳакам: Олим Толибжонов

45'
90'
15'  Рустам Ашурматов
62'  Отабек Шукуров
75'  Достонбек Ҳамдамов (Дилшод Аҳмадалиев)
79'  Баҳодир Насимов
81'  Жавлон Иброҳимов (Сардор Азимов)
81'  Элдор Шомуродов (Шаҳзодбек Нурматов)
22'  Марат Бикмаев
68'  Марат Бикмаев (Артур Геворкян)
74'  Тимур Кападзе
74'  Олег Зотеев
78'  Бобурбек Юлдашев (Шерзод Файзиев)
88'  Сардор Мирзаев (Қувондиқ Рўзиев)
  • 90+3'
    ЎЙИН ТУГАДИ! "Локомотив" финалга йўл олди
  • 90+2'
    ЗАРБААААААААААААААА! Пенальтини Баҳодир Насимов амалга оширди, унинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди!
  • 90+1'
    Зотеев Аҳмадалиевни ўз жарима майдони ичида йиқитди, бош ҳакам пенальти белгилади
  • 90'
    Учрашувга 3 дақиқа қўшилди
  • 90'
    "Бунёдкор" мухлислари стадионда "Лушан замена" деб ҳайқиришмоқда
  • 88'
    Ўзгариш. "Локомотив". Сардор Мирзаев ўрнига Қувондиқ Рўзиев тушди
  • 86'
    ЗАРБААААА! Салим Мустафоевнинг кучли зарбасини ҳам Тўраев қайтарди!
  • 85'
    ЗАРБАААА! Артур Геворкяннинг кучли зарбасини Акбар Тўраев қайтарди!
  • 84'
    Булят жарима майдони ёнида Геворкянни йиқитди. Хавфли жарима тўпи
  • 81'
    Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Жавлон Иброҳимов ўрнига Сардорбек Азимов, Элдор Шомурдов ўрнига Шаҳзодбек Нурматов тушди
  • 79'
    Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Баҳодир Насимов
  • 78'
    Ўзгариш. "Локомотив". Бобур Йўлдошев ўрнига Шерзод Файзиев тушди
  • 77'
    Энди "Бунёдкор" финалга чиқиши учун 3та гол уриши керак бўлади
  • 75'
    Ўзгариш. "Бунёдкор". Достонбек Ҳамдамов ўрнига Дилшод Аҳмадалиев тушди
  • 74'
    Чап қанотдан Олег Зотеев тўпни жарима майдонига узатди, барчадан ўтиб кетган тўп Темур Кападзега келиб тушди, тажрибали футболчи яқин масофадан Акбар Тўраевни ожиз қолдирди - 0:1
  • 74'
    ГОООООООООООООООЛ! 0:1 Темур Кападзе!
  • 70'
    Насимов чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ унинг тўп узатиши жуда ноаниқ чиқди
  • 68'
    Ўзгариш. "Локомотив". Марат Бикмаев ўрнига Артур Геворкян тушмоқда
  • 67'
    ЗАРБА! Отабек Шукуровнинг кучли зарбасини Нестеров хотиржамлик билан эгаллаб олди
  • 67'
    Махарадзе Сатони йиқитди. Мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди
  • 66'
    Хавфли вазият! Шукуров-Шораҳмедов-Шомуродов комбинациясини Элдор зарба билан якунлади, бироз ноаниқ!
  • 65'
    ЗАРБАААААААААААА! Марат Бикмаев жарима майдони ичидан кучли зарба берди, Акбар Тўраев ўзини кўрсатди!
  • 62'
    Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Отабек Шукуров
  • 60'
    Хавфли вазият! Дастлаб ўнг қанотдан Шомуродов тўпни жарима майдонига узатди, кейин Комилов чапдан шу ишни амалга оширди, Элдор дарвозага зарба бера олмади
  • 58'
    Бикмаев жарима тўпини амалга оширди, бу сафар Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олди
  • 57'
    Вадим Абрамов учрашувни стадиондан туриб кузатиб бормоқда
  • 56'
    Акбар Тўраев ҳозир Темурхўжа Абдухолиқов билан тўп учун курашди ва тўпни шеригига узата олди
  • 54'
    Хавфли вазият! Мирзаевнинг пасидан сўнг Абдухолиқов зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, бироқ ҳакам бу вазиятда Темурхўжа ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини кўрсатди
  • 50'
    Махарадзе жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. Кахи майдонга қайтди ва ўйин давом этади
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+1'
    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
  • 41'
    Темур Кападзе чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва шерикларига узатди, тўп Акмал Шораҳмедовга тегиб қайтди, ҳакам пенальти йўқ деди
  • 38'
    "Локомотив"ни бу ҳисоб қониқтиради, шу боис асосан қарши ҳужумга ўтмоқда, мезбонлар эса кўп ҳам ҳужумга боришмаяпти
  • 35'
    Ўйин темпи у қадар юқори эмас
  • 31'
    ЗАРБАААААА! Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Сато Минори боши билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.
  • 27'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Алибоевнинг жарима майдонига узатган тўпини қайтаришда Акбар Тўраев хатога йўл қўйди, Бобур Йўлдошевнинг зарбаси ноаниқ кетди
  • 22'
    Огоҳлантириш. "Локомотив". Марат Бикмаев
  • 17'
    Ҳозирча меҳмонлар кўпроқ ҳужум қилишмоқда
  • 16'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бикмаев бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, Акбар Тўраевдан ўтиб кетган тўп Булятга тегиб сал қолса дарвозага кириб кетай деди.
  • 15'
    Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Рустам Ашурматов
  • 10'
    ЗАРБА! Бикмаев ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Темур Кападзе боши билан зарба берди, Акбар Тўраев ўз ўрнида
  • 8'
    ЗАРБААААААА! Шукуровнинг пасидан сўнг Насимов кучли зарба берди, Нестеров қийинчилик билан тўпни қайтарди!
  • 6'
    "Бунёдкор"нинг позицион ҳужуми Шомуродовнинг ноаниқ паси туфайли узилиб қолди
  • 5'
    Темур Кападзенинг жарима майдонига узатган тўпига Мирзаев зарба бера олмади, Булят тўпни қайтарди
  • 3'
    Отабек Шукуровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди
  • 2'
    Ўйинни меҳмонлар ҳужумкор бошланди. Чап қанотдан Зотеев олдинга ўтиб жарима майдонига тўп узатди, Акбар Тўраев ерлатиб берилган зарбани ушлаб қолди
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Бу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда "Локомотив" ўз уйида 1:0 ҳисобида ғалабага эришган эди. Эслатиб ўтамиз, финалда ушбу жуфтлик ғолиби Қаршининг "Насаф" клуби билан беллашади. Финал 30 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
  • Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 21.Сардорбек Азимов, 23.Шоҳрух Гадоев, 77.Виктор Карпенко
  • “Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
  • Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 13.Неманья Яничич, 22.Санжар Шоаҳмедов, 29.Қувондиқ Рўзиев, 37.Шерзод Файзиев, 71.Артур Геворкян
  • “Локомотив": 1.Игантий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (С), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев
  • Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
  • Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб ўйини доирасидаги "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика