UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  0 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  25 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  4 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0

Англия Суперкубоги

Арсенал

Алекс Окслейд-Чемберлен - 24'

Англия Суперкубоги. 1-тур

02/08/2015, 19:00

0
:
1
Тугади

Челси

Бош ҳакам: Энтони Тэйлор

45'
90'
24'  Алекс Окслейд-Чемберлен
66'  Тео Уолкотт (Оливье Жиру)
68'  Франсис Коклен
77'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Микель Артета)
82'  Начо Монреаль (Киран Гиббс)
46'  Лоик Реми (Радамель Фалькао)
54'  Рамирес (Оскар)
65'  Сесар Аспиликуэта
70'  Сесар Аспиликуэта (Курт Зума)
82'  Жон Терри (Виктор Мозес)
  • Бизни кузатиб борганлигингиз учун миннатдорчилик билдириб қоламиз. Кейинги баҳсларда ғойибона учрашгунча хайр! Соғ-саломат бўлишга мажбурсиз! "CA"дан узоқлашманг!
  • Ва ниҳоят ўйин якунланди! Қизиқарли кечган баҳсда "Арсенал" "Челси"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Англия Суперкубогини қўлга киритди. Ушбу ғалаба билан "канонирлар" мухлисларини табриклаб қоламиз.
  • 90+3'
    Хавфли вазияяяят.... Гибзз жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Куртуа бу ерда ўзини кўрсатди.
  • 90'
    Бош ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди.
  • 89'
    Бир дақиқа ичида икки маротаба Азарга нисбатан қўполлик ишлатишди.
  • 89'
    Иванович жарима зарбасидан ошириб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллаганди. Аммо, унинг бу ҳаракати самарасиз якунланди.
  • 88'
    Матич майдонда йиқилиб ётибди. Жамоалар футболчилари эса ўз муносабатларига ойдинлик киритиб олиш билан бандлар.
  • 86'
    Хавфли вазияяяятттт.... "Арсенал" футболчилари ҳисобни оширишлари мумкин эди. Аввалига Касорла, қайтган тўпни эса Рэмзи дарвозага йўллай олмади.
  • 83'
    Шуни қўшимча қилиб ўтишни истардикки, ушбу баҳсда мураббийлар 6 та ўзгаришни амалга оширишлари мумкин бўлади.
  • 82'
    "Арсенал"да эса Монреал ўрнига Гибзз майдонга тушди.
  • 82'
    "Челси"да яна ўзгариш. Терри ўрнига Мозес майдонда пайдо бўлди.
  • 81'
    "Челси" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Аввалига Оскарга, кейин эса Фалькаога омад етишмади...
  • 77'
    Венгерда иккинчи ўзгариш. Гол муаллифи Чемберлен майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Артета давом эттиради.
  • 75'
    Зарбааа! Кокленнинг берган зарбаси Террига тегиб Куртуанинг қўлларига бориб тушди.
  • 70'
    "Челси"да учинчи ўзгариш. Аспиликуэта ўрнига Курт Зума майдонга туширилди.
  • 69'
    Зарбаааа! Оскарнинг жаримадан берган зарбасини Чех қийинчилик билан қайтариб қолди.
  • 68'
    Энди Коклен огоҳлантирилди. Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб 1:1.
  • 66'
    Тео Уолкотт ўрнига Жиру майдонга тушди.
  • 65'
    Аспиликуэта Чемберлейнга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 63'
    Фалькаоооо... У ҳозир рақиб жарима майдончаси ичида Начо Монреаль билан тўқнашиб кетди. Аммо, ҳакам ушбу вазиятни "фол в нападения" дея ҳисоблади.
  • 61'
    Хавфли вазияяяяяттттт! Азааар! Ажойиб имконият юзага келганди ҳозир унда. Аммо, у тўпни юқорига қараб тепиб юборди...
  • 60'
    Фалькаога ажойиб тарзда тўп ошириб берилганди. Бироқ, колумбиялик футболчи тўпни тўхтатишда ўзидан узоқлаштириб юборди.
  • 54'
    Рамирес ўрнига Оскар майдонга туширилди
  • 51'
    Озил жамоадошини тушунмай қолди ҳозир. Акс ҳолда яна бир хавфли ҳужум гувоҳига айланардик.
  • 49'
    "Челси" олдинга ўтмоқда. Ҳа, "аристократлар"га гол керак!
  • 46'
    "Челси" таркибида Реми ўрнига Фалькао майдонга тушди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб ҳозирча 1:0. "Арсенал" фойдасига!
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берди.
  • 45'
    "Челси"нинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди. Тўп тўппа-тўғри Чехнинг қўлига бориб тушди.
  • 42'
    "Арсенал" футболчилари навбатдаги ҳужумни уюштиришди. Хавфли вазият юзага келганди ҳозир "Челси" дарвозаси олдида. Иванович "аристократлар" жонига оро кирди.
  • 40'
    Фабрегаснинг айлантириб берган айёрона зарбасини Чех эгаллаб олди.
  • 39'
    Зарбаааа! Рэмзининг берган зарбаси рақиб дарвозасининг ташқи томонига бориб тушди. Хавфли вазият юзага келганди. Сал қолишига сал қолди :)
  • 38'
    "Арсенал" ҳужум уюштирмоқда. "Челси" ҳимоячилари эса шошиб қолишмоқда.
  • 33'
    Рамирездан хавфли зарбаааа... Бироз ноаниқ. Чех барчасини назорат қилиб турганди.
  • 32'
    Виллиан чап қанотдан хавфли вазият яратишга уриниб кўрди. Бироқ, Косьелни ушбу ҳужумни бартараф этди.
  • 30'
    "Канонирлар" яна ҳужум уюштирмоқдалар. Яна ўнг қанотдан, яна Чемберлен орқали.
  • 26'
    Рэми ўйиндан ташқари ҳолатда.
  • 24'
    ГОООЛ! Алекс Окслейд-Чемберлен! Ўнг қанотдан кириб борган футболчи рақиб ҳимоячисини алдади ва жуда кучли зарба билан Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди!
  • 23'
    Хавфли вазияяяттт... ""Арсенал" футболчисининг жаримадан етказиб берган тўпини Уолкотт боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди. Аммо, Куртуа ўз ўрнида!
  • 19'
    Кейхиллни бурнида муаммолар бор шекилли. Тўқнашувда унга нимадир бўлди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
  • 17'
    "Арсенал" футболчилари қисқа паслар орқали "Челси" жарима майдони томон киришга ҳаракат қилмоқдалар. Бироқ, ҳимоячилар бунга имкон беришмаяпти.
  • 15'
    Ҳозирча тўп назорати "аристократлар" томонда. Венгер шогирдлари эса ҳимояланиш билан бандлар.
  • 11'
    Бурчакдан ошириб берилган тўпдан сўнг "Арсенал" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келганди. Бироқ, ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилган деб топди.
  • 8'
    "Арсенал" жарима майдончаси ичида Мертезакер Фабрегасга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Моуриньо эса ўз норозилигини билдирмоқда.
  • 6'
    Рамирес ва Касорла ўртасида кичик тўқнашув юзага келди.
  • 3'
    Матич чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга ҳаракат қилди. Бироқ, "канонирлар" ҳимоячиси бу вазиятда анча тартибли ҳаракат қилди.
  • Бошладик!
  • Жамоалар ўзларининг анъанавий либосларида майдонга тушганлар. "Арсенал" - оқ-қизил, "Челси" эса кўк рангли либосларда бугун ҳаракат қилади!
  • Еврофутбол мавсуми бошланмоқда дўстлар! Англия Суперкубоги баҳсини мен Азиз Тўхтамуродов сизлар билан бирга кузатиб бораман. Демак, кетиб қолиш йўғ-а?
  • Ҳа айтганча! Ушбу ўйинни aleziya.com сайти орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин!
  • Таҳминлар борми? Бугун ўйин қай тарзда якунланади? Кимнинг кўли баланд келаркин? Санчессиз "Арсенал"ми ёки Венгер устидан ғалаба қозонавериб зериккан Моуриньоними? Ўз фикрларингизни чат орқали ёзиб қолдиришингиз мумкин!
  • "Челси": 13.Тибо Куртуа, 2.Бранислав Иванович, 24.Гари Кэйхилл, 26.Жон Терри, 28.Сесар Аспиликуэта, 4.Франсеск Фабрегас, 7.Рамирес, 10.Эден Азар, 21.Неманья Матич, 22.Виллиан, 18.Лоик Реми. Захира ўйинчилари: 1.Асмир Бегович, 5.Курт Зума, 8.Оскар, 9.Радамель Фалькао, 11.Хуан Куадрадо, 12.Жон Оби Микел, 20.Виктор Мозес
  • Демак таркиблар билан танишинг: "Арсенал": 33. Петр Чех, 4.Пер Мертесакер, 6.Лоран Косьельни, 18.Начо Монреаль, 24.Эктор Бельерин, 11.Меcут Озил, 15.Алекс Окслейд-Чемберлен, 16. Аарон Рэмзи, 19.Санти Касорла, 26.Франсис Коклен, 14.Тео Уолкотт, Захира ўйинчилари: 2.Матье Дебюши, 3.Киран Гиббс, 5.Габриэл, 8.Микель Артета, 12.Оливье Жиру, 26.Эмилиано Мартинес, 45.Алекс Ивоби.
  • Ўйин бошланишига ярим соат вақт қолди!
  • Бошланғич таркиблар маълум! Чех асосий таркибда, Фалькао эса ҳозирча захирада қолдирилди!
  • Учрашув 2 август куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Англия Суперкубоги учун баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика