RU

Последние новости

12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  1 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  2 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   3 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  6 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  5 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9

Сервер Жепаров Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан: "Эртага барчаси тартибли бўлиши керак" Новости

Сервер Жепаров Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан: "Эртага барчаси тартибли бўлиши керак"

Эртага "CAFA Nation`s Cup-2023" финалида Ўзбекистон термаси Эронга қарши ҳаракат қилади.

Мазкур учрашув олдидан терма жамоамизнинг собиқ сардори Сервер Жепаровнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Табиийки, Ўзбекистондан ғалаба кутяпман. Мен доим ҳужумкор ва чиройли футбол тарафдориман. Йигитларга фақат ғалаба тилайман. Эронни ниманинг ҳисобига ютиш мумкин? Ҳимоя ва ҳужумдаги тартибли футбол эвазига. Эртага индивидуал маҳоратдан ташқари руҳий ва жисмоний ҳолат ҳам етарлича бўлиши керак. Барча яратилган вазиятлардан фойдаланиш зарур.

2012 йил тарихий ғалабани, албатта, яхши эслайман. Ўша учрашув бизга Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятни тақдим қилганди. Бакаевнинг голига келсак, плеймейкер сифатида айтишим мумкинки, яхши пасларим голга айланса хурсанд бўламан. Биз кучли рақиб майдонида ғалаба қозонган эдик. Нима бўлганда ҳам омад тилайман. Ғалаба қозониб халқимизни хурсанд қилиш насиб қилсин", - дейди Сервер Жепаров.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика