RU

Последние новости

23:02Италия — Албания. Таркиблар маълум  1 22:56Евро-2024. Испания пенальтидан гол уролмаган Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди  21 22:20"Ливерпуль" испан хавбеки учун деярли 60 миллион евро беришга тайёр  0 22:20Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади!  70 21:55"Нефтчи" - "Сурхон" учрашувида ғолиб аниқланмади  45 21:40Расман: "Атлетико" футболчиси Туркия клубига ўтди  1 20:41Ямал бир неча дақиқалардан сўнг Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш ўйинчига айланади  11 20:18"Арсенал" Онана учун 50 млн фунтдан ортиқ тўлаши мумкин  1 20:05Испания - Хорватия. Таркиблар эълон қилинди  2 20:02"Бунёдкор" ва "Пахтакор"нинг собиқ легионери Юрица Булят: "Хорватия яна мўъжиза кўрсата олади"  0 19:55Евро-2024. Швейцария илк турда Венгрияни ишончли ҳисобда енгди  6 19:40Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган жамоа билан ўйнайди  5 19:33"Қизилқум" - "Андижон". Кимлар асосий таркибда?  31 18:44Аргентина терма жамоасининг Копа Америка учун қайдномаси эълон қилинди  1 18:33Свиридов: "Футзалчиларимиз мухлислар кутаётганидан-да яхшироқ натижа кўрсата олишади"  1

Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди? Новости

Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?

Бугунги кунга келиб Туркияда тўп тепаётган легионерларимиз сони бир неча нафарни ташкил қилмоқда.

Отабек Шукуров, Азиз Турғунбоев, Ҳусниддин Алиқулов, Жаҳонгир Ўрозов жамоалари турли натижалар қайд этмоқда. Ўрозов ҳаракат қилаётган Арда Туран бошчилигидаги "Эюпспор" янги мавсумда Туркия Суперлигасида қатнашади. Ўзбекистонлик ҳимоячидан янги жамоасидаги илк мавсум таассуротлари ҳақида сўрадик. 

— "Эюпспор"даги фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, жамоа олдига юқори лигага йўлланма олиш вазифаси қўйилган эди. Биринчи ўринда мана шу қийин вазифа уддаланди. Чемпионликни қўлга киритдик. Жамоада яхши, жисмонан бақувват футболчилар жамланган. Бу ердаги илк кунимдан бошлаб жамоадагилар кўтаринки кайфиятда қарши олишди. Мослашишда ҳам деярли муаммога дуч келганим йўқ. 

— Арда Туран иймонли инсон, ўзи намоз ўқийди. Мураббий сифатида ҳам ҳурматга лойиқ. Жамоага келганимда чемпионат бошланиб бўлганди. Таркиб ҳам шаклланганди. Аксарият ҳолларда мураббийлар билан индивидуал ишладик. Мураббийлар штаби жуда катта, ҳар бири профессионал. Ўйин амалиётига келсак, жамоа олдида катта вазифа турганди. Бу вақт ичида жисмоний, тактик томонлама шуғулландим. Мураббийлар билан алоқаларимиз зўр. Кейинги йилдан ўйин амалиёти кўпроқ бўлади деб ўйлайман.


— Машғулотлар жараёнида катта фарқ кўрасиз. Ўйнамаганларга эртаси куни учрашув ташкил қилинади. Спорт формамизни ушлаб туриш учун имконият беришади. Асосан кубокда ва ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдим. Умуман олганда хотиржамман. Ҳаммаси яхши бўлади. 

— Таркибда озарбайжонлик Таскин деган футболчи кўпроқ ёрдам берди. У аввал Россияда тўп тепган. Тил борасида ундан кўмак олиб турдим. Марокашлик Адриен Регаттинни ҳам айтишим мумкин. Жанар Эркин аввал "Спартак"да тўп тепган. Улар ҳар томонлама ўрнак бўла олди. Ҳар бир машққа профессионал, сифатли муносабатда бўлади. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий европалик. 

— Ўзбек футболи даражаси ошганини Туркияда ҳам кўп гапиришмоқда, чунки хорижда футболчиларимиз кўпайди. Бу ерда Отабек Шукуров, Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Турғунбоевни яхши билишади. Туркияда Бахтиёр Зайнуддинов тўп тепмоқда. У ҳам ўзининг ёрдамини аягани йўқ. Керакли маслаҳатларни бериб турди. 


— Клубимизга ОТЖга чақирилганим ҳақида хат келди. Биринчи ўринда фақат Париж ҳақида ўйламоқдаман. Нима бўлишидан қатъий назар ўз устимда ишлаб Олимпиадага боришни ният қилганман. Бунинг учун ўзимни кўрсатишим керак. Мотивация катта. Олимпиадага чиқиш катта воқеа сифатида қабул қилинди. Охирида бироз омадимиз келмади. Парижда янада яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мухлислардан қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраб қоламан.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Комментарии

+1   
22 мая 17:24:33
Хашимов Хуршид
Манимча ҳали ўзи устида ишлашни давом эттириши кк, клубига ҳам адашмасам кўп ўйин амалиётга эга бўлмаган. ОТЖ чақирганлигига кесак манимча уни кўрик учун сўрашган бўса кк. Кападзе ЭНГ катта бош оғриғи 18 талик рўйхатни тузиб олиш, шунга уни ҳам синвб кўришмоқчи шекилли.
   
22 мая 17:19:24
Rasul M
Bundan chamasi 1oy oldin shu bola xaqida Tribuna.uz saytida maqola chiqandi...Unda boshqacha intervyu bergandi yodimda qolgan joyi esa bu yerda murabbiy ozini oyinchilariga koproq ishonch bildiradi desam xam boladi deb aytgandi...
Osha kuni shu saytda yozgandim ******da intervyusi chiqidi oqnglar deb negadir bu yerda unaqa gaplar aytilmagan menimcha sal ozgartrib kochirma qilingan
championat.asia
Яндекс.Метрика