RU

Последние новости

19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  0 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  4 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  1 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  3 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  6 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  4 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига "Ал Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам чақирилган эди.

Бироқ якуний паллада ҳамюртимизнинг Қозоғистон ва Россия билан ўйинларда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Эсингизда бўлса, Жалолиддин Машарипов сентябрь ойидаги Камерун ва Коста-Рика билан учрашувларни жароҳат сабаб ўтказиб юборганди. Барчасига аниқлик киритиш учун бугунги учрашувдан сўнг ярим ҳимоячига юзландик. 

- Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинларда майдонга тушмайсиз. Айни пайтдаги ҳолатингиз қандай? Батафсил изоҳ бера оласизми?

- Бу йиғинларга таклиф қилингандим. Лекин жароҳатдан қайтганимга 20 кундан ошди. Жисмоний тарафдан тўлиқ тайёр эмаслигим учун клубим руҳсат бермади. Умид қиламанки, навбатдаги йиғинларга тайёр бўламан. 

- Бугунги учрашувни майдон ташқарисидан кузатдингиз. Бунда таассуротлар доим бошқача бўлади. Қозоғистонга қарши ўйин ҳақида қандай хулосаларингиз бор?

- Ўйиндан аввал тахмин қилгандим. Қозоғистон биздан кучли бўлмаган. Лекин билмадим нима учун одамлар бунчалик ваҳима қилиб ташлашди. Камерун ва Коста-Рика билан ҳам бемалол ўйнай олишимизни аввалги интервьюда таъкидлагандим. Кейинги рақибимиз Россия. Таркибида ёшлар кўп экан. Ютса бўладиган жамоа. Ортиқча ваҳимага ўрин йўқ. 

- Ижобий натижалар фақат ўртоқлик ўйини фонида шундай кўриняптими? Расмий учрашувларда терма жамоамиз ўзгариб қолмайдими?

- Барчаси ўртоқлик баҳсларидан бошланади. Расмий турнирларда ҳам шундай ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Жорий йилги Суперлигани кузатдингизми? 

- Эсингизда бўлса, йил бошида айтгандим. "Насаф" ҳар йили шов-шув қилади, аммо якунда барибир 2-3 ўринни олади. Кубокни назарда тутмаганман. Шундай бўлиб чиқди. Охиригача чемпионликка курашиб келишди. Охири "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритди. 

- "Пахтакор"нинг чемпионлиги ғолиблик руҳияти билан боғлиқми?

- "Пахтакор" барқарор ўйин кўрсатади. Гарчи кубокда "Навбаҳор"га, уйда "Насаф"га ютқазган бўлсада, чемпионатда муҳим баҳсларда ютишни билади. 

- Суперлигадаги интрига ниманинг ҳисобига юзага келди, деб ўйлайсиз?

- Фикримча, "Пахтакор"нинг бироз кучсизлангани билан боғлиқ. Олдингидан пасайган. "Насаф" "Пахтакор"нинг даражасига чиққани йўқ. "Пахтакор" уларнинг даражасига тушди. 

- Клубингиздаги фаолиятингиз қандай кетяпти?

- Ҳаммаси аъло даражада. Руди Гарсия билан ишлаяпмиз. Жаҳон чемпионатидан кейин чемпионат яна бошланади. 

- Қатардаги мундиалда кимга мухлислик қиласиз?

- Ёшлигимдан Бразилияга мухлисман. 

- Осиё терма жамоаларининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Дейлик Саудия Арабистонини?

- Саудия Арабистони қийин гуруҳга тушган. Улар мағлубиятга учраса ҳам чиройли футбол кўрсатади, деб ўйлайман. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика