18 apr 01:16
News

Жонатан: "Маццари менга ишонч билдирди"

"Интер" ҳимоячиси Жонатан жамоа бош мураббийи Вальтер Маццаридан жуда ҳам миннатдор эканлигини айтиб ўтди.

Италия кубоги ярим финалидаги ўйинида "Рома" дарвозасига гол киритганимга бир йил тўлди. Бу жуда ҳам ёқимли онлар эди. Мен билгандим, бу гол туфайли "Интер" мухлисларига ҳақиқий Жонатан ким эканлигини кўрсатиб қўймоқчидим. Мен ўша ўйин ва голни кечагидек эслайман. Мен Маццаридан жуда ҳам миннатдорман ва қарздорман. У менга ишонч билдирди ва ўз ўйинимни кўрсатишимга имкон яратиб берди. Мен ҳимояда аниқ бир футболчини ёпишим керак. Қолганида эса хоҳлаганимдек ўйнаб, ҳужумларда иштирок этишим мумкин. Голлар уриш ва голга ассистентлик ҳам қилишим мумкин.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook