04 aug 16:46
News

Жеррард "Ливерпуль"нинг янги футболчилари топ-4га киришга ёрдам беради деб умид қилади

"Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард клубга янги келиб қўшилган футболчилар жамоанинг бу мавсумда кучли тўртликка киришига ёрдам беришидан умидвор.
Мавсумлар оралиғидаги ушбу танаффусда "Энфилд"га Симон Миньоле, Коло Туре, Яго Аспас ва Луис Альберто каби футболчилар келиб қўшилди. Жеррард ушбу футболчилар "Ливерпуль"ни янада кучайтирди деб ҳисоблайди.

"Мавсум якунида кучли тўртликдан ўрин олиш, бизнинг мақсадимиз бўлмоғи лозим. Мен бу натижага жамоа билан кўп марта эришганман. Бизнинг ўрнимиз кучли тўртликда".

"Аспас бир неча сеҳрли хунарлари бор йигит экан. У жамоани кучайтириши аниқ. У жуда ёш бўлишига қарамай унинг иқтидорига ўзингиз гувоҳ бўласиз".

"Туре "Олимпиакос"га қарши ўйинда ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Миньоле эса дарвозамиз даҳлсизлигини таъминлади. Луис Альберто эса келажакни ўйлаб қилинган ҳарид. "Энфилд"да ўтказган ҳар дақиқаси унинг учун катта тажриба бўлади.

"Барча янги футболчилар жамоага яхши мослашиб кетишмоқда. Умид қиламанки яқин орада яна бир неча янги футболчилар жамоамизга қўшилади", дея футболчи сўзларидан Sky Sports иқтибос келтирмоқда.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook