UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Эртага "Бунёдкор" оловранг, "Ал Аҳли" оқ либосда ўйнайди0 20:23“Металлург” Туркия йиғинини якунлади0 20:22Пол Скоулз: "Челси" ва МЮ айни пайтда Англиянинг энг кучли клублари"3 20:15"Ал Таавон" - "Локомотив". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ43 20:02Бартомеу: "Луис Энрике билан шартномани узайтиришни хоҳлаймиз"3 19:42"Шальке-04" Евгений Коноплянкани "Севилья"дан сотиб олмоқчи0 19:22Поль Погба: "Жамоага максимум ёрдам беришга интиламан"3 19:01Миралем Пьянич "Порту"га қарши ўйнамаслиги мумкин0 18:45Футболчилар ижтимоий тармоқларда23 18:35ОЧЛ-2017. "Истиқлол Хузистон" - "Ал Фатеҳ" 1:09 18:19Olamsport: Истомин рейтингда кўтарилди, қиличбозларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетмоқдалар0 18:15Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда”33 18:14Мата: "Мавсумдаги иккинчи совринни қўлга киритиб, ЕЛнинг кейинги босқичига йўл оламиз деган умиддаман"7 18:11ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бухоро" - "Сўғдиёна" - 2:18 17:45Бакка Хитой клуби таклифини рад этди1

28 ноя 10:02
Янгиликлар

ЖЧ-2014 очилиш ўйинини қабул қиладиган стадион қисман вайронага айланди

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати учун қурилаётган Сан-Паулу шаҳридаги «Арена де Коринтианс» футбол стадионининг бир қисми 27 ноябрь куни қулади.
Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлган. Фалокат тушлик вақтида – стадионда одам кам бўлган бир фурсатда содир бўлган, дея қайд этмоқда агентлик. Бошқа жабрланувчилар тўғрисида маълумот йўқ.

AP’нинг маҳаллий телеканалларга асосланиб хабар беришича, стадионнинг шарқий тарафидаги трибуналар бузилиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, қулаш металл конструкцияларнинг юқори қисмига (стадион томига) қурилиш кранининг ағдарилиши натижасида рўй берган.

Сан-Паулудаги стадион, ЖЧ-2014нинг бошқа майдонлари каби, 2013 йил декабрида фойдаланишга топширилиши керак эди. Дастлабки режа бўйича, ушбу стадион 2013 йилнинг июль ойида бўлиб ўтган Конфедерациялар Кубоги баҳсларига ҳам мезбонлик қилиши керак эди, бироқ молиялаштиришдаги узилишлар сабаб қурилиш ишлари чўзилиб кетган эди. Юз берган ҳодиса қурилишни якунлаш бўйича янги саналарга таъсир қиладими-йўқми, бу ҳақда маълумот берилмаган.

«Арена де Коринтианс» (ФИФА бу стадионни «Арена де Сан-Паулу» деб атайди) ЖЧ-2014нинг очилиш ўйини, ярим финал босқичидаги битта учрашув ва бошқа баҳсларни қабул қилиши режалаштирилган эди.

Бу Бразилиянинг жаҳон чемпионатини қабул қилиши режалаштирилган стадионларида рўй бераётган илк фавқулодда ҳолат эмас. 2013 йилнинг майида Сальвадор шаҳридаги «Фонте Нова» стадионининг томи кучли ёмғир ёғиши натижасида қулаган эди.

Бразилиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик аҳолининг норозилик намойишлари фонида давом этмоқда – кўпчилик, мамлакатда жиддий ижтимоий муаммолар бўлишига қарамай, ҳукуматнинг йирик спорт мусобақаларини ташкил этишга катта харажатлар қилаётганидан норози бўлмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 75
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: