UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Жанубий Корея Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Жанубий Корея

Жаҳон чемпионати "H" гуруҳи вакили Жанубий Корея ҳақида тўхталиб ўтамиз.


Корея терма жамоаси Осиёнинг энг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади. Жанубий Корея ўз тарихида илк бор 1954 йилда Швейцарияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Биринчи чемпионатда Корея барча ўйинда мағлубиятга учраб, ўз юртига қайтишга мажбур бўлган. Шундан кейин жамоа 32 йил мобайнида энг йирик мусобақада иштирок этмай келди. Бу давр мобайнида Корея бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Жамоа Осиёда ҳақиқий етакчига айланди. Осиё минтақасидан энг кўп жаҳон чемпионатларида қатнашган жамоа айнан Жанубий Корея ҳисобланади. Кореяликлар 1986 йилдан буён узлуксиз мундиал иштирокчисига айланиб келишмоқда. Бу борада улар анча тажрибали жамоа саналишади.
2002 йилги мундиал айнан Жанубий Корея ва Япония ўтказилган эди. Шу мусобақада Корея ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган. Улар ярим финал босқичигача етиб боришган. Ярим финалгача Испания ва Италия каби жамоаларни мағлуб этилишида "ҳакамлар"нинг хизматлари беқиёс бўлганлиги аниқ.
Кейинги Германия бўлиб ўтган чемпионатда Корея гуруҳ босқичида қолиб кетганди. ЖАРдаги чемпионатда эса улар нисбатан яхши натижага эришишди. Жамоа гуруҳ босқичини муваффақиятли тугатиб, нимчорак финалга йўл олишганди. Лекин уларга Уругвай қаршилигини енгиш насиб этмаган ва ЖАРдаги юришларини 1/8 босқичида тўхтатишга тўғри келган.


Жанубий Корея учун Бразилиядаги мундиал тўққизинчиси ҳисобланади.
Улар шу кунгача мундиалда жами 24 ўйин ўтказишган. Шуларнинг 4 тасида ғалаба қозонишган, 7 ўйинда дуранг қайд этилган ва 13 баҳсда имконият бой берилган. Тўплар нисбати: 22-53.

Жанубий Корея таркибида бир қатор Европанинг кучли чемпионатларида ҳаракат қилаётган футболчилар бор. Сон Хин Мин, Гу Чжа Чхоль, Ки Сон Ен, Ли Чун Юн каби тажрибали ўйинчилар мавжуд.

Жанубий Корея ушбу гуруҳдаги рақиблари билан плэй-оффга чиқиш учун кураш олиб боради.



Жанубий Корея терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил
: 1948

Минтақаси
: ОФК

Бош мураббий
: Хон Мён Бо

Жамоа сардори
: Квак Тхе Хви

Энг кўп ўйнаган футболчи
: Хон Мён Бо (136 ўйин)

Энг яхши тўпурар
: Чха Бом Гин (55 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 54

Илк ўйин
: Жанубий Корея - Мексика 5:3 (1948 йил)

Энг йирик ғалабаси
: Жанубий Корея - Непал 16:0 (2003 йил)

Энг йирик мағлубияти
: Швеция - Жанубий Корея 12:0 (1948 йил)

Эришган ютуқлари
:
Осиё чемпиони: (1956, 1960)



Жанубий Корея терма жамоасининг якуний таркиби:

Дарвозабонлар
: Чон Сон Рен («Самсунг Блювингс»), Ким Сын Гю («Ульсан Хендай»), Ли Бом Ен («Пусан Парк»)

Ҳимоячилар
: Хон Чжин Хо («Аугсбург»), Хван Сок Хо («Санфречче Хиросима»), Ким Чхан Су («Касива Рейсол»), Ким Чжин Су («Албирекс Ниигата»), Ким Юн Гвон («Гуанчжоу Эвергранд»), Квак Тхэ Хви («Аль-Хилаль»), Ли Юн («Ульсан Хендай»), Юн Сук Ен («Куинз Парк Рейнджерс»)

Ярим ҳимоячилар: Ха Дэ Сун («Бэйцзин Гоань»), Ан Гук Ен («Касива Рейсол»), Ким Бо Ген («Кардифф»), Ли Чун Юн («Болтон»), Пак Чжон Ву («Гуанчжоу Эвергранд»), Сон Хин Мин («Байер»), Чжи Дон Вон («Аугсбург»), Ки Сон Ен («Сандерленд»)

Ҳужумчилар
: Ким Шин Вук («Ульсан Хендай»), Гу Чжа Чхоль («Майнц»), Ли Ген Хо («Санджу Санму»), Пак Чу Юн («Уотфорд»).

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика