UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   2 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Уругвай Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Уругвай

Жаҳон чемпионати "D" гуруҳи вакили Уругвай терма жамоаси билан қисқача таништириб ўтамиз.

Бу терма жамоа Жаҳон чемпионатлари тарихида анчагина бой тажрибага эга ҳисобланишади. Уругвай мундиалда қай тарзда ўйнаш кераклигини жуда яхши ўзлаштирган терма жамоалардан саналади. Айнан ушбу ўлка вакиллари икки бор Жаҳонда тенгсиз блишга муяссар бўлишгани ҳам бежизга эмас. Шунингдек, Уругвай 15 карра Америка чемпиони номига сазовор бўлган ягона жамоа. Уругвай икки бор олимпияда ғолиблигини ҳам қўлга киритишган.
Бу терма жамоанинг зафарли юришлари 1920-1950 йилларга тўғри келади. Айнан шу давр мобайнида Уругвай кетма-кет икки бор Олимпияда ўйинлари ғолбига айланишган ва Жаҳон чемпионлигини ҳам нишонлашга эришишган.



Уругвай дунёдаги илк бор терма жамоалар миқиёсидаги барча йирик мусобақаларда ғалаба қозонган жамоа ҳисобланади. Улар ўз минтақаларининг бир неча карра чемпиони, Жаҳон чемпиони ва Олимпия чемпиони номига сазовор бўлишган.

Терма жамоаси сафида энг кўп ўйнаган футбол бу Диего Форлан. Ушбу чарт тўп устаси Уругвай футболининг ёрқин футболчиларидан бири ҳисобланади. Диего Форлан терма жамоа либосида жами 104 ўйинда майдонга тушган. Уругвайнинг ҳозирги даврининг энг кучли футболчиси сифатида қаралаётган Луис Суарез эса қисқа муддат ичида терма жамоа таркибида энг кўп гол киритган футболчига айланиб олди. Унинг ҳисобида ҳозирча 38 гол мавжуд ва Суарез бу кўрсаткични ҳали яна давом эттириши имкониятига эга.



Оскар Табарес қўли остида ҳаракат қилаётган Уругвай сўнгги пайтларда ўз натижаларини ижобий томонга ўзгаритиришга эршишмоқда. Ушбу мутахассис жамоани 2006 йилдан буён бошқариб келмоқда. Айнан Табарес жамоани авлодлар алмашуви даврини амалга оширди ва ҳозирда анча шаклланиб қолган жамоани мундиалда муносиб иштирок этишини таъминлаш мақсадида меҳнат қилмоқда.



Уругвай терма жамоасининг ҳозирги таркибига назар ташлайдиган бўлсак, кўзимиз бир қатор етакчи ижрочиларга тушиши аниқ. Жамоа юлдузи бу Луис Суарез. "Ливерпуль" снайпери айни пайтда жароҳатини даволаш билан банд ва унинг сафга қайтиши учинчи турга келиб амалга ошиши кутилмоқда. Ҳужум чизиғида яна Диего Форлан ва Эдисон Кавани  сингари таниқли номлар мавжуд. Ушбу “трио” билан Уругвай исталган рақибни безовта қила олади. Оскар Табарес жамоаси “ўлим” гуруҳидан жой олишган. Бу гуруҳга шунингдек, Италия, Англия ва Коста-Рика каби жамоалар бор. Асосий кураш албатта Италия, Англия ва Уругвай ўртасида кечиши аниқ. Уругвай ўзининг бу таркиби билан юқорида тилга олинган иккала гранд жамоага етарлича ташвиш туғдира олади.  Бу “трио” ичидан Уругвайни асло аутсайдер деб бўлмайди. “D” гуруҳи бир-биридан қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтиши аниқ. Табарес жамоасини ўтган Жаҳон чемпионатининг ярим финалига қадар етиб борганди. Бу сафар эса улар қандай натижа қайд эта олишлари кўпчилик учун қизиқ бўлиши табиий. 



Уругвайда барча чизиқлар тажрибали футболчилар билан беркитилган. Дарвозада Муслера турса, ҳимояда “Атлетико”нинг ишончли қўрғони Диего Годин етакчилик қилади. Ярим ҳимояда Аревало Риос ва Вальтер Гаргано бошчилик қилишади. Ҳужумда эса кучли “трио” – Форлан-Кавани-Суарез бор. Бу уччовлон керакли пайтда бир-бирини алмаштириб ўйнашлари мумкин.



Уругвай терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1901

Минтақаси: Америка

Бош мураббий: Оскар Табарес

Жамоа сардори: Диего Лугано

Энг кўп ўйнаган футболчи: Диего Форлан (104 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Луис Суарез (38)

Илк ўйин
: Уругвай - Аргентина 2:3

Энг йирик ғалаба
: Уругвай - Боливия 9:0 (1927)

Энг йирик мағлубият: Уругвай - Аргентина 0:6 (1902)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 6

Эришган ютуқлари:

Жаҳон чемпиони
: 2 марта (1930, 1950)

Америка кубоги соҳиби: 15 карра чемпион (1916, 1917, 1920, 1923, 1924, 1926, 1935, 1942, 1956, 1959, 1967, 1983, 1987, 1995, 2011)

Олимпиада ғолиби: 2 карра чемпион (1924, 1928)


Уругвай терма жамоасининг якуний таркиби:

Дарвозабонлар
: Фернандо Муслера («Галатасарай», Турция), Мартин Сильва («Васко да Гама», Бразилия), Родриго Муньос («Либертад», Парагвай).

Ҳимоячилар: Диего Лугано («Вест Бромвич», Англия), Диего Годин, Хосе Мария Хименес (иккаласи – «Атлетико», Испания), Мартин Касерес («Ювентус», Италия), Макси Перейра («Бенфика», Португалия), Хорхе Фусиле («Порту», Португалия), Себастьян Коатес («Насьональ», Уругвай).

Ярим ҳимоячилар: Эхидио Аревало Риос («Морелия», Мексика), Вальтер Гаргано («Парма», Италия), Диего Перес («Болонья», Италия), Альваро Гонсалес («Лацио», Италия), Альваро Перейра («Сан Паулу», Бразилия), Кристиан Родригес («Атлетико», Испания), Гастон Рамирес («Саутгемптон», Англия), Николас Лодейро («Ботафого», Бразилия).

Ҳужумчилар: Луис Суарес («Ливерпуль», Англия), Эдинсон Кавани («Пари Сен-Жермен», Франция), Диего Форлан («Сересо Осака», Япония), Кристиан Стуани («Эспаньол», Испания), Абель Эрнандес («Палермо», Италия).


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика