Latest news

30 may 16:43
News

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Кот-д`Ивуар

Жаҳон чемпионати "С" гуруҳи вакили Кот-д`Ивуар жамоаси билан таништириб ўтамиз.
Бу терма жамоаси сўнгги йилларда Африканинг энг кучли жамоалари қаторида тилга олиниб келмоқда. Бу бежизга эмас албатта. Ушбу мамлакат футболи оҳирги йилларда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Агар Кот-д`Ивуар жамоасининг узоқ тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу терма жамоа ўзининг илк катта ғалабасини 1992 йилга келиб қўлга киритади. Сенегалда бўлиб ўтган Африка миллатлар кубогида чемпионликни қўлга киритади. Улар финалда Гана билан ўйинда "лотореялар" баҳсида зафар қучишади. Ушбу ғалабадан сўнг, Кот-д`Ивуар термаси 1994 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида фаворитлар сифатида иштирок этишади. Лекин ўшанда Нигерия терма жамоаси Кот-д`Ивуарни ортда қолдириб кетади ва якунда Жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолади. Кейинги иккита мундиални ҳам улар томошабин сифатида кузатишга мажбур бўлишади.



Кот-д`Ивуар терма жамоасининг омадли йиллари 2006 йилга келиб яна бошланади. Айнан ўша йили Дидье Дрогба етакчилигидаги Кот-д`Ивуар Германия бўлиб ўтган мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Лекин уларга қуръада омад кулиб боқмайди ва улар мундиалдаги илк иштирокларини "ўлим" гуруҳида бошлашга мажбур бўлишади. Гарча жамоа гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган бўлсада, ўшанда африкаликлар ўз ўйинлари билан кўплаб футбол ишқибозларини қалбидан жой олишади.

Кот-д`Ивуарнинг Жаҳон чемпионатларидаги илк голини Дидье Дрогба Аргентина терма жамоаси дарвозасига киритади. Шундан сўнг Голландия билан бўлган ўйинда ҳам Кот-д`Ивуар муносиб ҳаракат қилади ва якунда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, гуруҳдан чиқиш имкониятини қўлдан бой беради. Гуруҳ босқичи сўнгги турида Сербия билан баҳс бойлаган Кот-д`Ивуар 3:2 ҳисобида рақибини мағлуб этиб, мундиал тарихидаги ўзининг илк ғалабасини нишонлашга мувофақ бўлишади.



Шуни қўшимча қилиб айтиб ўтиш мумкинки, 2006 йилги мундиалда Кот-д`Ивуар сафидан ўрин олган барча футболчилар легионер мақомига эга бўлишади ва ички чемпионатдан ҳеч ким тўп тепмайди. Бу ўзига хос рекорд ҳисобланади.

Германия бўлиб ўтган мундиал Кот-д`Ивуарлик футбол мухлислари ўз жамоалари ўйини катта олқишлар билан қабул қилишади ва ўз мамлакатларига уарни катта байрам қилиб кутиб олишади. Айнан ўша йили ушбу терма жамоанинг дунё бўйлаб кўп минг сонли мухлислари пайдо бўлган ва бутун дунё шундай терма жамоа борлигидан хабар топгани ҳам ҳақиқат.



Терма жамоаниниг бундай натижа ва янги поғонага чиқишида Дидье Дрогба, Зокора, Яя Туре, Абул Қадир Кейта, Жиль Япи Япо, Аруна Коне, Аруна Диндан, Бакари Коне, Эмерсе Фаэ, Коло Туре, Эммануэль Эбуе каби футболчиларнинг хизматлари беқиёс бўлган.

Шундан сўнг Кот-д`Ивуар кейинги ЖАРда бўлиб ўтган мундиалнинг финал босқичида ҳам иштирок этишга мувофақ бўлди. Лекин улар яна агуруҳ босқичидан нарига ўта олишмади. Лекин шуни яна такрорлаш керакки, ўша мундиалда ҳам Кот-д`Ивуар яна "ўлим" гуруҳидан жой олганди. Португалия, Бразилия ва КХДР жамоалари билан бир гуруҳдан жой олади ва гуруҳни яна учинчи ўрин билан тугатишга мажбур бўлишади.



Ўшанда Кот-д`Ивуар фақтгина Бразилияга имкониятни бой беради, қолган икки ўйиннинг бирида Португалия билан дуранг ва КХДРни мағлуб этишади.

Бу терма жамоанинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйинлари ва натижалари мақтовга лойиқ. Бу сафар ҳам жамоа Бразилияда бўладиган мундиал чиптасига эга чиқди. Кот-д`Ивуар кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бу жамоа учун янги рекорд ҳисобланади.

Кот-д`Ивуар ҳозиргача Жаҳон чемпионатларида олтита ўйин ўтказган ва шуларнинг иккитасида ғалаба қозонган. Қолган учта баҳсда мағлубият аламини тортиб кўрган бўлса, яна бир ўйинда дуранг қайд этган. Тўплар нисбати: 9-9.



Кот-д`Ивуар терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил:
1960

Бош мураббий: Сабри Лямуши (Франция)

Жамоа сардори: Дидье Дрогба

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Зокора (118 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Дидье Дрогба (63)

илк ўйини: Кот-д`Ивуар - Дагомея 3:2 (1960 йил)

Энг йирик ғалабаси: Кот-д`Ивуар - Мадагаскар 6:0 (2001 йил)

Энг йирик мағлубияти: Кот-д`Ивуар - Гана 2:6 (1971 йил)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 17

Эришган ютуқлари:

Африка Миллатлари кубоги соҳиби: (1992)



Кот-д`Ивуарнинг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар: Барри («Локерен»), Гбохуо («Севе Спорт»), Сайуба («Стабек»), Сангаре («Асек Мимозас»).

Ҳимоячилар: Акпа («Валансьен»), Орье («Тулуза»), Бока («Штутгарт»), Диаррассуба («Чайкюр Ризеспор»), Жа Жеже («Марсель»), Коло Туре («Ливерпуль»), Зокора (клубсиз), Бамба («Трабзонспор»), Ангуа («Валансьен»).

Ярим ҳимоячилар: Ди («Базель»), Диоманд («Сент-Этьен»), Тиоте («Ньюкасл»), Яя Туре («МанСити»), Я Конан («Ганновер»), Жакпа («Айнтрахт» Ф), Градель («Сент-Этьен»).

Ҳужумчилар: Болли («Фортуна» Д), Бони («Суонси»), Дрогба («Галатасарой»), Думбия (ЦСКА), Калу («Лилль»), Сио («Базель»), Жервиньо («Рома»), Траоре («Эвертон»).


Шаҳбоз Беғамов.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook