04 jul 08:25
News

ЖЧ-2013. Яна иккита Осиё вакили чорак финалда!

Туркиядаги ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида 1/8 финал ўйинлари якунига етди.

Ушбу босқичнинг сўнгги икки ўйинида Осиё қитъаси вакиллари рақибларини енгиб чорак финалга чиқишди.

Жанубий Корея пенальтилар сериясида Колумбияни таслим қилган бўлса, Ироқ эса Парагвай устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Энди чорак финалда ўтган йилги Осиё чемпионати финалчилари Ироқ ва Жанубий Корея яна тўқнаш келишади.

Ироқ U-20 – Парагвай U-20 1:0 (0:0, 0:0, 1:0) 
3 июль, «Оқдениз Университеси» 
Гол:
1:0 – 95 Шукор. 
Ироқ U-20 – Хамид, Рубат, Аттийя, Аднан, Надим, Камиль (Хантош, 109), Саиф, Тариқ, Абдул-Хуссайн (Дургам, 46), Шукан (Шукор, 60), Муҳаннад. 
Парагвай U-20 – Морель, Бальбуэна (Монтенегро, 59), Алонсо, Паредес, Перес, Пирис (Домингес, 96), Рамирес, Альмирон (Хименес, 74), Мареко, Гонсалес, Санабрия.
Огоҳлантиришлар: Санабрия (70), Алонсо (85), Шукор (95), Паредес (100), Муҳаннад (115).
Четлатиш: Санабрия (80).

Колумбия U-20 – Жанубий Корея U-20 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 7:8 
3 июль, «Хуссайн Авни Акер» 
Голлар:
0:1 – 16 Сон Чжу Хун, 1:1 – 90 Кинтеро. 
Колумбия U-20 – Бонилья, Корреа, Баланта, Вергара, Агиляр, Кинтеро, Леудо (Мена, 59), Паломеке (Борха, 71), Перес, Кордоба, Мохика (Переа, 82).
Южная Корея U-20 – Ли Чхан Гин, Сон Чжу Хун, Ву Чжу Сун, Ен Чже Мин, Ким Сун Ву, Хан Сун Гю, Квон Чхан Хун (Ли Гван Хун, 82), Шим Сан Мин, Кан Сан Ву, Ким Ен Хван, Ким Хен (Чжо Сук Чжа, 75). 
Огоҳлантиришлар: Вергара (23), Ким Ен Хван (56), Ли Чхан Гин (70).

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook