UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Франция чемпионати. “Монако” “Генгам”дан устун келди0 23:31Испания чемпионати. “Севиля” иродали ғалабага эришди1 23:05"Олмалиқ": Жамоа раҳбарияти билан учрашув1 22:22Olamsport: Истомин Дубайда дунёнинг 1138-ракеткасини мағлуб этди, велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида ва бошқа хабарлар3 22:17"Обод": "Қайрат" ўринбосарлари мағлуб этилди5 22:15"Сўғдиёна": Эшбўтаев ва Қулматов келди, Абдураҳмонов ва Клецков кетди7 22:11Сейду Кейта "Ал Жайиш"га ғалаба келтирди8 22:00Англия. «Челси» «Суонси»ни мағлуб этди ва бошқа ўйинлар30 21:44Германия. «Бавария» «Гамбург»га атига 8та гол урди25 21:10"Локомотив": Журналистлар диққатига!9 21:07Рональд Куман "Эвертон" билан шартномани узайтирмади7 21:00UFC: Нурмагомедов - Фергюсон интервью вақтида бир-бирларига нима деб таҳдид қилишди?12 20:43"Реал" ёзда МЛС терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин3 20:18Дани Алвеш "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин3 19:54"Лион" Толиссо трансферидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи1

30 ноя 07:43
Янгиликлар

ЖЧ-2006 финали ҳаками: «Зиданга қизил кўрсатганимда у мен учун оддий ўйинчи эди»

ЖЧ-2006 финал учрашуви ҳисобланган Франция – Италия ўйинида ишлаган аргентиналик ҳакам Орасио Элисондо французлар сардори Зинедин Зиданни четлатиш ҳақидаги қарорни қандай қабул қилгани ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
«Албатта, матбуотдаги чиқишлар туфайли ўша қарорим қанчалик муҳим қарорни қабул қилганимни кейинчалик тушундим. Аммо Зиданга қизил кўрсатган вақтда буни сезмагандим. У мен учун жамоанинг оддий ўйинчиси эди.

Матерацци йиқилганида тўп бошқа томонда эди, мен табиийки ўша томонга қараб югураётгандим. Тўп Матерацци ётган ярим майдон томон ўтганида буни кўрдим.

Матерацци турмасди. Унинг туришини кутмоқчи бўлдим. Аммо туравермагач ўйинни тўхтатдим. Ўзимнинг биринчи ёрдамчимдан (Дарио Гарсию) сўрадим: «Дарио, ниманидир кўрдингми? Нимага у майдонда ётибди?». У менга ҳеч нимани кўрмаганини маълум қилди. Кейин иккинчи қанот ҳакамига (Родольфо Отеро) мурожаат қилдим, аммо у ҳам ҳеч нима кўрмаганини айтди.

Захира ҳаками Луис Медина Кантальехо наушник орқали барчасини айтиб берди: «Орасио, мен кўрдим. Зидан Матераццини кўкрагига боши билан кучли зарба берди».

Кантальеходан нима учун Зидан унга зарба берганини, Матерацци бунгача қандайдир ҳаракат қилдими деб сўрадим. У фақат Зиданнинг зарбасини кўрганини маълум қилди.

«Қандай қарор қабул қилиш керак?» деб ўйладим. Зидан ёнимда тинчгина турарди. Мен бу вазиятни кўрмаганимни барча биларди, шу боис дарҳол унга қизил карточка кўрсата олмасдим.

Қанот ҳаками ёнига бориб: «Дарио, эътиборлироқ бўл» дедим. Ўзимга эса: «10 дақиқа қолди янада эътиборли бўл» дедим.

Сўнгра Зиданни ёнига келиб унга қизил карточка кўрсатдим. Ўшанда ҳакамларга наушниклар энди пайдо бўлганди. Агар бош ҳакам қанотдаги ёрдамчисини ёнига борса ниманидир сўрашини барча билади.

Дарио ҳеч нимани кўрмаганини билардим. Ўша вақтда уни ёнига боришим қарор чиқаришдаги муҳим омиллардан бири эди», – дейди Элисондо.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 81
Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё... 71
ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди
20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ... 55
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: