Latest news

00:05Франк Рибери: "Бавария" Европадаги энг сўнгги жамоам бўлади"6 00:05Франк Рибери: "Бавария" точно будет моим последним клубом в Европе"0 23:42Венгер: "Арсенал" Санчес ва Озилга янги шартнома таклиф қилади"4 23:30Olamsport: Шаҳрам Ғиёсовнинг орзуси ушалди, боксчиларимиз Ригадаги турнирда ва бошқа хабарлар1 23:11"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар14 23:04Европа Лигаси. Учта гуруҳда ўйинлар якунланди20 22:39Филипе Луис сафдан чиқди7 22:22Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сонини 48 тага ошириш турнир муддатига таъсир қилмайди"16 22:22Джанни Инфантино: "Расширение числа участников ЧМ до 48 не повлияет на сроки турнира"0 22:06Эрик Байи октябрь ойидан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушади6 22:02"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади0 21:50«Челси»да Санчес борасида таклиф тайёрлашмоқда6 21:50В «Челси» готовят предложение по Санчесу0 21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"51 21:25Неймар: «Я уважаю Роналду, но „Золотой мяч“ должен получить Месси»0

27 oct 21:07
News

Жамшид Болтабоев: «Орзуим - «Манчестер Юнайтед» сафида тўп суриш»

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг истеъдодли футболчиларидан бири, ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев Хорватияга қарши ўйинда ғалаба тўпи муаллифи бўлган эди.
28 октябрь куни Гондурасга қарши нимчорак финал ўйини олдидан иқтидорли ярим ҳимоячи ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Қуйида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзосининг ФИФА расмий сайтига берган интервьюсини тўлиғича ҳавола этамиз.

- Жаҳон чемпионатида гол урдингиз. Ушбу гол эса, жамоангизга ғалаба келтирди. Голдан кейин нималарни ҳис қилдингиз?
 - Жаҳон чемпионатида гол уришни ҳар бир футболчи истайди. Гол ургандан кейинги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаш қийин. Киритган голдан ҳам кўра кўпроқ терма жамоамиз ғалаба қозонгани учун ҳурсандман.

- Нимчорак финалдаги рақиб - Гондурас ҳақида фикрингиз.
 - Гондурас жисмонан кучли ва ўз тактика ва қарашларига эга жамоа. Уларга қарши эса, ўзимизнинг тактикамиз бор. Уларга қарши баҳсда, ўз тактика ва ўйинимизни қўллаб ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

- Гондурас таркибида сизда алоҳида таассурот қолдирган футболчи борми?
 - Гондурас таркибида 9-рақамда тўп сурадиган ҳужумчининг ўйини менда илиқ таассурот қолдирди. Рақиб сафидаги энг ҳавфли футболчилардан бири.

- Терма жамоа футболчиси сифатида айтингчи, жамоангиз турнирда қанчалик муваффақиятга эриша олади?
 - Ҳар бир жамоанинг ўз олдига қўйган мақсади бор. Бизнинг мақсадимиз эса - финал.

- Айнан Гондурасга қарши муҳим баҳсда майдонга туша олмайсиз?
 - Иккита сариқ карточка олиб навбатдаги учрашувни ўтказиб юбораётганим учун жамоадошларим олдида ўзимни бироз ноқулай ҳис қилмоқдаман. Ўйинни четдан кузатишга мажбурман.

- Аввал ҳам шундай ҳолатга тушганмисиз? Муҳим ўйин олдидан сариқ карточка олиб, ўйинни четдан кузатишга мажбур бўлганингизни эслай оласизми?
 - Йўқ. Бундай ҳолатга биринчи бор дуч келишим. Аввал бундай вазиятга тушмаган эдим.

- Нима учун Жамшид Болтабоев айнан футболни танлаган, бошқа сохани эмас?
 - Спорт инсонни чиниқтиради. Ҳам жисмоний, ҳам руҳий жихатдан ўзинги тетик ҳис қиласан. Дастлаб, футболга Музаффар исмли акам қадам ташлаган. Мен эса унинг ортидан эргашганман. Биринчи сабаб сифатида айнан акамни кўрсатишим мумкин. Кейинчалик акам футболдан кетди. Мен эса ҳамон тўп тепмоқдаман.

- Ҳар бир футболчининг ўз олдига қўйган мақсади, орзулари бор. Қайси жамоаларда ўйнашни, қайси футболчиларга ўхшашни орзу қиласиз?
 - Ўзбекистонда «Пахтакор» сафида Осиё миқёсида барча совринларни қўлга киритишни истайман. Орзуим эса - «Манчестер Юнайтед»да тўп суриш.

- «Пахтакор» ва Ўзбекистон терма жамоасида қайси ўйинчиларни ўз амплуасида кучли футболчи деб айта оласиз. Сиз ўйнашни орзу қиладиган «Манчестер Юнайтед» сафидаги футболчилардан кимларни алоҳида кўрсата оласиз?
- «Пахтакор» сафида Владимир Козак, Боян Миладинович, Кахи Махарадзе каби футболчиларни алоҳида қайд этган бўлар эдим. «Манчестер Юнайтед»да эса, Майкл Кэррик, Уэйн Руниларга ҳавас қиламан.

- Ўз амлуангизда жаҳондаги энг кучли футболчи деб кимни ҳисоблайсиз?
 - Хави.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook