UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Месут Ўзил: “Германияга қайтишим ҳам мумкин”  1 00:00Olamsport: "Бухоро"га омад тилаган боксчилар, дзюдочиларимиз кучли таркиб билан Грузияга борадилар ва бошқа хабарлар  0 23:34Шоҳруз Норхонов: "”Ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик”  2 23:20Нойердан кейин унинг ўринбосари ҳам жароҳат олди  2 23:06“Қизилқум” мухлислари диққатига!  5 23:01“Ювентус” Бенатияни “Бавария”дан тўлиқ сотиб олмоқчи  0 21:50Венгер "Арсенал" билан шартномани узайтиришни истайдими?  9 21:32ФИФА ЖЧ-2026 учун Осиёга 8+1та ўрин бермоқчи  37 21:24Лаллананинг жароҳатидан кейин Саутгейт Клоппга қўнғироқ қилди  4 21:08Лушан бугун футбол ўйнамаган "Бунёдкор", югургиси келмай қолган футболчилар ва жамоага етишмаётган Қосимов ҳақида  24 20:59Дрис Мертенс "Манчестер Юнайтед" эътиборини тортди  1 20:29Конте "Хоффенхайм" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 20:02"Ливерпуль" Деян Ловрен билан шартномани узайтирмоқчи  1 19:57Сергей Лушчан: "Терма ўйинидан икки кун ўтиб бизнинг учрашув бўлиши фақат бизда бўлса керак"  29 19:51Бугун туғилган кунлар, табриклаймиз!  3

08 июл 14:18
Янгиликлар

Ёшлар мундиалидан порлаб чиққанлар

Ёшлар терма жамоамиз учинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этди.
Бу яхши кўрсаткич, албатта. Чунки ўсмирлар терма жамоасидан кўра ёшлар термасидаги футболчилар катта футбол остонасида туришади. Уларнинг кейинги фаолияти кучли клублар ёки миллий терма жамоа билан боғланиши ҳеч гап эмас. Фақат улар меҳнат қилишдан тўхтаб қолишмаса бўлгани. Шу ўринда биз ёшларимиз иштирок этган жаҳон чемпионатида порлаган юлдузлар тўғрисида мақола тайёрлашга қарор қилдик. Кимда ривожланиш жараёни қандай кетганини ўқувчиларимизнинг ўзлари билиб олишлари мумкин.

Илк бор 2003 йил БААда бўлиб ўтган мундиалда Виктор Борисов бошчилигидаги ёшларимиз қатнашишган. Ўша таркибдан кейинчалик Игнатий Нестеров, Илҳом Суюнов, Мансур Саидов, Жасур Ҳасанов, Александр Гейнрих, Ислом Иномов сингари футболчилар яхши фаолият олиб боришди. Бироқ уларга ўзларини хорижда кўрсатиш насиб қилмади. Улар билан бирга бир чемпионат, ҳатто бир гуруҳда иштирок этган ўйинчилардан кўпчилиги эса жаҳон даражасидаги юлдузларга айланишди. Словакия терма жамоасидан Марек Чех “Порту” ва “Вест Бромвич” клубларида ўйнади. Ҳозир у “Трабзонспор”да тўп тепяпти. Унинг жамоадоши Филип Голошко ҳам асосан Туркия чемпионатида ўзини кўрсатяпти. БАА терма жамоасидан эса Исмоил Матар араб мамлакатларининг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Бироқ у БААни тарк этишни афзал билмади. Араб ўйинчилари шундай хусусият билан ажралиб туришади.

Бизга қарши гуруҳда ўйнаган Хавьер Маскерано, Пабло Сабалета, Фернандо Кавенаги, Карлос Тевес ва Гонсало Родригес каби футболчилар турли машҳур клублар шарафини ҳимоя қилиб келишмоқда. Улар Испания, Англия, Италия сингари давлатда гранд жамоалар сафида ўйнашмоқда. Фақат Кавенаги Россиядаги омадсиз баҳсларидан кейин аввалги савиясини ушлаб қола олмади. Аргентина билан деярли тенг курашган футболчиларимиз фақат миллий чемпионатимизда жавлон уришди холос. Испания терма жамоасида тўп тепган футболчиларнинг аксарияти ла лига жамоалари таркибида кўриниш беришган. Энг машҳурлардан Андрес Иньеста ва Хавьер Арисмендиларни эслаш кифоя. Бу футболчилар мундиалдан кейин ҳам юқори савияли учрашувларда иштирок этиб, машҳур мутахассислар қўлида машғулотларда қатнашишган. Бизникилар эса олий лига, нари борса ОЧЛ учрашувларида ўзларини кўрсатдилар. Мураббийлар ҳақида ортиқча гапирмасак ҳам бўлади.

2003 йил Австралия терма жамоасида Карл Валери, Майл Жединак, Алекс Броски ва Метт Маккэй, Бразилиядан Дани Альвеш, Даниэль Карвалью, Нилмар, Клебер, Корреа, Фернандиньо, Колумбиядан Фредди Гуарин, Мисрдан Ҳусни Абдрабу, Англиядан Жеймс Милнер, Япониядан Эйжи Кавашима, Ясуюки Конно, Хироки Саката, Германия ёшларидан Кристиан Лелль, Роберт Хут, Пётр Троховски, Парагвайдан Нельсон Вальдес ва АҚШдан Клинт Демпси каби футболчилар бутун дунё танийдиган футболчиларга айланишди. Уларнинг аксарияти катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди, Европанинг энг кучли биринчиликларида майдонга тушишди. Биздан кучли бешлик таркибидаги чемпионатларда ўйнаган биргина футболчи Илёс Зейтуллаев бор бўлган бир пайтда (у ҳам атиги 2 баҳсда ўйнаган) бошқа жамоадаги бизга таниш ўйинчилар ҳар мавсумда 10тадан кўп тўп киритиб келишмоқда.

2009 йил Мисрда ўтказилган мундиалда Аҳмад Убайдуллаев бошчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёшларимиздан бугунги кунда миллий терма жамоага фақат Ислом Тўхтахўжаев ва Жасур Ҳасанов таклиф этиляпти. Аслида улардан ҳам умидимиз катта бўлганди. Бироқ уларнинг янада юқори савияга кўтарилишларига олий лигамизнинг паст савияда эканлиги тўсқинлик қилди. Кучли миллий чемпионатга эга бўлмас эканмиз, ўсмирлар ёки ёшлар миқёсида жаҳон чемпионатида ижобий натижаларга эришишнинг фойдаси сезилмайди. Чунки футболчининг 19 ёшдаги эмас, балки 24 ёки 28 ёшдаги ҳолати кўпроқ аҳамиятга эга.

Мисрда бошқа жамоалар сафида майдонга тушганлардан кимларни бугунги кунда юлдузлар сафига қўшиш мумкин? Испаниядан Серхио Асенхо, Сезар Аспиликуэта, Хорди Альба, Фран Мерида, Ориэл Ромеу, Оскар Де Маркос, Жанубий Кореядан Ку Жа Чол, Ким Ко Кюн, Германиядан Стив ва Ларс Бендер, Люис Холтби, Англиядан Мартин Келли, Ганадан Жон Менса, Агеманг Баду, Андре Айю, Уругвайдан Гастон Рамирес, Себастьян Коатес, Николас Лодейро, Бразилиядан Дуглас Коста, Алекс Тейшейра сингари ўйинчиларни эътироф этса бўлади. Уларнинг деярли барчаси Европадаги кучли чемпионатларда ўйнаб улгуришди.

Афсуски, бизнинг ўша таркибдан фақат саноқлилари айни пайтда олий лигада клублар сафида муваффақиятли ўйнаб келишмоқда. Бу кетишда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари орасидан ҳам биз кўришни истайдиган чемпионатларда тўп тепадиганлар сони ё 1-2 нафар бўлади, ёки умуман бўлмайди. Чунки таклиф бўлган футболчиларни ҳозирданоқ хорижга қўйиб юбориш керак. Акс ҳолда, улар олий лига савиясида қотиб қолишади. Бошқа тарафдан бизнинг ўйинчилар ҳали чет элда ўзларини кўрсатишмаган. Шу сабабли таклифлар бўлишига ишониш қийин. Албатта, баъзи етакчиларни ҳисобга олмаганда. Қолаверса, юртимиздаги мураббийларнинг маҳорати ўша ўйинчиларнинг асосий жамоага кўникиб бориши ва ўсишига камлик қиляпти, шекилли. Кўплаб иқтидорли ёшларга эга бўлган ҳолда уларни ривожланиш тугул, ўша савияда ушлаб қолишга ҳам кучимиз етмаяпти. Бу энг катта муаммолардан биридир. Бу борада бир мисолни келтириб ўтиш мумкин. 2009 йил Европада 21 ёшгача бўлган терма жамоалар чемпионатида ғалаба қозонган Германия терма жамоасидан ўнга яқин футболчи миллий терма жамоага жалб қилинган!

Ҳозирда ўша таркибдан Мануэль Нойер, Бенедикт Хеведес, Жером Боатенг, Сами Хедира, Месут Озил, Марко Марин, Матс Хуммельс, Рубен Кастро ва Марсел Шмельцер миллий терма жамоа аъзолари ҳисобланади. Бу кўрсаткичга фақат ҳавас билан боқиш мумкин. Шундай вазият ҳозир Голландия, Италия ва Испания билан ҳам юз беряпти. Ёшлар ва 21 ёшгача жамоалардан кейинчалик миллий термага 10 нафар атрофида ўйинчилар жалб этилмоқда. Демак, улар ўша мусобақалардан йўқолиб қолишмаяпти. Шунингдек, 18 ёки 19 ёшда миллий терма жамоага жалб этилиб, секинлик билан юқори савиядаги ўйинларга кўниктириб борилишмоқда. Биз эса бу жараёндан ўтиш бўйича салбий баҳога эгамиз. Балки, юқоридаги мамлакатларга тажриба алмашиш мақсадида ҳар йили мутахассисларни юбориш керакдир. Хорижлик мураббийларнинг таклиф этилиши ҳам масалага ечим бўлиши мумкин.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  574
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  195
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  195
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: