18 sep 11:28
News

“Хотира-79” пулькага тайёргарликни бошлади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, биринчи лигада қолиш учун жамоалар пулька баҳслари орқали аниқланади.
Бу мусобақага жорий йил Наманган вилояти мезбонлик қилиши аниқ бўлиб улгурди. Катта эхтимол билан 8та жамоа иштирок этиши кутилаётган, пулька ўйинлари Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилиши режалаширилмоқда.

Маълумки, бу йил Уйчининг “Хотира-79” жамоаси ҳам биринчи лигада иштирок этди ва биринчи босқич натижаларига кўра, клуб иштирокини тўхтатишига мажбур бўлди.

Олган маълумотларимизга кўра, жамоа пулькада иштирок этиш учун тайёргарликни қизғин суръатда олиб бормоқда. Бош мураббий Шавкат Аҳмедов қўли остида бугунги кунда асосан ёш футболчилар шуғулланишмоқда. Клубнинг етакчи ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов иккинчи босқич ўйинлари арафасида “Андижон”га ўтиб кетди ва шунингдек ундан ташқари яна бир нечта тажрибали футболчилар ҳам “Хотира-79” билан хайрлашишди.

Мураббийлар штаби йўқотишлар ўрнини маҳаллий ёшлар билан тўлдириб боришга ва пулькада ўз олдига қўйилган вазифани, яъни биринчи лигада қолиш учун курашишга қаттиқ бел боғлаган.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook