Latest news

03 feb 12:42
News

Хосеп Гвардиола: “Ўз майдонимизда ушбу мавсумдаги энг зўр ўйинни ўтказдик”

“Бавария” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бундеслиганинг 19-туридан ўрин олган “Айнтрахт”га қарши ўйин (5:0) жамоанинг ушбу мавсумда ўз майдонида ўтказган энг зўр ўйини бўлганини айтиб ўтди.

“Фикримча, ўз майдонимизда ушбу мавсумдаги энг зўр ўйинни ўтказдик. Мен бундан мамнунман. Шогирдларимни табриклайман, чунки улар юқори даражада ўйин кўрсатишди. Биз тўпни майдон марказида яхши бошқардик ва уни ўз вақтида ҳужум чизиғида етказиб бера олдик. Ўйлашимча, мавсум бошида бироз зерикарли ўйин намойиш этдик, лекин энди барчаси ўзгарди. Кейинчалик ҳам мухлисларимизни қувонтиришда давом этамиз”, - Гвардиоланинг сўзларини келтиради мюнхенликлар расмий сайти.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook