UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  51 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Хитой суперлигаси. 18-тур. Легионерларимиз иштирокидаги ўйинлар Янгиликлар

Хитой суперлигаси. 18-тур. Легионерларимиз иштирокидаги ўйинлар

Кеча Хитой суперлигасида 18-тур ўйинлари бошланди. Ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратамиз.
"Бейдзин Гоан" сафарда Хитой чемпиони "Гуанжоу" меҳмони бўлиб йирик ҳисобда мағлуб бўлди - 0:3. Учрашувнинг 31-дақиқасида меҳмонларнинг дарвозабони қизил карточка олганини таъкидлаш лозим. Егор Кримец ўйинда тўлиқ 90-дақиқа ўйнади. "Бейдзин" айни пайтда 29 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.

"Гуанжоу" - "Бейдзин Гоан" 3:0
Голлар:
Сун Ксианг 12, Дарио Конка 34 пенальти, Элкесон 66.
Четлатиш: Янг Зи 31.

"Лиаонинг Хонгюн" ўз уйида "Шанхай Шенхуа"ни қабул қилиб дуранг ўйнади - 1:1. Учрашувда Шавкат Муллажонов майдонга тушгани йўқ. "Лиаонинг" 25 очко билан 5-ўринда бормоқда.

"Лиаонинг Хонгюн" - "Шанхай Шенхуа" 1:1
Голлар:
Эду 90+7 - Фирас Ал Хатиб 70.
Четлатиш: Занг Зингянг 76 ("Лиаонинг").

"Чанчун Ятаи" сафарда "Циндао Жонун" меҳмони бўлди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Анзур Исмоилов меҳмонлар сафида тўлиқ ўйнади. "Чанчун Ятаи" 13 очко билан мусобақа жадвалининг 15-поғонасида бормоқда.

"Циндао Жонун" - "Чанчун Ятаи" 1:1
Голлар:
Гриффитс 56 - Занг Вензао 87

Камолидин Тожиев тўп тепаётган "Жиангсу Сейнти" бугун "Нанчанг Баи" меҳмони бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика