Latest news

23:27Olamsport: Ригада боксчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқдалар, Дўсматов йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф қилинди ва бошқа хабарлар0 23:00"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" Хавьер Эрнандес учун курашга қўшилди15 23:00"Тоттенхэм" и "Ливерпуль" поборются за Хавьера Эрнандеса0 22:42Расмга изоҳ беринг 34 22:42«Милан» Тевесга қизиқиб қолган1 22:42«Милан» интересуется Тевесом0 22:30ВИДЕО. "Бавария" - "Вольфсбург" 5:00 22:21Испания. «Реал Сосьедад» «Валенсия»дан устун келди1 22:21Чемпионат Испании. «Реал Сосьедад» обыграл «Валенсию»0 22:15Неманья Матич "Вест Бромвич"га қарши ўйнамайди1 22:15Неманья Матич не сыграет с ВБА0 21:59Англия. «Арсенал» «Сток Сити»ни мағлуб этди ва бошқа натижалар29 21:59Чемпионат Англии. «Арсенал» обыграл «Сток Сити» и другие матчи0 21:54Уолкотт фаолиятидаги 100-голини урди4 21:54Уолкотт забил 100-й гол в клубной карьере0

02 jan 15:17
News

В.Денисов: "Ёшликда ота-она фарзандининг ўзига қўйиб бериши керак" (2-қисм + фото)

"Кеча, бугун, эртага" лойиҳасининг бу сафарги меҳмони, Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси Виталий Денисов бўлди.
Интервьюнинг биринчи қисмини аввалоқ тақдим этгандик. Навбат иккинчи қисмга.

- "Локомотив"га ўтиш қандай содир бўлди? Кўп ўйладингизми?
- Ўша вақт таътилда эдим. Бу вақтда агентим билан алоқани ушлаб тургандим. Қийин ўтган футбол мавсумидан сўнг дам олишни истагандим. Хордиқ олгач, Москвага келдим ва агентимга мурожаат қилдим. У эса менга учта клуб қизиқаётгани ҳақида айтди.

- Сир бўлмаса қайси клублар эди?
- Биринчиси Германия бундеслигаси вакили эди, тўғриси номи эсимда йўқ. "Вердер" эди шекилли. Иккинчиси Англиянинг "Ливерпуль" клуби бўлганди. Охиргиси Москванинг "Локомотив" клуби эди. Вақт кам қолаётганди, клублар мавсумолди йиғинларга кетишади. Агентим Москва клуби менга жуда жиддий қизиқаётганини, шартнома таклиф қилишаётганини маълум қилди. Шундан сўнг "темирйўлчилар" билан шартнома туздим.



  • Виталий "борт" ортида хизмат кўрсатаётган ходимлар билан танишяпти

- Германия ёки Англияда ўзингизни синаб кўриш қизиқ бўлмадими? Ёки тил борасидаги муаммодан чўчидингизми?
- Йўқ, йўқ. Тил борасида муаммо йўқ. Бу мени қўрқита олмайди, онам туфайли бироз инглиз тилини биламан. Ўз фикримни билдира оламан. Асосий омил сифатида клубларнинг қизиқишлардаги фарқи бўлди. Агар инглиз клуби менга шартнома таклиф қилганида музокара ўтказардик. "Локомотив" эса аниқ ва расмий таклиф билан чиқди. Оилам билан маслахатлашиб, Москва клуби билан шартнома туздим. Англия ёки Германия бошимни айлантириб қўйгани йўқ.

- Россия премьер-лигасида 5-туридан кейингина асосий таркибда мунтазам равишда ўйнаб келаяпсиз. Унга қадар нима бўлганди?
- Мен "Локомотив"да янги футболчи эдим, мураббий ўйинларимни кўрган, бироқ клубда анча вақтдан бериб ўйнаб келаётганлар бор эди. Дастлабки ўйинларни захирада ўтказганимда ўша вақтдаги мураббий мен билан гаплашиб олганди. У менга вазиятни тўғри тушунишим кераклигини айтди. Бунинг сабаби оддий жамоа менга қадар шаклланиб бўлган. Асосий таркибга киришим учун меҳнат қилишим ва машғулотларда ўзимни кўрсатишим керак эканлигини яхши билардим.



  • Техникадан бироз тушунчага эга бўляпти

- Чемпионат бошида мутахассислар "Анжи", "Спартак", "Зенит" ва ЦСКАни чемпионлик йўлидаги асосий жамоалар деб айтишди. Аммо улар эмас, "Локомотив" биринчи даврани биринчи ўринда тугатди...
- Аввало бу мураббийимизга боғлиқ бўлди. У бизни ўйинларга жиддий тайёрлаш билан бирга рақибга қарши муносиб тактикаларни ишлаб чиқяпти. Кўз тегмасин ўйинларимиздан ҳамма хурсанд.

- Россияда шунчаки ўтадиган учрашув йўқ...
- Бошқа чемпионатларни таққослаш ниятим йўқ. Ҳар бир чемпионатнинг ўз минус ва пльюслари бор. Россияда чемпионат кучлироқ. Лекин аниқ бир ўринга қўя олмайман. Буни ўзим учун билсам бўлгани.

- Саволни бошқчароқ бераман, бизда мухлислар футболчиларимизни кучли бешликда тўп тепмаётганлигидан норозилар. Кучли бешлик - бу дунёнинг энг кучли футболчилари йиғилган марказ. Бугунда Россия, ўша яхши футболчилар учун ҳам ушалиб бўлмас орзуга айланяпти. Бугунги премер-лигада рақобат кучайиб кетди.

- Баъзан интервьюларни ўқийман. Россияда ўйнашдан зерикдим, бу ерда совуқ, ота-онамни соғиндим... Нега шундай экан деб ўйлайман. Икки тоифадаги футболчилар бор, кимдир пул ишлагиси келади, кимдир астойдил ўйнайди. Россияда ўйнаш учун интилиш керак. Бизникилар нимага четга чиқишмаяпти, буни билмадим. Кўп ҳолларда футболчининг хоҳиши фаолиятида катта роль ўйнайди. Хоҳиш бўлса, уддаласа бўлади.




- ЦСКАга қарши ўйинда нимани хис қилдингиз?
- У ерда дўстларим кўп. Мен ўйнаган пайтдаги футболчилардан, Акинфеев, ака- ука Березуцкий, Бабкин, Рахимич қолган. Асосан эски футболчилар билан танишман. Яхши ўйин бўлди.

- Ўзбекистон терма жамоаси борасида савол бераман, мен ҳам бўлиб ўтган ўйинларни унутиш тарафдориман. Футболда келажак билан яшалади. Келинг, терма жамоадаги дебютингиз ҳақида суҳбатлашамиз...
- Терма жамоа мен учун Ватан, Ватанни эса танлашмайди. Ҳар қандай ҳолатда Ватан - бу Ватан! Терма жамоада тўп тепиш мен учун шарт. ЖЧга чиқа олмадик, бу футбол. Чиқа олмадикми, демак ўз устимизда ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп. Биз рақиб ўйинга қараб режа қилишимиз керак эмас. У дуранг ўйнаса биз чиқамиз ва ҳакозо... Биз ўзимиз ЖЧга чиқишимиз керак. Бу мавзуни ёпамиз ва эртанги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Энди олдимизда бошқа мундиал саралаши бўлади ва унда муносиб иштирок этиш лозим.

- 2007 йил терма жамоадаги дебютингизни ўтказдингиз. Илк чақирувни эслай оласизми?

- "Нижний Новгород"да ўйнаб юрган пайтимда илк чақирувни олганман. У пайтда Карпенко, Кошелев, Бақоев ва Гейнрихлар анча ёш бўлишган. Ҳозирги терма жамоа билан солиштириш ниятим йўқ-ку, аммо у пайтда кучли терма жамоа бўлган.



  • Бундеслига (немец) ОВЧАРКАСИ билан ....

- Агар амплуа ва фамилияларга қарасак, ўша даврдаги терма жамоамиз жуда кучли бўлган. Аммо бугунгидек шароитга эга эмасдик. Сиз эса жамоанинг энг ёш футболчиси бўлгансиз.
- У пайтда жуда ҳам аҳил жамоага эга эдик. Бугун ҳам шундай. Фамилияга қарайлик - Фёдоров. Бугун ҳам бизнинг сафда кўп ёшлар шуғулланишяпти. Козак, Сергеев, Искандеров. Уларга ҳозир осонроқ. Чунки уларда пойдевор бор. Биргаликда жаҳон миқёсидаги турнирларда ўйнашди.

- Энди уларни сизлар маънавий томондан қўллаб-қувватлашингиз талаб этилади...
- Гонконг билан ўйиннинг биринчи бўлимида ўйинимиз ўхшамади. Танаффус пайтида жамоамизнинг катта ёшдаги ўйинчиси, номини айтмайман, битта ёш футболчимизни руҳлантира олди. Унга ўзини қўлга олиши ва хотиржам ўйнаши кераклигини айтди. Иккинчи бўлимда эса уни ўйинида ижобий томонга ўзгариш бўлди.

- Сизда ҳам шундай бўлганми, бўлган бўлса кимлардан кўп ёрдам олгансиз?

- Ашурматов, Фёдоров, Карпенко, Алиқулов ва Шацких. Майдон ичида улар мен учун тайёр қўлланма эдилар.



  • Қорли дастхат

- Ҳамма ҳимоячиларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим мумкинки, Фёдоров сўнгги 20 йилликнинг энг кучли ҳимоячиси!?
- Бўлмасамчи, менинг у кишига бўлган ҳурматим жуда юқори. Фёдоров бугунгача мендан ҳол-аҳвол сўраб туради. Отам билан ҳам яқин таниш. Ундан жуда кўп нарсаларни ўрганганман.

- 2007 йил Осиё чемпионатда тўп тепдингиз. Сўнгги иккита Осиё чемпионатида терма жамоамиз мухлисларни қувонтира оляпти. Сиз учун Осиё чемпионатида тўп тепиш қизиқми? Eвропадаги барча футболчилар "Eвро"ни кутишади. Бизда ҳам футболчилар Осиё Кубогини кутишадими? Бир томондан олсак, Осиёда ҳам футбол кучайиб боряптими?
- Бўлмасамчи, масалан мен қитъа чемпионатини кутаман. Бу менинг қитъамми, мен учун унинг ўрни катта.

- Веьтнам ва Гонконг терма жамоаси ҳам бугун футбол ўйнай олишларини кўрсатишяпти...
- Албатта. Худди биз каби, бошқалар ҳам ўсишга эришяпти. Лекин бу Гонконгга ютқазишимиз керак дегани эмас. Истеъдод жиҳатдан биз устунмиз. Баъзан ўйин ўхшамайди, бўлади бунақаси ҳам. Шундай пайтда "тахта" (ўзбекча таллафузда айтади) дейишади. Хато қилдикми, яна тўпни олиб ҳужум қилишимиз керак. Вьетнам билан ўйинда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритишимиз керак эди. Унга қадар бир маротаба ютқаздик, ўз майдонимизда дуранг ўйнадик. Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз.



  • Мана ...


- 2015 йилги Осиё Кубоги февраль ойида бўлиб ўтади. Қатарда бизда нимага ўхшадики, асосий таркиб футболчиларимиз ички чемпионат аъзолари эди. Бугун эса Россия куз-баҳор тизимига ўтиб бўлган. Бу пайтга келиб “Локомотив” иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган бўлади.
- Келинг, аввал шу кун келаверсин. Одатда бундай пайтда икки жамоа манфаати кесишадиган қарорга келинади. Сих ҳам, кабоб ҳам куймайди.

- Мираброр Усмонов Сизнинг фамилиянгизни ўқиганида нималарни хис қилдингиз, ёқимли бўлдими?
- Бўлмасам-чи, федерация президенти сенинг номингни катта саҳналарда эълон қилаётганида қувонасан. Бунинг учун ҳаммага раҳмат.

- Ҳар доим ҳам бир оиладан иккита юлдуз чиқмайди. Геннадий Денисов изидан юра олди, Виталий Денисов...
- Отам мен билан фахрланишини истардим. Буни яхши тушунардим. Отамни шарманда қилмаслик учун ҳаракат қилдим.

- Денисов фамилияси сизга босим ўтказган пайт бўлганми?
- Йўқ. Чунки мен қўлимдан келган ишни қилишимни билар эдим. Агар футболчи бўлмаганимда ўқир эдим балки. Энг яхши деб топилишимдан отам фахрланган бўлса керак. Ҳудди шундай, пайти келиб мен ҳам фарзандимнинг муваффақиятидан фахрланишни истардим.

- Янги йил олди мухлисларга тилакларингиз...
- Барчангизни оилангизга сиҳат саломатлик тилайман. Спортни севинг!

Виталий Денисовнинг рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: В.Кернозенко.
Ҳимоячилар: В.Карпенко (В.Мандзюк), А.Фёдоров, А.Русол, В.Денисов.
Ярим ҳимоячилар: М.Калиниченко (Д.Кулаков), Р.Ротань (Ян Тигорев), С.Назаренко, Е.Коноплянка (С.Турсунов)
Ҳужумчилар: М.Шацких, Вагнер Лав.


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook