Latest news

21 nov 14:57
News

Вазифа бажарилди, буёғи нима бўлади?

Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Гонконгни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, саралаш баҳсларига тугашига бир тур қолганда Осиё Кубоги-2015 йўлланмасини қўлга киритди.
Энди 5 март куни Тошкентда БАА термаси билан кечадиган баҳс амалда ҳеч нарсани англатмаса-да, биз учун бу жамоа устидан ғалаба қозониш ниҳоятда муҳим. Чунки у ёқда бўлиб ўтган баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз ва ҳали-бери ўша мағлубиятни унутганимиз йўқ.

Қисқа вақт оралиғида ўтказилган Вьетнам ва Гонконг билан кечган баҳсларда гол ўтказмасдан ғалаба қозониш жуда ёқимли бўлди. Айниқса, Гонконгга қарши терма жамоамизнинг ишончли тўп сургани ҳаммамизни қувонтирди. Элдор Суюнов, Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров, Воҳид Шодиев, Даврон Ҳошимов, Игорь Сергеев каби миллий жамоада энди-энди ўйинлари сонини ошириб бораётган футболчиларнинг кўрсатган ўйини кўпчиликка маъқул келди.

Маълумки, Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаш босқичининг Осиё минтақаси плей-офф баҳсларида Иордания тўсиғидан ўта олмагач, терма устози Миржалол Қосимов истеъфо беришга тайёрлигини айтди. Аммо ЎФФ президенти бош мураббийнинг истеъфосини қабул қилмагач, Миржалол Қўшоқович “Бунёдкор” билан биргаликда терма жамоани ҳам бошқаришда давом этди. Ўшанда ЎФФга тегишли ахборот манбаларда Қосимовнинг январгача терма жамоада ишлаши, кейин ўрнига бошқа мураббий тайинланиши ҳақида хабарлар чиқди.

Мана энди ноябрдан ўрин олган иккита расмий баҳсимиз бўлиб ўтди ва буёғига ЎФФнинг терма жамоа бош мураббийи борасида қандай қарор чиқаришини кутамиз, холос. Федерация раҳбари январда янги мураббий билан шартнома имзолайдими ёки Қосимов ўз ўрнида қолиб ишлашда давом этаверадими? Бу ҳозирча очиқ қолаётган масала. Лекин бизгача етиб келган миш-мишларга қараганда, терма жамоага бошқа мураббий олиб келмасдан Миржалол Қосимовнинг ўзи постда қолиш эҳтимоли кўпроқ экан. Назаримизда, ҳозир ЎФФ олдида терма жамоани бундан кейин қайси чет эллик мураббий бошқариши тўғрисида аниқ номзодлар бўлмаса керак. Ким биландир музокара олиб бориляптими, бундан ҳам хабаримиз йўқ.

Футболимизнинг бош ташкилоти томонидан сал кейинроқ “Миржалол Қосимов терма жамоани Осиё чемпионати финал босқичига олиб чиқди, шундай экан, у ишлашда давом этаверади” қабилидаги гаплар янграб қолиши мумкин. Бундан ташқари, келаси йил терма жамоамиз фақат битта расмий ўйинда қатнашар экан, холос. Яъни, 5 март куни БААни қабул қиламиз. Агар янги мураббий тайинласа, у йил бўйи нима қилади? Ўртоқлик ўйинларидан-ку садо йўқ. Табиийки Мираброр Усмонов мана шундай маълумотларга эга бўлганидан кейин “Ўзи атиги бита ўйинимиз бор экан, мураббийни ўзгартиришдан не фойда? Қосимов ўрнида қолаверсин” демайдими? Ҳар ҳолда ҳозирги тахминлар шунга ўхшаш фикрни илгари суряпти.

Хўш, ҳозир биз учун бош мураббийни ўзгартириш энг долзарб масала ҳисобланадими? Агар бу саволга “Ҳа” деб жавоб берадиган бўлсак, унда қандай асосларга кўра Қосимовнинг истеъфосини талаб қилган бўламиз? Терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқмагани учунми? Агар фақат шу нарса сабаб қилиб олинадиган бўлса, унда нафақат Қосимовни, балки ҳеч бўлмаганда яна 10 кишини ишдан олиб ташлаш керак бўлади. ЎФФ барчага бирдек чора кўришга жазм қила олса, унда марҳамат, бош мураббийниям, кейин бошқаларниям (айниқса, Терма жамоалар марказида фаолият олиб бораётганларни) истеъфога чиқариб юборсин. Мана шунда нимадир адолатли ҳал қилинган бўлади.  Йўқса, терма жамоага янги мураббий келган тақдирда ҳам, унга бир қатор қулайликлар яратиб бериши керак бўлган ён-атрофдагилар ҳозиргидек ўта лоқайд, бепарволик билан юраги жиз этмасдан ишлашда давом этаверса, ҳатто Хиддинк келгани билан бирор натижага эришишимиз амримаҳол. Зеро, машинанинг фақат мотори ишлаб турса-ю, бошқа қисмларида ҳадеб муаммо чиқаверса, ўша машина бир-икки қадам олдинга силжигани билан барибир манзилга етиб боролмайди.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 120
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 83
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook