UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Вадим Абрамов: "Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Динамо" - "Локомотив" (3:4) учрашувидан сўнг Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтган ҳафта Самарқандда "Динамо" билан ўйнагандик. Битта рақиб билан икки бор ўйнаш доим оғир. Биринчи бўлимни яхши бошладик, аммо кутилмаганда йўл қўйилган хатолар туфайли ўзимизга муаммолар олиб келдик. Бироқ шундай ҳолатдан чиқиб кетиб ғалаба қозонганимиз хурсанд қилди", - деб гап бошлади меҳмонлар бош мураббийи.

"Бугун бошқачароқ ўйнадик, тактикани ўзгартиришга уриндим. Бундан ташқари рақиб сафида ҳам бир қатор ёшлар борлигини кўрдим. Шу боис захирадаги футболчиларга имкон бердим. Нагаев ва Мустафоев каби футболчиларнинг майдонга тушмагани сабаби уларга дам бердим. Биз қисқа вақт ичида "Нефтчи" билан, сўнгра яна "Динамо", кейин "Бухоро" билан ўйнаймиз. Агар ярим финалга чиқсак яна иккита учрашув ўтказамиз. Шу сабабли камроқ майдонга тушаётганларга имкон беришга қарор қилдим", - дейди Абрамов.

Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика