Latest news

19:18Хосеп Гвардиола Англияда муваффақият қозонишига ишонмоқда1 19:01Роналду "Олтин тўп" кимга топширилишидан хабардор11 18:48Боатенг "Атлетико"га қарши ўйинда иштирок этмайди1 18:36Монтелла "Милан" футболчиларидан хурсанд2 18:17"Рома" бош мураббийига дерби ёқмади0 17:53Марио Балотелли Берлусконига жавоб берди4 17:35АПЛ. 15-тур ҳакамлари маълум3 17:23Анчелотти: "Биз ўз олдимизга қўйган вазифани уддалай олмадик"4 17:13Диего Симеоне: "Бавария"га имкон қадар кўпроқ муаммолар туғдирмоқчимиз"2 17:12Высшая лига-2016. Муроджон Зухуров самый надежный вратарь высшей лиги0 16:54Луи ван Гаал "Бавария" раҳбариятига Крафт Нойердан кучли эканлигини тушунтирмоқчи бўлган2 16:46Коку ПСВ қанчалик кучли жамоа эканлигини исботламоқчи4 16:37Алькантара: "Анчелоттининг "Бавария"сига бироз вақт керак"1 16:29Алонсо "Атлетико"га қарши ўйинда ўйнамайди5 16:19Олий лига-2016. Муроджон Зуҳуров энг кўп "қуруқ ўйин" ўтказди9

28 aug 15:23
News

Урганчда хотира турнири

Яна бир неча кундан сўнг юртимизда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллик тўйи кенг нишонланади.
Айни дамда жойларда қутлуғ санага бағишлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда. Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида уюштирилган Хоразм вилояти футболида муносиб из қолдирган Азизбек Юсуповнинг хотира турнири ана шулар жумласига киради.
  
Айтиш жоизки, А. Юсупов вақтида урганчнинг “Автомобилчи” жамоаси сафида вилоят чемпиони бўлганди. Кейинчалик, Урганч туманининг “Тадбиркор” жамоаси таркибида биринчи лига ўйинларида тўп сурди. Эндигина ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин олаётган бир пайтда тақдир тақозаси  билан бевақт ёруғ оламдан кўз юмди.

Ушбу хотира турнирида воҳанинг 2001 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталаридан ташкил топган ўнта жамоаси ўзаро баҳс юритди.

Ярим финал
“БЎСМ-2” – “Наврўз” – 2:1,
“Локомотив-ЖСК” – “Пахтакор” - 0:1.

3-ўрин учун

“Наврўз” –“Локомотив-ЖСК” –0:0(пен. 3:1)

Финал

“БЎСМ-2” –“Пахтакор” - 2:1

Турнирнинг “Энг яхши ўйинчилари” номига Азиз Эгамберганов(дарвозабон, “Наврўз”), Отабек Бахтиёров(ҳимоячи, “Локомотив-ЖСК”), Ҳабибулла Матёқубов(ярим ҳимоячи, “Пахтакор”), Азизбек Баҳромов(ҳужумчи, “БЎСМ-2”), Шихназар Эркабоев(тўпурар, “БЎСМ-2”) ва Жамшид Матқурбонов(чиройли гол муаллифи, “Пахтакор”)лар сазовор бўлишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар Хоразм вилояти футбол федерацияси томонидан фахрий ёрлиқ, медаль ва  совғалар билан тақдирланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook