Latest news

14 apr 21:43
News

Умид Шарипов: “Спартак”нинг биринчи лигада ўз мақсади бор"

Биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шердор" - "Спартак" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Умид Шарипов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўйинни биз назорат қилдик, ҳужумлар ташкил қилишда, хавфли вазиятлар яратиш борасида, тўпни назорат қилишда ҳам биз ҳар жабҳада устунлик қилдик, лекин афсус жамоамиздан омад юз ўгирди. Хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик, ҳимоядаги қўпол хатоимиз ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Лекин бугун болалар ажойиб ўйин кўрсатишди.

Бизнинг мақсадимиз бу йил кучли саккизликка кириш эмас балки, совринли ўринларни забт этишдир. Ҳозирда жамоамизда етакчи футболчиларимизни жароҳат олганлиги боис биз асосан эътиборни ёшларга қаратмоқдамиз. Кейинги ўйинларга улар ҳам жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга тушишади деган умиддаман.


Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook