UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Olamsport: "Uzbek Tigers" жанги учун промо-ролик, велоспорт бўйича янги турнир бошланди ва бошқа хабарлар  2 19:08Марсело Брозович Эстонияга қарши ўйнамайди  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" - "Қўқон-1912" 0:2 (видео)  3 18:47Омар Моманидан янги карикатура: Ванда Икарди Баусана танқид қилди  6 18:25Сарри Италияда ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди  4 17:43Роналдо: "Тите Неймарга ишлайдиган жамоа яратди"  3 17:14Ўзбекистон МТЖ ўйинолди машғулот ўтказди  48 16:41УФФ президенти: "Келишилган ўйинлар - футболимизнинг даволаб бўлмас дарди"  14 16:32ВИДЕО. "Сўғдиёна" - "Орол" 4:3  4 16:32Olamsport: Учинчи жангидаёқ чемпионлик камарини қўлга киритган Ломаченко ҳақида ёҳуд Фазлиддин унга ўхшай оладими?  0 16:19ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Сўғдиёна" - "Орол" 4:3  4 16:10Марадона энди ФИФА элчиси эмас  4 15:49Хёнесс: "Захирада ўтирганидан хурсанд бўладиган футболчиларга эга бўлишни истамаймиз"  4 15:39Ўзбекистон - Қатар. Самвел Бабаян ўйиндан олдин нималар деди? ВИДЕО  33 15:18"Реал" Марсело ва Карвахаль билан шартномани узайтиради  2

29 авг 00:05
Янгиликлар

УЕФА стадионларда қурбонлик қилишни тақиқлади

УЕФА Қарағанданинг «Шахтёр» футбол клубини стадионларда қурбонлик қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

The Guardian нашри сайтидаги хабарга кўра, УЕФАнинг мусобақалар бўйича директори Жоржо Маркетти «Шахтёр» номига йўллаган мактубида, агар янги қурбонликлар амалга ошириладиган бўлса, клубга нисбатан жазо чоралари кўрилиши мумкинлигини билдирган.

Маркеттининг ёзишича, бир қатор урф-одат ва маросимлар одамлар тасаввурига сингиб кетган бўлиши мумкин, бироқ бу ҳолат ушбу маросимларни футболга ҳам алоқаси бўлиши кераклигини билдирмайди. «Майдонда ёки стадионда қурбонлик қилиш мутлақ ўринсиз ва бунга йўл қўйилмайди», – дея хулоса қилган УЕФА директори.

УЕФА «Шахтёр»га нисбатан огоҳлантиришларини «Жониворлар билан этикага оид муносабатда бўлиш тарафдорлари» (PETA) ташкилоти футбол стадионларида жониворларни маросим доирасида қурбон қилишни тақиқлаш ҳақидаги талабидан сўнг чиқарган.

PETAнинг мурожаати Шотландиянинг «Селтик» жамоасига қарши ўйин олдидан Остонадаги стадионда қўй қурбонлик қилингани маълум бўлганидан сўнг эълон қилинган эди. 20 август куни ўтказилган ўйин 2:0 ҳисобида Қозоғистон клуби ғалабаси билан якунига етган.

Жавоб ўйини олдидан «Шахтёр» бош мураббийи Виктор Кумиковдан, жамоа ўйинчилари ва мураббийлари яна қўй сўйиш нияти бор-йўқлиги ҳақида сўрашди. Кумиков: «Ҳа, эҳтимол», – деб жавоб берди. Қозоқлар қўйни қаердан топишмоқчи эканлиги ҳақидаги саволга мураббий, Шотландияда қўйлар кўплиги ва бу борада муаммо юзага келмаслигини айтиб ўтган.

Жавоб ўйини 28 август куни Глазгода бўлиб ўтади. Агар ўйин қарағандаликларни қониқтирадиган ҳисобда якунига етса, «Шахтёр» Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққан Қозоғистоннинг илк жамоасига айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди
Кеча Малайзияда Сурияга қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси...  212
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  530
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  134
Яхши ҳам Равшан Эрматов бор...
ЖЧни ҳеч бўлмаса у киши учун кўрамиз деймизда... Яна математика?...  122
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: