UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  62 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

Туркия 2013 статистикаси Янгиликлар

Туркия 2013 статистикаси

Туркияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етмоқда. FIFA.com сайти финалгача бўлиб ўтган ўйинлар статистикасини таҳлил қилиб чиқди.
149
Туркия 2013 да жами 50 та ўйинда шунча гол киритилди. Бу ҳар бир учрашувда ўртача 2.98 гол дегани. Бу сўнгги 10 йилда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатлари ичида иккинчи энг яхши кўрсаткич бўлди. Колумбия 2011 (132), Канада 2007 (135), Голландия 2005 (143) ва БАА 2003 (119) мусобақалари ортда қолдирилди. Аммо Туркиядаги мусобақа тугашига ҳали икки ўйин бор. Балки ушбу ўйинларда урилган голлар Миср 2009 да киритилган рекорд 167 голга тенглаша, ёки янги рекорд ўрнатилар.

34
Туркия 2013 да ҳозиргача ўтказилган 50 ўйиндан шунчаси ёки дуранг, ёки томонлардан бирининг бир тўп фарқи билан ғалаба қозониши билан тугаган. Бу кўрсаткич, ушбу мусобақада қанчалик бир бирига тенг жамоалар ўйнашини намоён қилиб турибди. 50 ўйиндан атиги биттасида дарвозаларга тўп киритилмаган. Мали – Греция ўйинида ягона 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлиб, бу ёшлар ўртасидаги ЖЧ 24 талик форматга ўтганидан буён рекорд кўрсаткич.

17
Ёшлар ўртасидаги мусобақаларда Англия терма жамоаси шунча бор кетма-кет ғалаба қозона олмасдан, навбатдаги мусобақани эрта босқичда тарк этди.  Ёш шерлар ушбу мусобақадаги Англиянинг сўнгги 5 иштирокида сўнгги бор қачон ғалабага қозонганлигини эслашлари учун улар 16 йил аввалги маълумотларни қидиришларига тўғри келади. Майкл Оуэн иштирок этган,  Малайзияда 1997 йилда бўлиб ўтган ўша турнирда, инглизлар Мексикани 1:0 ҳисобида мағлуб этган.  

15
Франция шунча гол уриб турнирда энг сермахсул жамоа бўлиб турибди. Ушбу голлар 8 нафар футболчи ҳисобига ёзилган. Француз футболчиларининг ушбу сермахсуллиги 1998 йилда Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатини эслатади. Ўшанда кубокни ютган французлар киритган голларга саккиз нафар футболчи муаллифлик қилган. Французлар, ўзлари учун биринчи бўлган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида ўша мувафақиятни такрорлай олишадими, йўқми, буни Шанба куни билиб оламиз.

14
Шунча йиллик Осиё жамоаларисиз ўтган ярим финалларга Ироқ чек қўйди. Шунингдек Ҳаким Шокир жамоаси тарихда биринчи бор Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бир мусобақа доирасида 3 ўйинда қўшимча вақт ўйнаган жамоа бўлди. Дастлабки икки ўйинда Ироқликлар ғалаба қозонишган бўлса, якунда Уругвай пенальтилар сериясида уларни тўхтатиб қолди. Сўнгги бор пеналтилар серияси орқали жамоанинг финалга йўл олиши 1985 йилда бўлган. Ўшанда Испания ёшлари пеналтилар сериясида Совет Иттифоқини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олган.

5
Португалиялик Брума, испаниялик Хесе ва ганалик юлдуз Эбенезер Асифуалар ҳозиргача мусобақада шунчадан тўп киритиб тўпурарлар рўйхатида бошчилик қилишмоқда. Булардан фақат Асифуада кўрсаткичини яхшилаш имконияти мавжуд. Аммо уругвайлик Николас Лопез ва франциялик Яя Саноголар ҳам унга рақобат қилишлари мумкин,  уларнинг ҳисобида тўрттадан гол бор.

4
Ярим финалда 4 қитъа вакиллари иштирок этишди. Бундай тенглик мусобақа тарихида 5 маротаба бўлган.

4
Жанубий Американинг барча 4 вакили тарихда биринчи бор гуруҳдан мувафақиятли чиқишди. Ушбу тўртликдан ҳозир фақат бир жамоа – Уругвай курашни давом эттирмоқда. Бу Уругвайнинг тарихдаги иккинчи финали. Биринчисида 1997 йил Малайзияда бўлиб ўтган мусобақада уругвайликлар Аргентинага 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишган.

3
Туркия 2013 мусобақасининг 3 та чорак финал учрашувида қўшимча вақт ва/ёки пеналтилар серияси орқали ғолиб аниқланди. Статистикага қўра, сўнгги беш мусобақа чорак финалларида 75 фоиз ҳолатда жамоалар 120 дақиқа ўйнаган.  

1
Эл Салвадор жамоаси ягона ғалаба билан уйларига қайтишди. Улар Австралия устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабаларини тарихий ютуқ сифатида баҳолашди.

Қобилжон Бабаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика