UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   0 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  10 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  24 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  43 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0

Тохир Копадзе: “Қўқон-1912” жамоасида кўтарма пули берилмайди” Янгиликлар

Тохир Копадзе: “Қўқон-1912” жамоасида кўтарма пули берилмайди”

Олий лигага чиқишни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
Бундан унумли фойдаланиб қўқонликлар устози Тохир Копадзе билан суҳбат уюштирдик.

-   Жамоа олий лигага чиқишни мақсад қилган. Бу йўлда нималар қилинмоқда?
-   “Қўқон-1912” жамоаси ўтган йили биринчи лигада учинчи ўринни эгаллади. “Машъал” ҳамда “Андижон” клублари гарчи олий лигадан тушиб кетган бўлсада, таркибнинг асосий қисмини сақлаб қолган эди. Бундан ташқари, бу икки жамоанинг молиявий имкониятлари жуда яхши эди, тайёргарлик жараёнини ҳам аъло даражада олиб боришди. Мавсум аввалида айнан шу икки клубга фаворит сифатида қаралди ва шундай ҳам бўлиб чиқди.

Жамоамиз учун уларга қаршилик қилиш қийин эди. Ортда қолган мавсумнинг 8-туригача “Қўқон-1912”да молиявий томондан жуда катта муаммолар бор эди. Мен 8-турда жамоани қабул қилиб олганимдан кейин вилоят ҳокими жамоага янги ҳомий ажратди ва клуб олдига янги вазифа қўйди. Ана шундан сўнг ўйинимизда ижобий томонга ўзгариш бўлди. Лекин, регламентга кўра, биринчи давра ниҳоясига етмагунга қадар таркибимизни кучайтира олмас эдик. Яъни, дастлабки даврани бор футболчилар билан якунлашга мажбур эдик. Шу даврда анчагина очко йўқотдик. Иккинчи даврада эса таркибга 10 та янги футболчи келиб қўшилди ва биз якунда “Машъал” ва “Андижон”дан сўнг учинчи ўринни банд этдик.

Бу мавсум олдидан вилоятимиз ҳокими бошланажак мавсумда жамоа олдига олий лигага чиқишни вазифа қилиб қўйди. Бу вазифа ўз-ўзидан қўйилмади. Таркиб, стадион, база, молиявий жиҳатлар, хуллас олий лигага чиқиш учун нима талаб қилинадиган бўлса ҳаммасини параллел тарзда олиб бориш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бизни яна бир ютуғимиз шу бўлдики, ҳомийимиз “Қўқон спирт заводи” ўзининг цехларидан бирини жамоа ихтиёрига топширди. Бу цехда буғдойни қайта ишлаб чиқариш натижасида барда деган маҳсулот ишлаб чиқарилади, айнан шу маҳсулотни сотиб, олинган даромад эвазига жамоани молиялаштириб келмоқдамиз.

Бундан ташқари, Қўқондаги стадионда кийиниш хоналари, стадиондаги шароитларнинг ҳаммаси талабга жавоб беради. Фақатгина, майдон чими унчалик яхши ҳолатда эмасди. Ўтган йили чемпионат ўйинлари якунланганидан сўнг, ноябрь ойида стадион чимини яроқли ҳолатга келтириш борасида ишлар бошлаб юборилди. Янги мавсумда яхши ҳолатдаги чимда ўйнаймиз.



Бундан ташқари, ўтган йили жамоага европа стандартлари асосида таъмирланган икки қаватли база ва махсус автобус берилди. Хуллас, олий лигага чиқиш учун қандай талаблар қўйиладиган бўлса, деярли барчаси амалга оширилмоқда. Энг қувонарлиси эса, шу йилнинг охирларига бориб ўз академиямизни очишни мўлжаллаганмиз. Ҳозир академия очиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўғрилаш билан шуғулланаяпмиз. Тўғри, академия унчалик катта бўлмайди, бошланишига учта гуруҳ очиш ниятидамиз.

Бугунги кунда клубнинг расмий wеб сайти тест режимида ишламоқда, kokand1912.uz – бизнинг расмий wеб сайтимиз. Сайт устида ҳали ишланиши керак, мавсум бошлангунга қадар яхши кўринишга келтириб оламиз деб умид қиламан. Бу ишлар билан жамоа матбуот котиби Ойбек Копадзе шуғулланмоқда.

Таркиб масаласида 2 хил йўл бор: биринчиси - маҳаллий ёш ўйинчиларга суянган ҳолда жамоани шакллантириш, иккинчиси – кучли ва тажрибали футболчиларни катта маблағ эвазига ўйнатиб клубни кучайтириш. Биз биринчи йўлни танладик. Буни биринчи сабаби, Қўқон ҳамиша иқтидорли футболчиларга бой бўлган, ёш кадрлар етарлича топилади. Ўтган мавсум ўз-ўзидан учинчи ўринни олганимиз йўқ, ўша таркибдаги маҳаллий ўйинчиларни деярли ҳаммасини олиб қолдик, ўсиб келаётган ёшларимиз бор, уларга имконият бермоқчимиз. Шу билан бирга “Нефтчи”дан 3 нафар ўйинчини, “Бунёдкор”дан Рустам Ашурматов, “Сўғдиёна”дан Жалил Кимсанов каби футболчиларни ижарага олдик.

Раҳбарлар билан суҳбат чоғида катта трансферлар қилишга пулимиз йўқлигини айтдим, футболчиларга катта маош ва кўтарма пуллари бергандан кўра, ўша пулларни ўқув-йиғин машғулотларига ишлатишни таклиф қилдим. Чунки, ўйинчиларимизнинг потенциали юқори, лекин улар яхши йиғинларни кўришмаган. Машаққатли мехнат эвазига керакли натижани қайд этамиз деб барча жавобгарликни ўз бўйнимга олдим. Биринчи босқичда вазифа саккизталикка кириш, кирганда ҳам дастлабки икки ўриндан бирини эгаллаган ҳолда. Таркибимиздаги йигитлар билан буни бемалол уддаласа бўлади. Агар биринчи босқичдан кейин ҳозирги таркиб билан қийналиб қоладиган бўлсак, кучимиз етмаса, унда иккинчи даврада янги ўйинчиларни жалб қиламиз.

Ўйлайманки, биз танлаган йўл тўғри. Чунки, бир неча йилдан бери кўриб келаяпмиз бизда бир кунлик жамоалар кўп. Бир йилда катта пул сарфлаб ўйинчиларни олиб келади, пул тугагандан сўнг, уларни ҳаммаси яна кетади. Ёки ижарага жуда кўп ўйинчиларни олишади, бир йилдан кейин ҳаммаси ўз жамоасига қайтиб кетади. Кейин жамоани яна бошидан шакллантиришга тўғри келади. Шунинг учун ҳам биз эски таркибни сақлаб қолдик, шу йигитлар билан олий лигага чиқишни уддаласак, уларни йил давомида олий лигага тайёрлаймиз.

-   Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида батафсил маълумот берсангиз?
-   Бошланажак мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисми 20-29 декабрь кунлари Қўқонда бўлиб ўтди. У пайтда мен Тошкентда “ПРО” лицензиясига ўқиётганлигим учун биринчи йиғинни ёрдамчи мураббий ўтказди. Унда 1995, 1996, 1997 йилларда туғилган ёшлар ўртасида турнир ўтказдик. Турнирда Бувайда, Учкўприк, Данғара, Бағдод каби туманлардан иқтидорли ёшлар қатнашишди ва биз улар орасидан 5-6 нафарини саралаб олинди.

Иккинчи йиғин учун 3-январда Қўқонда йиғилдик. 3 кунлик қисқа машғулотлардан сўнг, 8-январда Тошкентга келдик. Машғулотлар 12 кун давомида Чилонзордаги сунъий майдонда олиб борилди ва шу кунлар ичида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказдик.

Учинчи йиғин доирасида 6 кун Қўқонда шуғулландик ва Фарғонага вилоят ҳокими кубогида қатнашиш учун йўл олдик. У ерда ярим финалга қадар етиб бордик. Ярим финалдаги “Нефтчи”га қарши ўйинимизни 9-февралга белгилашди. 10-февралда эса жамоа ПФЛ кубогидаги дастлабки ўйинини ўтказиши лозим эди. “Нефтчи”га қарши ярим финалда ёшларимиз ўйнади, асосий таркиб эса Тошкентга йўл олди. ПФЛ кубогида ҳам биринчи йил қатнашишимизга қарамасдан ярим финалгача етиб бордик.

Кейинги йиғин бир ҳафта давомида Қўқонда бўлиб ўтди.
Ва ниҳоят, 11-мартдан Тошкентга охирги йиғинни ўтказиш учун келдик. 8 кун ичида биринчи лига жамоалари билан еттита ўйин ўтказдик. “Шарқ” минтақасида асосан Тошкент ва водий жамоалари беллашади, шунинг учун ҳам Тошкент клублари билан назорат учрашувларини ўтказдик. Чунки, рақибларни кучини улар билан ўзаро ўйинда синаш мумкин. Шу тариқа, Тошкентдаги йиғин 18-март санасида ўз ниҳоясига етади. Шундан сўнг, футболчиларга икки кун дам берилади, 21-мартда эса Қўқонда йиғиламиз ва 30-март куни “УзДонгЖу”га қарши ўтказиладиган кубок бахсига тайёрланамиз.

 Жамоа стадиони мавсумга шайми?
-   Ҳозирча стадионимизда машғулот ўтказмадик. Тошкентда шуғулланаётганимизнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу эди. Майдон чими тайёр эмас эди. Қўқонда сунъий қопламали катта майдонлар йўқ, ҳаммаси кичик майдонлар, кичик ҳажмдаги майдонда эса тактик схемалар бўйича ишлашнинг имкони йўқ. Насиб қилса мавсум бошланишидан 10 кун олдин ўзимизни стадионда шуғулланишни бошлаймиз. Йигитлар стадионга мослашишлари керак.

-   Демак, “Қўқон-1912” жамоаси олий лига йўлланмасини қўлга киритган тақдирда, клуб стадиони олий лига талабига жавоб беради. Шундайми?
-   Албатта, умумий жиҳатдан стадион аъло даража, фақатгина майдон чимининг ҳолати яхши эмасди. Лекин, энди чим ҳам талабга жавоб беради.



-   Жамоанинг бир йиллик бюджети қанча?
-   “Қўқон-1912”нинг бир йиллик бюджетига стадионни таъмирлашга кетган ҳаражатлар ва цех ишчиларининг маошлари ҳам киради. Шунинг учун ҳам фақат футбол учун мўлжалланган бюджет ҳақида аниқ рақамларни келтира олмайман. Бир нарсани айтишим мумкинки, жамоамизнинг бюджети биринчи лига жамоалари орасида энг каттаси эмас, лекин, энг барқарори дейишим мумкин. Футболчилар ва ишчиларнинг маошлари ҳамиша ўз вақтида берилади.
Футболимиздаги энг оғриқли нуқталардан бири бу – кўтарма пуллар. Бизни жамоада ҳеч бир футболчига кўтарма пули берилмайди. Агар жамоа олий лигага чиқса, ҳар бир футболчига молиявий жиҳатдан қўшимча бонуслар берилади. Йиғинлар давомида олий лига ҳавосидан нафас олган бир нечта футболчилар қатнашишди, аммо улар кўтарма пули сўраши билан уларга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйдик. Чунки, биз бунга қаршимиз. Футболда энг яхши жиҳат айтилган ишни, берилган вадани вақтида бажариш. Жуда катта маблағ бўлмаса ҳам, лекин, вақтида берилиши керак.

 Анчадан буён Нодир Қўзибоевнинг “Қўқон-1912” жамоасига ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу масала ҳал бўлдими?
-   Ўтган мавсум иккинчи босқичда Нодирни чақирдик ва у биз билан йиғинда иштирок этди. Унда “Истиқлол” иккинчи босқичга ўта олмаганди. Лекин, охирги куни “Янгиер” иккинчи босқичда иштирок этмаслигини билдирди ва уларнинг ўрнига “Истиқлол” қатнашди. Кейин “Истиқлол” раҳбарлари пул сўрашди, биз эса улар айтган пулни бермадик.  Шунинг учун ҳам Қўзибоев яна Тошкент клубига қайтиб кетди.

Бу йил эса у йиғинларимизда иштирок этмади. Хуллас, Нодир Қўзибоевни Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасидан сотиб олдик. Уни жисмоний тайёргарлиги яхши эмас, лекин бизда унга вақт беришга имкон бор. Чунки, Қўзибоев ҳаракат қиладиган нуқтада ўйнайдиган бошқа футболчиларимиз бор.

-   Нодир Қўзибоевнинг трансфери қанчага тушди?
-   5 миллион сўм.



 “Қўқон-1912” жамоасида футболчилар қанча ойлик олишади?
-   Бизни жамоамизда 4 тоифа футболчилар бор. Биринчи тоифа, яъни энг тажрибали футболчиларга 1 миллион сўм ойлик, 1 миллион сўм мукофот пули(ҳар бир ғалабага) берилади. Иккинчи тоифа футболчиларга 800 минг ойлик, 800 минг мукофот пули. Учинчи тоифа 600 минг ойлик, 600 минг мукофот пули. Тўртинчи тоифа эса 500 минг ойлик ва 500 минг сўм мукофот пули олади.

Ўзбек жамоаларидаги оғриқли жиҳатлардан бири ойлик маошлари ва мукофот пулларининг вақтида берилмаслиги. Битта жамоа футболчилари миллионларни олишаётганда, иккинчи жамоа ўйинчилари бир неча ойлаб маош олишмайди. Айнан мана шу омил ҳам келишилган ўйинларни келтириб чиқаради.

 Қўқонлик ишқибозлар ҳақида фикрингиз?
-   Қўқонда муҳлислар талабчан, ҳамиша ғалаба талаб қилишади. Шунинг учун ҳам бу ерда унча-мунча футболчи ва мураббийлар ишлай олишмайди. Ўйин пайтида трибунадаги муҳлислар ҳамиша гол талаб қилишади, майдондаги футболчилар 90 дақиқа босим остида ўйнашади. Лекин, Қўқонликлар футбол билан яшайди, ҳамма футболга қизиқади, бефарқ эмас. Насиб қилиб, олий лигага қайтсак, муҳлислар ҳар бир учрашувда стадионни тўлдириб ўтиришади.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика