Latest news

03 apr 13:12
News

Терма жамоа мураббийлари кенгаши бўлиб ўтди

Бугун ЎФФ Терма Жамоалар Марказида мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш йиғилишида терма жамоа мураббийларидан Темур Олимхўжаев (U-16), Сергей Лушан (U-19) ва Шуҳрат Мақсудов (U-22) иштирок этишди. Бу ҳақда ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар тарқатди.

Йиғилишда, терма жамоаларнинг март ойи йиғинлари ҳисоботи берилди ва апрель ойига мўлжалланган режалари тасдиқланди.

Режага кўра Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U16 ўсмирлари 20-26 апрель кунлари БААда ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказади.

БАА даги йиғин давомида, Ўзбекистон U16 22 ва 24 апрель кунлари БАА ўсмирлар термасига қарши икки ўртоқлик ўйинини ўтказиши режалаштирилган.

Сергей Лушан бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 20-30 апрель кунлари Тошкентда 10 кунлик йиғин ўтказади.

Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 14-17 апрель кунлари навбатдаги йиғин учун Тошкентда йиғилади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook