UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  0 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  5 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  2 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  6 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Сўровнома натижалари! Кўпчилик Абрамов “Локо”га бош мураббий бўлганидан хурсанд Янгиликлар

Сўровнома натижалари! Кўпчилик Абрамов “Локо”га бош мураббий бўлганидан хурсанд

Вадим Абрамовнинг “Локомотив” бош мураббийи бўлганидан хабар топгач, “Локомотив”га Абрамов бош мураббий этиб тайинланганига қандай қарайсиз?” мазмунида сўровнома қўйгандик. Бугун натижаларни эълон қиламиз.
Сўровномада жами 403 киши иштирок этибди. Овозлар бўйича тўхталадиган бўлсак, энг кўп овозни “Буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим” варианти тўплаган - 334 овоз. Бундан кўриниб турибдики, аксарият мухлисларнинг бу хабардан кайфияти чоғ бўлган. Маълумки, Абрамов ҳужумкор футболни маъқул кўради, унинг бошчилигида миллий терма жамоамиз Осиё Кубоги-2011да қандай ўйин намойиш этгани ҳамон ёдимизда. Шундан келиб чиққан ҳолда сўровнома иштирокчиларининг кўпчилиги Абрамовнинг “Локо” бош мураббийи бўлганидан хурсандлигини яширмаган.

“Локо” четдан мураббий олиб келиш керак эди” деган вариантда 38 иштирокчи тўхталган. Эҳтимол, жамоанинг ҳозирги таркибидан келиб чиққан ҳолда клуб хорижлик мураббийни олиб келса маъқул бўлармиди. Ҳар ҳолда мухлисларнинг 38 нафари шу жавобни маъқул кўришган.

17 киши эса “Бу жамоани Абрамов ҳам эплай олмаса керак” деган вариантда тўхталишни лозим топган. “Локомотив” ўз сафидаги энг номдор ва танти футболчиларни йиғиб олди. Шу боис жамоани Абрамов бошқара оладими-йўқми, вақт ўтиб билиб оламиз. Аммо ҳозирча сўровномада иштирок этганлардан 17 нафари айнан шундай деб ўйлаяпти.

Ва ниҳоят, “Ҳаким Фузайловга яна имконият беришса бўларди” деган жавобни 14 киши танлабди. Балки Ҳаким Фузайлов ўз ишини давом эттирганида ниманидир исботлаган бўлармиди, буниси энди фақат фараз холос. Факт шуки, Ҳаким Қаюмович жамоани тарк этди ва ўзига бошқа иш қидиради.

Хайрулла Холиқов.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика