09 may 20:49
News

Словакия, Швеция, Россия ва Италия ўсмирлари жаҳон чемпионатига чиқишди

Октябрь-ноябрь ойида БАА давлатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олган яна 4та жамоа номи маълум бўлди.
Европа қитъасидаги чемпионатнинг 2-тур ўйинлари якунланди. Айнан мана шу турдан сўнг 6та йўлланмадан 4тасининг эгаси аниқланди. 

Демак, Словакия, Швеция, Россия ва Италия ўсмирлар терма жамоалари БААдаги мундиалда Европа қитъаси шарафини ҳимоя қилишади.

Сўнгги икки йўлланма 11 май куни аниқланади. Бу йўлланмалардан бирига Швейцария ёки Австрия, иккинчисига Хорватия ёки Украина эга бўлади.

Ҳозирга қадар қуйидаги йўлланмалар эгаси аниқ:

Мезбон: БАА
Осиё: Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ироқ.
Конкакаф: Мексика, Панама, Канада, Гондурас.
Африка: Кот д'Ивуар, Нигерия, Тунис, Марокаш.
Конмебол: Аргентина, Венесуэла, Бразилия, Уругвай.
Европа: Словакия, Швеция, Россия, Италия + 2та йўлланма.
Океания: Янги Зеландия.

Ҳозиргача йўлланмага эга бўлган жамоалар орасида Ироқ, Марокаш, Венесуэла, Швеция ва Россия ўсмирлари биринчи бор ўсмирлар ўртасидаги (U17) жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 26 август куни Абу Дабида қуръа ташланади. Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё қитъаси чемпиони сифатида қуръа ташлаш жараёнида 1-саватчадан ўрин олишади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook