UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  65 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  14 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Шохруҳ Эшбўтаев: "Кот д’Ивуар биздан кучли эмас" Янгиликлар

Шохруҳ Эшбўтаев: "Кот д’Ивуар биздан кучли эмас"

Хабарингиз бўлса керак, кеча Испанияда старт олган U-17 ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро турнирда мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Мусобақадаги дастлабки учрашувни Кот д’Ивуар ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказган Дилшод Нуралиев бошқарувидаги жамоа ўйинда голсиз дуранг қайд этди.

Мазкур ўйинни кўтаринки руҳда ўтказган йигитларимизнинг учрашув ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик. Ўйинни бевосита захира ўриндиғида кузатиб борган термамиз дарвозабони Шохруҳ Эшбўтаев поёнига етган баҳс ҳақида қисқача шундай деди:

- Учрашув яхши ўтди. Ҳар иккала жамоа аъзоларида ҳам гол уриш учун бир нечта имкониятлар бўлди. Аммо барибир истайсизми йўқми, тўп дарвозага кирмади. Рақибимиз яхши жамоа экан. Лекин уни биздан кучли дея олмайман. Тенг кучга эга жамоалар ўйинига гувоҳ бўлдик. Энди кейинги ўйинларимизда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика